Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2022, Тошкент вақти: 15:05

Максим Галкин Россияда "хорижий агент" деб эълон қилинди


Украинадаги урушга қарши чиққан россиялик пародист ва телебошловчи Максим Галкин ўз мамлакатида чет эл агенти сифатида фаолият юритувчи шахслар реестрига киритилди.

Галкин Россиядан ташқарида фаолиятини давом эттирмоқда.

Феврал ойи охирида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин у Исроилда қолмоқда, ўз консертларида урушни кескин танқид қилди. Санъаткор бу йил Латвия, Полша ва Австралияда ҳам консерт берди.

Ижтимоий тармоқларида Галкин, хусусан, Бучадаги қирғинларга изоҳ бериб, урушни оқлаб бўлмаслигини айтди.

Шундан сўнг, ҳажвчи Россия телевидениеси эфирдан маҳрум бўлди. Оммавий ахборот воситаларида ҳажвчининг урушга қарши баёнотлари бунга сабаб бўлгани, урушнинг дастлабки кунларидаёқ у реклама шартномаларидан маҳрум бўлганини таъкидлади.

Август ойи охирида Галкиннинг рафиқаси Алла Пугачева Россияга қайтгани маълум бўлди. У уруш ҳақида оммавий баёнотлар бермади, лекин ижтимоий тармоқларда адоват сепаётганларни танқид қилди.

3 сентабр куни қўшиқчи СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёвнинг дафн маросимида пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG