Линклар

Шошилинч хабар
02 октябр 2022, Тошкент вақти: 01:56

Украинадан чиққан уч кема Истанбулга етди


Туркия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Украинадан тонналаб маккажўхори олиб кетаётган уч кемадан иккитаси Истанбул шимолида текширувни кутмоқда.

Ирландияга 33 минг тонна дон олиб кетаётган Панама байроғи остидаги "Нави Стар" кемаси жума куни Одессадан йўлга чиққан.

Туркия Мудофаа вазирлиги твиттерда бу кемалар Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув асосида тузилган Қўшма мувофиқлаштириш маркази томонидан текширилишини ёзди.

Бирлашган Қиролликка 13 минг тонна маккажўхори олиб кетаётган Мальта байроғи остидаги "Рожен" кемаси Нави Стар кемасидан кўп ўтмай Истанбулнинг шимолий Қораденгиз соҳилига етиб келди. Чорниморскдан келган "Рожен" кемаси якшанба куни эрталаб текширилади, деди вазирлик.

12 минг тонна маккажўхори ортилган Туркия байроғи остидаги "Поларнет" кемаси эса Босфор бўғозидан ўтгандан сўнг Туркиянинг Derince портига тўхтайди.

Мувофиқлаштирувчи марказ Украина, Россия, Туркия ва БМТ расмийларидан иборат бўлиб, улар юк кемалар бошқа товарлар эмас, фақат дон, ўғит ёки озиқ-овқат олиб кетаётгани ва қуроль ташимаслигини назорат қилади.

Уруш бошланганидан сўнг Украина портларида тиқилиб қолган дон ортилган кемалардан биринчиси душанба куни Истанбул орқали Ливанга йўл олди.

Февраль ойи охирида Россия босқини бошланганидан бери Украина портларида дон ортилган ўнлаб кемалар қолиб кетган. Қора денгизни кесиб ўтаётган юк кемалари хавфсизлигини таъминлаш учун Украина кемалари ҳам уларга ҳамроҳлик қилади.

Туркия ва БМТ Украина ғалласи экспортини тиклаш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидни юмшатиш учун ўтган ой Истанбулда Украина ва Россия ўртасидаги келишувга воситачилик қилди.

XS
SM
MD
LG