Эронлик аёллар рўмолига ўт қўймоқда, исломий давлат тугатилишини талаб қилмоқда
22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими ортидан бутун Эрон бўйлаб бошланган норозилик намойишларга икки ҳафтадан ошди. Бугунга қадар рўмолини тўғри ўрамагани учун Эрон ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олиниб келинган эронликлар эндиликда расмийлар кўз олдида рўмолларига ўт қўймоқда.