Линклар

Шошилинч хабар
01 январ 2026, Тошкент вақти: 16:15

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:37 9.1.2023

Зеленский: Москва «ҳарбий сукунат»ни бузди

Украина ҳукумати армия, Бахмут ва бошқа шаҳарларда Россиянинг мунтазам ҳужумларини қайтараётгани ҳақида баёнот бермоқда.

Украина кучлари 14 та аҳоли пункти, шу жумладан Бахмутга қилинган ҳужумларни қайтарди, дея қўшимча қилди Украина қуролли кучлари Бош штаби.

Ҳозирча жанг майдонидаги маълумотларни мустақил равишда тезкор текшириш имконсиз қолмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский оқшомги видеомурожаатида Украина кучлари Бахмут шаҳрига бўлаётган ҳужумларни қайтараётгани ва Соледарда вазият жуда оғир бўлишига қарамай, армия ўз позицияларини ушлаб турганини маълум қилди.

"Қийинчиликларга қарамай, Бахмутни ушлаб турибмиз. Гарчи шаҳарнинг катта қисми Россия зарбалари натижасида вайрон бўлган бўлса-да, бизнинг аскарларимиз Россиянинг мунтазам ҳужумларини қайтармоқда", деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида:

Дунё Россиянинг фронтдаги вазият борасидаги яна бир ёлғон баёнотига шоҳид бўлди. Руслар Рождестводан кейин дарҳол Херсонни ёнувчи снарядлар билан ўққа тутди. Краматорск ва Донбаснинг бошқа шаҳарларидаги тинч аҳоли нишонларига қилинган ҳужумлар Москва "ҳарбий сукунат" ҳақида эълон қилган пайтда содир бўлди. Россия расмийлари гўёки қанақадир "сулҳ" ҳақида гапириб туриб, Европа ва бутун дунёга янгидан таҳдид қилмоқда. Россиянинг дипломатия ва сиёсатни манипуляция қилишга уринишлари бундан кейин ҳеч қандай самара бермайди.

21:34 9.1.2023

Харковга ҳужум

Харков вилояти полицияси, вилоятдаги савдо марказига ракеталар келиб тушгани акс этган видеоларни эълон қилди.

Россия армияси Харьков вилояти Шевченково кентидаги бозорга ракета зарбаси бериши натижасида 60 ёшли аёл ҳалок бўлди, дея маълум қилди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.

Шунингдек, у 13 яшар қича дохил етти киши жабрланганини билдирган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилиб, тиббий ёрдам олишмоқда.

Синегубовга кўра, Россия қўшинлари С-300 ракета тизими билан ҳужум қилган. Воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Кирилл Тимошенко ўз телеграм-каналида Бу бизнинг одамларимизга қарши навбатдаги террор. Бу суратларга кўз ёшларсиз қараб бўлмайди, деб ёзди.

8 январь куни Украина Харьков, Запорожье ва Донецк вилоятлари ўққа тутилганини маъум қилган эди. Хусусан, Россия армияси Харьков вилоятининг Мереф шаҳрини ўққа тутиши натижасида 50 ёшли турғун ҳалок бўлган.

18:57 8.1.2023

Россия 15 январда қўшимча сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси (РББ) вакили Андрей Черняка шундай башорат қилмоқда. Унинг изоҳини 7 январь куни РББ матбуот хизмати эълон қилди.

“Террорчи мамлакатнинг қуролли кучлари ярим миллион нафаргача россияликни сафарбар қилмоқчи. Тегишли фармон лойиҳаси аллақачон тайёрлаб қўйилган, унга кўра, сафарбарлик Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарларида ўтказилади”, дейилади РББ хабарномасида.

Янги йил байрамидан бир неча кун олдин Украина раҳбарияти Россияда сафарбарликнинг янги босқичи Янги йил ва Рождество байрами кунлари бошланиши мумкинлигини айтган эди.

Хусусан, Украина мудофаа вазири Алексей Резников россияликларга мурожаатида Россия ва Беларусь Янги йил байрамидан бир ҳафта ўтиб ўз чегараларини ёпажагини, Россияда Украинага қарши урушга аскар олиш учун янги сафарбарлик тўлқини бошланажагини ва у йирик шаҳарларни қамраб олажагини айтган.

5 январь куни эса Украина ҚК Бош штаби ҳам Россия сафарбарликнинг янги тўлқинига ҳозирлик кўраётганини билдирган.

18:53 8.1.2023

The Insider: Путин қуролли талончилик учун судланиб, етти йилга қамалган “вагнерчи”ни мукофотлади

“Вагнер ХҲШ” таркибида Украинага қарши урушга жўнаган ва 31 декабр куни Россия президенти қўлидан “Жасорат учун” медалини олган собиқ маҳкум аввалроқ қуролли босқинчилик учун 7 йилу 3 ойга қамалган жиноятчи бўлиб чиқди – буни The Insider нашри аниқлаштирган.

Умумий юрисдикциядаги Иккинчи кассация судининг 2022 йил 18 январдаги қарорида кўрсатилишича, Айк Арсенович Гаспарян “ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида бир гуруҳ шахслар билан ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган ва қурол қўллаган ҳолда босқинчилик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган”.

Гаспарян Путиндан мукофот олар экан “Россияга ва “Вагнер ХҲШ”га хизмат қиламан”, деган.

Давлат ОАВларига кўра, ҳарбий хизматчилар ва генералларни тақдирлаш маросими 31 декабрь куни Ростов-Дон шаҳрида – Жанубий ҳарбий округ штабида бўлиб ўтган, Путиннинг Янги йил табриги ҳам ўша ерда суратга олингани айтилмоқда.

5 январь куни “Вагнер ХҲШ” эгаси Евгений Пригожин Украинага қарши урушга ёлланган россиялик маҳкумларнинг биринчи гуруҳи афв этилганини маълум қилди.

Журналистлар Пригожиннинг гўёки афв этилган “вагнерчилар” билан учрашувидан олинган кадрлардан бир неча жиноятчини, жумладан қотиллик ва ўғирлик учун бир неча марта судланган Анатолий Сальмин, 17 йилга қамалган қорадорифуруш Дмитрий Каравайчик ҳамда пул учун ўз бувисини ўлдирган Дмитрий Карягинларни таниб олишди.

“Рус сидяшчая” фонди раҳбари Ольга Романовага кўра, урушга ёлланган россиялик маҳкумларнинг умумий сони бир неча ўн минг кишини ташкил қилади. Октябрда у Пригожин Россия қамоқхоналаридан 20 мингдан зиёд маҳкум урушга олинганини айтган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG