Зеленский Ғарбдан ракеталар сўрамоқда
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украина шаҳарлари ва тинч аҳолига ҳужумларини олдини олиш учун ракеталар ҳам зарурлигини айтди.
"Агар армиямизни зарур ракета тизимлари билан ҳам таъминлай олсак, шунда рус террорини тўхтатиш мумкин бўлади. Террористлар жазосиз қолмаслиги, босқинчилар шаҳарларимизни вайрон қилишига йўл қўймаслик учун Украинага узоқ масофага мўлжалланган ракеталар керак." - деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.
Зеленский Украинага АҚШнинг узоқ масофага мўлжалланган АТАCМС ракета тизими зарурлигини билдирди. Вашингтон эса бу қуролни беришдан бош тортиб келмоқда.
Шунингдек, Украина Ғарбдан қирувчи самолётлар етказиб беришни ҳам сўраб келмоқда.
Литва Россия билан дипломатик ваколатхона даражасини пасайтирди, Москва бунга жавоб қилди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Риганинг шу ҳафта бошида Москва элчисини чиқариб юбориш ҳақидаги қароридан сўнг Латвия вакилига икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни буюрганини маълум қилди.
Вазирлик Риганинг Россия билан муносабатлар даражасини пасайтириш қарорига норозилик билдириш учун Латвия муваққат ишлар вакилини чақирганини айтди.
Латвия 23 январ, душанба куни Болтиқбўйидаги қўшниси Эстония билан бирдамликда иш тутиб, у ҳам ўзининг Россия элчисини қувиб чиқарганини маълум қилди.
Россия вазирлиги ўз баёнотида "бирдамликни" фақат Болтиқбўйи давлатларининг "тўлиқ русофобияси ва Россияга нисбатан душманона қадамлар ташаббускори бўлиш истагида кўришини" таъкидлади.
Вазирлик, шунингдек, Латвияда рус тилини чеклаш чоралари, Совет давридан қолган ёдгорликлар ва маданий меросларнинг йўқ қилинишини ҳам танқид қилди. Латвияда катта этник рус озчилиги яшайди.
Литвани ҳам ўз ичига олган ва бир пайтлар Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган учта Болтиқбўйи давлати, Россия кучларига қарши курашда ёрдам бериш учун Украинага кўпроқ Ғарб танкларини жўнатишни талаб қиладаётган НАТО давлатидир.
Литва апрел ойида Россия элчисини қувиб чиқарди ва дипломатик ваколатхона даражасини пасайтирди.
ISW: Путин янги йирик ҳужумга тайёрланмоқда
Путин ташаббусни қўлга олишга умид қилмоқда ва Америка урушни ўрганиш институтининг янги ҳисоботига кўра, 2023 йилнинг феврал ёки март ойларида бошланиши мумкин бўлган йирик янги ҳужумга тайёрланмоқда.
Кремл инсайдерларининг "Блоомберг"га айтишича, Путин Россиянинг оғир ҳарбий йўқотишлар, муваффақиятсизликларга қарамай, узоқ муддатда урушда ғалаба қозонишига ишончи комил.
Институт прогнозларига кўра, Кремл яқин олти ой ичида йирик стратегик операцияларга тайёргарлик кўриши мумкин - катта эҳтимол билан Луганск вилоятида.
ЕИ вазирлари Россияни ҳарбий жиноятлари учун жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилди
Европа Иттифоқи адлия вазирлари Стокголмда йиғилиб, Россияни Украинада содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортиш йўлларини муҳокама қилди.
Вазирлар 24 февралда Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсдаги ҳужумининг бир йиллиги олдидан учрашдилар.
Европа Иттифоқи Москва тез жавобгарликка тортилишини истайди, гарчи улар қандай қилиб жиноий иш қўзғатиш борасидаги мунозарада усуллар бўйича турлича бўлишса ҳам.
Вазирлар ҳарбий жиноятлар бўйича далиллар тўплаш, шунингдек, Москванинг тажовузкорлигини жиноий жавобгарликка тортиш учун янги халқаро трибунал тузишни муҳокама қилишди.
"Украинада содир этилган уруш жиноятлари учун жавобгарликни таъминлаш президентлик фаолиятимиз учун устувор вазифадир. Бу, шубҳасиз, мураккаб масала, аммо уни амалга ошириш учун ушбу суд ҳамкорлиги жуда муҳим", - Швеция Адлия вазири Гуннар Строммер.
Европа Иттифоқи Адлия комиссари Дидье Рейндерс ўз навбатида: "Биз бу жиноятлар жазосиз қолмаслигини таъминлашимиз керак. Айбдорлар ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилади ва Европа Иттифоқи ва Комиссия бундай жараёнда етакчи рол ўйнашни истайди", - деб таъкидлади.
Голландияда 2014 йил июлида Украина шарқида парвоз қилган MH17 йўловчи лайнерининг уриб туширилиши бўйича жиноий иш қўзғатувчи махсус суд қарор чиқариши учун 2022 йилнинг ноябригача вақт керак бўлди.
Суд уч кишини бу жиноятда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Уриб туширилган учоқ бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлганди.
Россиянинг босқини оқибатида минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, юзлаб шаҳар вайронага айланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига, жумладан энергетика объектларига ҳужумлар уруш жинояти бўлиши мумкин.
Украинада "махсус ҳарбий операция" ўтказаётганини айтаётган Москва тинч аҳолига атайлаб ҳужум қилганини ёки бошқа ҳарбий жиноятларни содир этганини рад этади.