Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2022, Тошкент вақти: 05:12

Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида ҳарбий самолёт турар-жой мавзесига қулаб тушди


Краснодар, Ейск. 17 октбярь, 2022. Видео скриншоти. ТАСС агентлиги.

Душанба кечаси Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида ҳарбий самолёт турар-жой биноси яқинига қулаб тушди. Натижада ёнғин юзага келган. Учувчилар катапульта қилишга улгурган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, икки киши ҳалок бўлган, 15 одам яраланган.

Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Баёнотда айтилишича, Су-34 русумли самолёт машғулот парвози пайтида қулаб тушган. Учувчиларнинг ҳисоботига кўра, ҳалокатга ҳавога кўтарилиш вақтида двигателлардан бирининг ёниб кетгани сабаб бўлган.

Ягона диспетчерлик хизмати ҳам самолёт қулаб тушгани ва Коммунистическая кўчаси, 20/1 - уйда ёнғин чиққанини тасдиқлади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин уйнинг тўққизта қавати ёнғин ичида қолган. Ёнғин майдони камида 2 минг кв.метрни ташкил этади. Ҳодиса жойида ўт ўчириш хизмати ва ФВВ қутқарувчилари ишламоқда.

Маҳаллий аҳоли вакиллари самолёт қулаб тушганидан сўнг портлаш овозлари эшитилганини айтишмоқда. Уларнинг тахминича, самолётдаги ўқ-дорилар портлаган бўлиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишларича, портлашлар туфайли тез ёрдам машиналари ҳодиса жойига бирданига яқинлаша олмаган.

Президент Владимир Путин ҳодисадан жабр кўрганларга барча зарур ёрдамни кўрсатиш ҳақида кўрсатма бергани хабар хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG