Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:34
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

14:14 5.12.2022

Намангандаги газ “заправка”ларида турнақаторлар навбатлар юзага келди

Effect.uz нашри мухбирлари Наманганнинг Чуст туманидаги йўл ёқасида жойлашган газ қуйиш шохобчаларида юзага келган турнақатор навбатларни тасвирга олди.

 Намангандаги газ “заправка”ларида турнақаторлар навбатлар юзага келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

14:21 5.12.2022

Тошкентдан вилоятларга автобуслар қатнови тўхтатилди

2022 йилнинг 5 декабридан бошлаб, Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизматига кўра, мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу чеклов амалга оширилган.

14:32 5.12.2022

"Ўзбек Рублевкасида свет ва газ ўчмади"

Иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакиров мамлакатда кузатилаётган иқтисодий бўҳрон ҳақида ёзаркан, эътиборни Тошкентнинг чироқ ва газ ўчмаётган ҳудудларига қаратади:

"Қишки боғ, иситиладиган бассейн, сауналарга эга, киборлар, топ чиновниклар яшайдиган Қорасув, бойлик мақоми манзили, ўзбек Рублевкаси бўлган Амир Темур маҳаллаларида свет, газ узилишлари бўлгани йўқ. Қайтанга улар энг кўп энергия истеъмолчилари ҳам. Демак, энг субсидия олувчилар ҳам шу ерда.

Бир неча километр нарироқда, Қибрайнинг сал қўли юпқа маҳаллаларида эса бутунлай бошқа манзара. Кечадан ўчган таъминот, узилишда, ўчишда давом этмоқда.

Эътибор беринг, мен Тошкентнинг энг бой ва Андижоннинг энг камбағал маҳалласини солиштирмаяпман. Тошкентни Тошкент билан солиштираяпман.

Ҳозир таъминотдан узилишлар ва ўчишлар картаси тузилса, шу картадан бемалол Ўзбекистонда ижтимоий тенгсизлик картаси сифатида фойдаланиш мумкин".

14:56 5.12.2022

"Самарқанддаги вазият Тошкентдагидан оғирроқ"

Самарқанддаги Озодликнинг мобил мухбири шаҳардаги бугунги вазиятни шундай тасвирлаган:

Қалин қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво Самарқанд вилоятида ҳам кенг кузатилмоқда.

Маҳаллий аҳоли элект-энергия таъминотидаги давомли узилишларнинг одатий ҳолга айланганлигидан шикоят қилишмоқда.

Самарқанд вилоятининг табиий газ билан таъминланганлиги паст даражада сақланиб қолмоқда.

Совуқ об-ҳаво шароитида газ таъминоти нисбатан яхши бўлган Самарқанд шаҳрида ҳам табиий газнинг босими пасайган.

Бугунга келиб, Самарқанд вилоятининг биронта ҳудудида марказлашган иссиқлик таъминот тизимлари ҳам мавжуд эмас.

Электр ва газ таминотидаги муаммолар аҳолининг қиш мавсумида ўз уйларини иситишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Самарқанд шаҳрининг кўчалардаги корни тозалаш ишлари маҳаллий ҳокимлик қошидаги ободонлаштириш хизмати томонидан ҳам етарли даражада амалга оширилмаётир.

Шаҳар кўчаларидаги автомобиллар сониннинг кескин камаймаганлиги кузатилаётган бўлсада, ёмон об-ҳаво ва метан газ қуйиш шаҳобчалардаги турнақатор навбатлар баҳонасида такси ҳайдовчиларининг ўз хизмат нархларини оширганликлари ҳам аҳоли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Жамоат транспорти мавжуд йўловчиларнинг талабини қондиришга улгурмаётир.

Самарқанднинг жуда қисқа муддатларда қалин қор билан қопланганлиги Самарқанд халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатишга ҳам сабаб бўлди.

Шу кеча-кундуздаги Самарқанд халқаро аэропортига қўниши керак бўлган халқаро парвоз ўчоқларининг Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилаётганлиги вилоятдаги ноқулай об-ҳавонинг кўлами пойтахт Тошкентдан ҳам оғир аҳволда эканлигини анлатиши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG