Украина мудофаа вазири россияликларга мурожаат қилди: тез орада чегаралар ёпилади
Алексей Резников 30 декабр куни кечқурун Россия фуқароларига видеомурожаат қилди. Рус тилида у уларга Янги йилдан бир ҳафта ўтгач, Россия ва Белорус ўз чегараларини ёпишини ва Россияда Украина билан уруш учун янги сафарбарлик тўлқини бошланишини айтди.
Резников ўз маълумотларининг манбаларини келтирмади. Бироқ аввалроқ Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини 5 январдан бошланиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.
Россия расмийлари унинг сўзларига ҳозирча изоҳ бермаган. Аввалроқ Россия етакчилари, жумладан, президент Владимир Путин ҳам сафарбарликнинг янги тўлқини зарур эмаслигини айтган эди.
Шу билан бирга, сентабр ойида чиқарилган қисман сафарбарлик деб аталмиш фармон бекор қилинмаган ва назарий жиҳатдан сафарбарликка чақирув исталган вақтда тикланиши мумкин.
"Аниқ биламанки, сизда бир ҳафтача вақт бор, ҳали ҳеч бўлмаганда танлов бор. Январ ойи бошида Россия ҳукумати эркаклар учун чегараларни ёпади, кейин эса ҳарбий ҳолат эълон қилади ва сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини бошлайди. Белорусда ҳам чегаралар ёпилади" - деди, хусусан, Резников.
У русларни уруш пайтида Украина армиясининг муваффақиятлари, рус армиясининг йўқотишлари ва Россия ҳукумати аниқ мақсадларни белгиламаганлигини эслаб, нима учун улар чақирилганда фронтга боришлари ҳақида ўйлашга чақирди. Украинага бостириб кириш учун.
Bloomberg: уруш бошланганидан бери рус олигархлари 90 миллиард доллардан кўпроқ бойлигини йўқотган
Bloomberg маълумотларига кўра, 24 февраль, уруш бошланган кун, энг бой россияликлар 46, 6 миллиард доллар йўқотган. Ғарб санкциялари жорий қилинганидан кейинги бир неча ой ичида эса улар яна 47 миллиард доллардан махрум бўлишди.
Ноябрь ойи бошида энг бой россияликларнинг кўрган зарари 83 миллиард долларга баҳоланган эди.
Ушбу маълумотлар орасида 25 нафар россиялик ҳам бор сайёрадаги энг бой 500 кишининг активлари ҳақидаги Bloomberg Billionaires Indех рейтингида келтирилган.
Энг катта йўқотишларни президент Путинга яқин бўлган тадбиркор Геннадий Тимченко ва Леонид Михелсон кўрди - ҳар бири 8 миллиард доллардан кўпроқ маблағини йўқотган.
Фоиз нисбатида йўқотишлар бўйича етакчи Ренова компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Векселбергдир – унинг бойлиги 60 фоиздан кўпроққа камайди ва ҳозирда 11, 2 миллиард долларни ташкил этади.
Йил бошидан бери Роман Абрамович ҳам бойлигининг деярли ярмини йўқотди: унинг бойлиги 18 миллиард доллардан 9, 7 миллиард долларга камайди.
Bloomberg билдиришича, миллиардерлар активларининг қисқариши инфляциянинг ўсиши, марказий банк сиёсатининг кескинлашуви, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши уруши ва санкциялар туфайли юзага келган глобал тенденциядир.
Йил давомида сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатидан фақат биринчи 500 нафар тадбиркор деярли бир триллион 400 миллиард доллар йўқотди.
АҚШнинг Украина ва НАТОга ёрдами кўпаяди
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг 2023 молия йили учун бир триллион 700 миллиард долларлик бюджетини имзолади.
Унда Мудофаа вазирлиги учун рекорд маблағ ажратилган, бу жорий йилга нисбатан 10 фоизга кўп, 858 миллиард доллар қўшимча маблағни ташкил қилади. Украина ва НАТО давлатларига ёрдам бериш учун 45 миллиард доллар ажратилади. Бу Байден маъмурияти Конгрессдан сўраганидан кўпроқ. Бюджетга кўра, Киевга ҳарбий ёрдам ҳажми ўтган йилдагидай даражада қолади.
Мудофаа вазирлигига ажратилган маблағларнинг ўртача 140 миллиард доллари қурол-яроғ суғурта илғор ва ишланмаларга, масалан, гипертовушли ракеталарга йўналтирилади.
Россиянинг тунги дрон ҳужумлари, Киев 16 та дроннинг барчаси йўқ қилинганини билдирди
Россия Украина шаҳарларини ракета ҳужумларига тутишда давом этмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сиреналари янграмоқда. Аҳолидан янги йил байрами кунлари бошпаналарда қолиш сўралмоқда. Украина президенти девони Киевга камикадзе дронларининг тунги ҳужуми оқибатлари акс этган тасвирларни эълон қилди.
Хабарга кўра, Эроннинг “Шаҳед” учувчисиз учоғи Кивнинг Голосеевский туманидаги тўрт қаватли маъмурий бинога бориб урилган. Тўққиз қаватли турар-жой биноси ҳам зарар кўрган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Киев расмийларига кўра, 30 декабрга ўтар Россия Украинага жами 16 та “камикадзе” дронларини отган.
Украина Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат жануби-шарқий ва шимолий қисмларидан учирилган 16 та дроннинг барчаси йўқ қилган.
Киев мери Виталий Кличко ўзининг Телеграм-каналида еттита дрон пойтахтга қаратилгани, бештаси шаҳар ичида, иккитаси эса Киевга етиб боргунча йўқ қилинганини билдирди.
Бир кун олдина Украина шаҳарлари Россиянинг кўламли ракета ҳужумига тутилганди. Ўнлаб ракеиа ёғдирилганди. Киевлик 79 ёшли Леонид Падкурин ҳужум оқибатида уйи вайрон бўлгани, аммо бахтга кўра ўзи ва 54 ёшли ўғли Александр тирик қолганини айтади. "Кўзимни очганимда, ўнг томонимдаги эшик портлаш зарбидан отилиб кетди, ҳамма ер остин-устин. Бу уруш эмас, бу инсониятга қарши жиноят".
Украина ҳарбийлари бир кун аввал Россия томонидан учирилган 69 та ракетадан 54 тасини уриб туширганини айтишганди.