Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2022, Тошкент вақти: 18:26

Қримда яна портлашлар рўй берди


Россия томонидан аннексия қилинган Қримда яна портлашлар рўй берди.

20 август куни эрталаб аннексия қилинган Қримдаги Евпатория яқинидаги Заозерное қишлоғи яқинида бир неча портлаш овози эшитилди, дея хабар бермоқда Россия ва Қрим оммавий ахборот воситалари маҳаллий аҳолига таяниб.

Аннексия қилинган Қримнинг Россия расмийлари ушбу хабарлардан сўнг "Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаб кетгани"ни эълон қилди.

Жумладан Қримнинг ишғолчи раҳбари Сергей Аксёнов ўзининг телеграм-каналида:

"Ғарбий Қримда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаган. Талафот ва вайронагарчиликлар йўқ. Ҳарбийларимиз ўз зиммаларига юкланган вазифаларни аниқ, профессионал ва самарали бажармоқда. Барчадан хотиржам бўлишни ва фақат расмий маълумотларга ишонишни сўрайман”, - деб ёзди.

Уруш шароитида бу маълумотни тасдиқлаш имконсиз.

УНИАН агентлиги айти пайтида гувоҳларга таяниб, Бахчисаройда ҳарбий аэродромда портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда.

Россия расмийлари бу маълумотга изоҳ бермади.

Шанба куни эрталаб Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти қароргоҳида ҳам портлаш рўй берди. У ерга учувчисиз учоқ бориб урилган.

Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб видеоларда штаб-квартира тепасида тутун булутлари кўтарилгани кўринади.

Губернатор Михаил Развожаев ўзининг Телеграм-каналида шикастланган бино суратини жойлаштирди.

Расмий дрон нишонга тегмаганини айтди, кейинроқ бу ҳақда ёзди:

"Флот штаб-квартирасининг тўғридан-тўғри тепасида уриб туширилди. У томга тушиб, ёниб кетди. Талафот йўқ", деб ёзади у.

Украинанинг Россия босиб олган бошқа ҳудудларидаги ҳарбий базалар яқинида ҳам портлашлар рўй бўлди.

Россия ичкарисида ўқ-дори омборидаги портлашлардан сўнг икки қишлоқ эвакуация қилинди.

Бу Киевнинг фронт чизиғидан узоқроқдаги Россия позицияларига зарба бериш қобилияти ошиб бораётганининг яққол намунаси ўлароқ кўрилмоқда.

Бироқ Киев портлашларга жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG