Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:30

Москвада Горбачев билан видолашув бўлиб ўтмоқда, Путин тадбирга келмади


Москвада Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв билан видолашув маросими бўлиб ўтмоқда.

У 30 август куни кечқурун 91 ёшида вафот этган эди.

Видолашув маросими якунида Горбачёв Москвадаги "Новодевичий" қабристонига, 1999 йилда вафот этган рафиқаси Раиса Горбочёва қабри ёнига дафн этилади.

Россия президенти Владимир Путин дафн маросимига келмаган, у Горбачёв оламдан ўтган пайтда касалхонага бориб алоҳида видолашган эди.

Михаил Горбачёв даврида собиқ СССРда биринчи марта сўз ва дин эркинлигига рухсат берилган, хусусий тадбиркорликка йўл очилганди. Горбачёв бошлаган ислоҳотлар пировардида шарқий ва марказий Европада коммунистик режимларнинг қулашига олиб келган.

1990 йилда Горбачёв Нобель Тинчлик мукофотига сазовор бўлди.

Собиқ СССР ҳудудида Михаил Горбачёвни “улкан давлатни йўқ қилиш”да айбловчилар ҳам бор. Горбачёвнинг ўзи ҳам қатор хатоликларга йўл қўйганини тан олган.

XS
SM
MD
LG