Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 01:00
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.

Россияликлар оқими ортидан Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилмоқда

14:49 12.10.2022

ДСҚ: Тошкентда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади

Пойтахт Тошкентда шу йилнинг 1 октябрь холатига кўра, 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси солиқ органларида рўйхатга олинган.

Уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Энг қиммат сегментда - ойига 5 миллион сўмдан ортиқ суммада атига 255та ижара битими тузилган. Россияликлар оқими кучайиши ортидан Тошкентда ижара нархлари бир ярим - икки баравар ошгани айтилади.

Вилоятларда расмий ижара битимларининг ўртача суммаси ойига 630 минг сўмдан 977 минг сўмгачани ташкил этган.

Қўмита Тошкент шаҳрида 1 кв.м. уй-жой ижараси учун солиқ солиш мақсадида энг кам қиймати 15500 сўм экани, талабалар учун берилган уй-жой ижарасидан олинган даромадлар суммасидан қатъий назар солиққа тортилмаслигини эслатган.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” (http://ijara.soliq.uz/) хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.

14:27 12.10.2022

"2000 доллар, 5180 евро, 11500 рубль" - россияликка унутиб қолдирган сумкаси қайтариб берилди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Афросиёб” тезюрар поездида унутиб қолдирилган сумкани россияликка қайтариб беришди, унинг ичидан шахсий буюмлари билан бирга катта миқдордаги хорижий валюта топилди, деб хабар бермоқда “Подробно. уз” мухбири хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маълумотларига таяниб.

Самарқандга “Тошкент-Қарши” тезюрар пойездида келган Россия фуқароси шахсий буюмлари ва рус ва чет эл валютаси – 2000 доллар, 5180 евро, 11500 рубль, ноутбук ва телефон сақлаган сумкасини унутиб қўйган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, сентябрь ойида мамлактага 78 минг 200 нафар россиялик турист ташриф буюрган.

20:27 11.10.2022

Ижара нархлари кетма-кет учинчи ой ошмоқда

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра, сентябрь ойида турар жой учун ижара ҳақи бир ярим фоизга ошган.

Бу кетма кет учинчи ой ошишдир. Мустақил иқтисодчиларга кўра, ҳақиқий рақамлар бундан каттароқ бўлиши мумкин. Хусусан, Тошкентда сўнгги ҳафталарда турар жой учун ижара ҳақлари икки баробарга ошгани айтилади. Ўзбекистон пойтахтида ижара ҳақларининг ошиши Россиядаги мобилизация фонида юз бермоқда.

Минглаб россияликлар Путин эълон қилган қисман ҳарбий сафарбарликдан қочаркан, маҳаллий уй жой бозорида ижарачиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганига доир шикоятлар кўпайган. Россиядаги мобилизациядан Ўзбекистонга қочаётганлар мавзусини бугун миграция бўйича таниқли эксперт, «Мигрант.моби» портали асосчиси, ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад билан муҳокама қиламиз.

18:36 11.10.2022

Отабек Бакиров: "Ижара тўловларининг ошишидан хавотирлар учинчи ойдирки фақат кучаймоқда"

Ўзбекистонлик иқтисодчи Отабек Бакиров турар-жой ва ижара тўловларининг ошишидан хавотирлар учинчи ойдирки фақат кучаймоқда, лекин расмий статистика эса буни сезаётгани йўқ, деб фикр билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG