Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:07
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.

Россияликлар оқими ортидан Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилмоқда

19:38 12.10.2022

ДСҚ: Ўзбекистонга келаётган хорижликларнинг кўпчилиги 31-55 ёш оралиғидагилар

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, шу йилнинг январ-сентабр ойида 3 миллион 587 минг нафардан кўпроқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

Қўмита мамлакатга келувчи хорижликларни ёши бўйича таҳлил қилган:

0-18 ёш 531, 0 минг киши.

19-30 ёш 573, 3 минг киши

31-55 ёш 1755, 0 минг киши

56 ёш ва ундан катталар 727, 8 минг кишини ташкил қилган.

19:07 12.10.2022

Москвада яшовчи ўзбек ватандошига сафарбарликка чақирув қоғози келган

Москва шаҳридаги яшовчи Ўзбекистон фуқароси Сирож Набиевга Украинада давом этаётган уруш учун сафарбарликка чақирув қоғози келган.

Унда на Россия фуқаролиги на яшаш учун рухсатномаси бор, деб ёзади АСТРА нашри.

“Мен Москвада яшайман, лекин ҳеч қачон Россия фуқароси бўлмаганман. Шунга кўра, мен ҳеч қандай ҳарбий рўйхатга тура олмайман. Мен аллақачон Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилдим, улар менга келиб ариза ёзишимни айтди, шунингдек, кун тартибидаги ҳеч қайерга бормаслигим ҳақида огоҳлантирди”, — дейди Сирож Набиев.

Ўзбекистон элчихонаси ўз фуқароларини Россия қуролли кучлари таркибида Украинага қарши урушда қатнашгани тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

18:59 12.10.2022

Россиядаги қисман сафарбарликдан сўнг қўшни мамлакатлар меҳнат бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?

Россия урушга қисман сафарбарлик эълон қилингач, Ўзбекистонда Россия фуқаролигига эга иш изловчилар сони ортиши кузатилди.

Forbes ҳисоб-китобича кўра, резюмелар сони ошиши Қозоғистон (65%), Грузия (48%) ва Ўзбекистон (47%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Айниқса, IT соҳасига бўлган талаб бозор талабидан анча юқорилаган. Аммо ушбу давлатлардаги бўш иш ўринлари сони ўзгаришсиз қолган.

18:00 12.10.2022

"Урушни бошлаган Путин, қийналган эса булар бўлди"

Ўзбекистонлик журналист Муҳрим Аъзамхўжаев Телеграм каналида квартираларидан қувилаётган талабалар муаммосига эътибор қаратди.

"Урушни бошлаган Путин, қийналган эса булар бўлди. Путин ва унинг уруши майли, “даврим келди” деб шу болаларни қийнаётган ўзимизникиларга инсоф сўрашдан бошқа чорамиз йўқ'', - деб ёзди журналист.

Ҳуқуқшуносларга кўра, уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишидир.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар юзасидан фуқароларга судларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG