Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 04:49

Жонли 24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:45 7.2.2023

АҚШ Украина ҚКга ажратилган Bradley жанговар машиналари кемаларга юкланаётгани акс этган видеони ёйинлади

Кема Шимолий Каролинадаги Чарльстон портидан йўлга чиқади. 60 дан ортиқ пиёдалар жанговар машиналари (ПЖМ) Вашингтон томонидан 2,85 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам доирасида Киевга жўнатилмоқда.

Украинага ушбу машиналардан ташқари, 500 та TOW танкка қарши ракеталари ҳамда Bradley ПЖМларида қўлланадиган йирик калибрли ўқ-дорилар ҳам йўлланади.

Видео АҚШ қуролли кучлари ҳамда айрим давлат идоралари учун денгиз орқали юк ташувларни ташкил қилишга масъул бўлган Транспорт қўмондонлиги (ингл. United States Transportation Command, USTRANSCOM) расмий твиттерида эълон қилинди.

19:38 7.2.2023

Лавров: Россия ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорликни Ғарб санкцияларидан «ҳимоя қилиш» керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча Бағдодга ташриф буюрди. У Ироқ билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган «ноқонуний санкциялар»дан «ҳимоя қилиш» кераклиги ҳақида гапирди.

Лавров ҳамкасби Фуад Ҳусайн билан Бағдодда ўтказган матбуот анжуманида Россия Ироққа шу пайтгача 13 миллиард доллар сармоя киритганини таъкидлади.

«Ҳозирги шароитда қонуний иқтисодий муносабатларни Ғарбнинг ноқонуний босимидан ҳимоя қилиш жуда муҳим», деди Лавров.

Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Вашингтонга бўлажак ташрифи давомида Россия компаниялари билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишини билдирди.

У АҚШдан рус ҳамкорлар билан ишлагани учун Ироқ компанияларига нисбатан санкциялар қўлламасликни сўрашини таъкидлади.

19:36 7.2.2023

Бахмутда Азов батальони рус нишонларини гаубицалардан ўққа тутмоқда

Украина армиясининг Азов батальони Бахмут яқинида рус қўшинларини гаубицалардан ўққа тутди. Вагнер раҳбари шаҳар шимолида шиддатли жанглар кетаётганини билдирди.

20 ёшли Азов бўлинмаси жангчиси Владимирнинг Рейтерc агентлигига айтишича, улар рус пиёда қўшинларини «Мста-Б» гаубицаларидан ўққа тутган:

«Душман уруш услубига мослашишни яхши ўзлаштирган. Уруш бошидагига қараганда, афсуски, улар ҳозирда бироз кучайган. Ҳужумларни тўхтатишмаяпти. Бироқ, биз украиналиклар кучли халқмиз. Мен Украина Қуролли Кучларига ҳамда қуролдошларимга, шу билан бир қаторда ўзимга ҳам ишонаман”.

19 ёшли Максим исмли бошқа бир ҳарбий эса Россиянинг олға юришга уринишлари муваффақиятсиз тугашини айтади:

"Улар нимаики қилишмасин, муваффақиятга эриша олмайдилар. Қандай тез келишган бўлса, шундай тез чиқиб кетишади ҳамда ерларимиз учун ўғит бўлишади."

Россия кучлари бир неча ҳафтадан бери Бахмут шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Жанглар иккала томон учун ҳам қимматга тушмоқда.

19:30 7.2.2023

Украина Бахмутни қуршаб олган Россия кучларига қаршилик кўрсатмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси Россия қўшинларининг Бахмутни қуршаб олишга бўлган уринишларига тўсқинлик қилаётганини билдирди^

“Бугун мен навбатдаги йиғилишни ўтказдим. Кўп масалалар муҳокама қилинди. Фронт чизиғидаги, қолаверса бошқа ҳудудлардаги ҳаракатларни муҳокама қилдик. Бахмут мудофаасини таъминлаш масаласи алоҳида урғу бердик. Босқинчилар шаҳарни қуршаб олиб, мудофаамизни бузишга бўлган уринишларига муносиб жавоб берамиз."

Бир неча ҳафтадирки Бахмут шимолида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Агар рус қўшинлари шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлса, бу Россиянинг ўтган ёздан бери қўлга киритган энг муҳим стратегик муваффақияти бўлади.

Украина ҳозирча олдинга силжий олмаяпти ҳамда асосан рус қўшинларининг ҳужумларини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG