Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2022, Тошкент вақти: 13:40
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.

Россияликлар оқими ортидан Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилмоқда

20:33 11.10.2022
20:33 11.10.2022
20:33 11.10.2022
20:33 11.10.2022
19:34 14.10.2022

"Россияда қолиш хавфсиз эмаслигини англадим" - Мобилизациядан қочган россиялик ҳикояси

Тошкентга кўчиб келган россиялик IT стартапчи Илья Самохвалов.
Тошкентга кўчиб келган россиялик IT стартапчи Илья Самохвалов.

Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT стартапчи Илья Самохвалов Озодлик билан суҳбатда нега айнан Тошкентга келгани ва Ўзбекистон ҳақидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Самохвалов 21 сентябрь куни Путин сафарбарлик эълон қилганидан бир соат ўтиб Тошкентга учоқ билети олганини айтади.

“Россияда қолиш хавфсиз эмаслигини англадим. Севимли камзулимни эмас, компьютер ва микрофонимни олиб йўлга отландим. Чунки ишим ва яшашим учун энг муҳим ашёлар шулар”.

Самхвалов уч йил аввал IT стартап бошлаган. У энди ишини Тошкентда давом эттириш ниятида.

“Ўзим билан ишимни ҳам Тошкетга олиб келдим. Шу ердан ишлайман Урушдан кейин Россияда бу ишни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди. Чунки ҳеч ким Россиядаги ширкатлар ва мутахассислар билан ишлашни хоҳламаяпти. Шунинг учун стартапни бошқа мамлакатга олиб чиқишга тўғри келди ва мен Ўзбекистонни танладим”.

Самохвалов урушдан қочиб янги жойга кўчиш машаққатлари ҳақида гапиради:

“Қаерга борманг? навбатлар. Регистрация, банк ҳисобини очиш, маҳаллий солиқ идораларидан рақам олиш керак. Мен қатори минглаб россиялик мана шу жараёндан ўтяпти. Идоралар олдига борсам - Россиядан келганлар. Уч кун олдин банк картасига ариза топшириш учун олти соат навбатда турдим. Энди олишга борганимда ҳам шунча турсам керак. Яна бир муаммо уй-жой ижараси қимматлаб кетган, лекин мен яхшироқ нархда олишга улгурдим”.

Сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистонга 78,2 минг россиялик турист келган ва бу апрель ойидаги кўрсаткичдан 2,7 баробар кўп.

Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси хабар берган.

8 октябрь куни Давлат Статистика қўмитаси йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга 3,6 миллион хорижлик туристик мақсадларда келганини хабар қилган эди.

Хабарда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 миллион нафар ёки 3,2 баробарга ошгани айтилади.

Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги IT-Park февралдан бери мамлакатга 6 минг нафарга яқин юқори малакали мутахассислар кўчиб келганини маълум қилган эди.

Озодлик Россияда мобилизациядан қочиб Ўзбекистонга келган россияликлар ҳақда фильм тайёрламоқда. Ютюб каналимизга обуна бўлишни унутманг. Бизни ижтимоий тармоқларда Озодлик радиоси деб қидиринг.

18:34 14.10.2022

Россияликлар оқими ортидан Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилмоқда

Айрим ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари россияликлар оқими фонида тармоқ тезлиги тушиб кетганидан шикоят қилмоқда.

Ўзбекистондаги етакчи провайдерлардан бири “Uzonline” мижози бўлган тошкентлик интернет фойдаланувчиси Озодликка сўнгги ҳафталарда трафик кескин пасайганини айтди.

“100 мегабит тезликдаги Интернет олганман. Мана ҳозир спидтестда текширяпман тезлик 25 мегабитни кўрсатяпти. Айниқса кечаси соат 6дан пасайиб кетяпти. Айрим иловалар секин ишлаяпти, сайтлар очилиши жуда секин”.

Пасайиш Ўзбекистондаги бошқа бир йирик провайдер “Саркор Телеком” хизматида ҳам кузатилмоқда.

Тошкентлик журналистлардан бирининг айтишича, у “Саркор телеком”га интернет тезлигидан шикоят қилиб борганида, унга “россияликлар оқими боис тармоқ катта нагрузкани кўтара олмаётгани”ни айтишган.

Озодлик суҳбатлашган соҳа мутахассислари ҳам "қисман" сафарбарликдан қочган минглаб россияликларнинг Ўзбекистонга оқими ортидан бўлаётгани, провадерлар бунча мижозга хизмат кўрсатишга тайёр эмаслиги боис, интернет сифати Ўзбекистонда бирдан пасайиб кетганини айтишади.

“Келаётганлар орасида айтишниклар кўп деб эшитяпмиз, улар катта тезликдаги интернетдан фойдаланади. Ўз-ўзидан трафик бу нагрузкани кўтаролмаётган бўлиши мумкин”, - дейди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини вазирлигида ишловчи манба.

Озодлик тармоқдаги тўхталишлар, секин юкланишлар ва бошқа муаммолар юзасидан Ўзбекистондаги еткачи провайдерлардан бири Sarkor Telecom га боғланди.

Ширкат мутахассиси россияликлар оқими провайдер фаолиятига салбий таъсир кўрсатганини рад этди.

“Бизнинг каналимиз фойдаланувчиларга керакли интернет тезликни беради, ҳозир ҳам шундай”, - дейди Sarkor Telecom мутахассиси Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистондаги йирик уяли телефон операторларидан бири Beeline вакили интернет тезлиги сифати ёмонлашса, мижозлар техник бўлимга мурожаат этишлари мумкинлигини айтди.

“Мижоз кўпайса тезликка таъсири бўлади, бу табиий. Лекин мижозлар кўпайгани ва бунинг интернет сифатига қандай таъсир қилаётгани ҳақида актуал статистика йўқ. Агар интернет сифати ёмонлашган бўлса, мижозлар техник бўлимимизга мурожаат этишлари мумкин”, - деди Beeline вакили.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги манбанинг Озодликка айтишича, пасайиш асосан, мобил интернет алоқасида кузатилмоқда.

“Келаётганлар асосан, мобил интернет оляпти. Симли интернет ўтказиш вақт талаб қилади. Шунинг учун мобил интернет фойдаланувчилари кўпайиб, нагрузка бўляпти. Уйида интернети борлар хам кўчага чиқса, мобил интернетдан фойдаланади. Мобил интернет уяли алоқа каналларидан амалга оширилади. Шу каналларнинг максимал нагрузкаси бўлади. Агар абонентлар сони бирданига кўпайиб кетса, тезлик сифати пасаяди, каналлар эса барча эски ва янги фойдаланувчиларга хизмат килишга мажбур”.

Руслар интернет тезлигидан норози

Россияда эълон қилинган мобилизациядан қочиб яқинда Тошкентга келган IT-мутахассиси Илья Самохвалов интернет жуда секин ишлаётганини айтади.

“Интернет жуда ибтидоий. Кимдир катта файлни юклашни бошласа, интернет қотиб қолади”, - дейди мутахассис.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига кўра, сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистонга 78,2 минг россиялик турист келган ва бу апрель ойидаги кўрсаткичдан 2,7 баробар кўпдир.

Қўмита сўнгги 9 ой давомида Ўзбекистонга 3,6 миллион хорижлик туристик мақсадларда келганини хабар қилган.

Хабарда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 миллион нафар ёки 3,2 баробарга ошгани айтилади.

Ўзбекистон ўтган йили интернет тезлиги бўйича 224 давлат орасида 166 ўринни эгаллаган. Бу ундан олдинги йилдагига қараганда 37 поғона юқори.

Британиянинг телекоммуникация хизматлари провайдерларини таққослашга ихтисослашган Cable.co.uk нашри ўтган йил декабр ойида эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олиниши ҳақда айтилган.

Лекин бу МДҲ давлатлари орасида паст кўрсаткич.

Айни пайтда Ўзбекистон Интернет нархи энг қиммат бўлган мамлакатлардан. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 1 Гигабайт мобил интернет 16 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон 25 февраль куни, Россия Украинага бостириб кирганидан бир кун ўтиб, хорижлик IT-мутахассислар учун релокация дастурини эълон қилган эди.

Дастур компаниялар ва дастурчиларни Ўзбекистонга кўчириш харажатларини ҳам ўз ичига олади.

Апрель ойидан эса Ўзбекистонда четдан келган IT- мутахассисларга уч йиллик виза ва соддалаштирилган тартибда ишлаш рухсатномаларини бериш кўзда тутилган IT Visa тизими йўлга қўйилди.

Тошкент IT-компаниялари ва мутахассисларига рағбат сифатида кенг кўламли солиқ имтиёзлари, уй-жой, бола парвариши имкониятлари берилишини ҳам ваъда қилмоқда.

Шу йил майида Тошкентдаги IT-парк вакили Озодликка TashRush дастури доирасида Ўзбекистонга 2 мингга яқин IT мутахассиси кўчиб келганини айтган эди.

Аммо мутахассисларга кўра, интернет тезлигининг камлиги, электр таъминотидаги узилишлар Ўзбекистонни IT-мутахассислар учун жозибадор кўрсатмаяпти.

Ўзбекистон расмийлари эса, мамлакатда Интернет тезлиги аввалги йилларга қараганда икки баробар ошганини айтишади.

14:42 13.10.2022

Никита Макаренко: "Россиялик мигрантларнинг ҳозирги тўлқини кўнглимда аниқ-тиниқ эътирозларни уйғотяпти"

Ўзбекистонлик блогер-журналист Никита Макаренко ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Ўзбекистонга россияликларнинг иккинчи оқими ҳақида фикр билдирди.

Россиянинг Украинага ҳужум қилишининг илк ойларидаёқ ўн минглаб россияликлар Марказий Осиёга кириб келган эди.

Бироқ Макаренко Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинган 21 сентябрдан сўнг ўз юртидан қочиб чиққан россияликлар мутлақо бошқа ижтимоий қатламларга мансуб эканини таъкидлайди.

"Россиялик мигрантларнинг ҳозирги тўлқини кўнглимда аниқ-тиниқ эътирозларни уйғотяпти. Уларнинг феврал-март ойларидаги биринчи эса тўлқинига ҳис-туйғуларим нейтрал эди. Ҳеч қандай ҳамдардлик ёки ачиниш хисси йўқ менда уларга нисбатан, фақат украиналиклар учун бор, бу муҳокама қилинмайди. Сабабини билмадим, лекин кеча шахсан ўзим жавоб топдим. Февраль ойида ҳалол одамлар Россиядан дарҳол кетган. Сентябрь - октябрда келаётганлар учун афтидан, ўша пайтда ҳамма нарса яхши бўлган. Мобилизация (уруш) улар эшигини таққиллатмагунича, улар учун вазият, афтидан, нормал эди? Ва улар билан суҳбатлардан, хабарлардан бу одамлар жуда аниқ белгиланган мустамлакачилик хисси билан келганлигини кўряпман. Бу ёқимсиз", - деб ёзди Никита Макаренко Facebook саҳифасида.

19:50 12.10.2022

"Ўлимга ҳукм этилган маҳкумдек". Мобилизациядан Ўзбекистонга қочган россиялик ҳикояси

Аксар россияликлар сингари 29 яшар Николайнинг Ўзбекистон пойтахти ҳақидаги тасаввури ҳам “Тошкент-нон шаҳри” фильми билан чекланган эди. Аммо у фильм қаҳрамонлари каби урушдан қочиб Тошкентга келиб қолиши ҳақида ўйламаган. Хавфсизлик сабаблари боис ҳақиқий исми ошкор этилишини хоҳламаган қаҳрамонимиз Президент Путиннинг 21 сентябрь кунги қисман мобилизация ҳақидаги эълони ортидан Ўзбекистонга қочиб келган минглаб россияликлардан бири. Уларнинг ҳақиқий сонини ҳеч ким билмайди. Қочаётган россияликларни нима деб аташни ҳам… Узбекистонга Қирғизистон орқали кириб келганини айтган россиялик блогер ва фотограф ўзини ярим релокант деб атайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG