Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:57

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:03 12.2.2023

Украина Беларус чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Украина Беларус чегарасига яқин Ривне вилоятида ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Ҳарбий хизматчилар муҳим объектларни қўриқлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа, душманни тўхтатиш ва биноларни эгаллаш бўйича ўқув машғулотларини олиб борган

«Босқинга бир йил тўлди. Россиянинг агрессиясига қарши курашда олган тажрибамиздан фойдаланяпмиз. Биз душманнинг баъзи объектлардаги ҳаракатларини таҳлил қилдик. Уларнинг ҳужумларига қарши туриш учун турли вазифаларни белгилаб, айрим жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратяпмиз», деди Украина Бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наиев.

Аввалроқ Украина расмийлари Россия Беларус орқали ҳужум бошлаши мумкинлигини айтган эди. Бироқ, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Олексий Данилов Беларус томонда кучлар етарли эмаслиги сабабли, бунга ишониш қийинлигини таъкидлади.

«Агар руслар бу ерга келишса, улардан картошкали пирог тайёрлаймиз, бу ерга келишмагани маъқул», дейди украин ҳарбий хизматчиларидан бири.

19:00 12.2.2023

Донбассдаги жангларда Россия армияси рекорд миқдорда талафот кўрмоқда

Украина Бош штабига кўра, 7 февраль куни фронтда Россия тарафидан 910 аскар ҳалок бўлган, бир кун аввал эса – 1030 аскар. Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россия жами 134 мингдан зиёд аскар йўқотган.

Уруш шароитида ушбу маълумотларни текшириш имкони йўқ, бироқ АҚШ разведкаси Россия талафотларини ўлганлар ва ярадорлар билан бирга 200 минг киши, дея баҳоламоқда. Бу ҳақда 3 февраль куни АҚШнинг The New York Times нашри ёзган эди.

Ўтган йилнинг ноябрида АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Милли Россия ўлганлар ва ярадорлар билан бирга 100 минг кишини йўқотганини айтган эди.

Шундай қилиб, Вашингтонга кўра, Россия армиясининг сўнгги уч ойда Украина урушида кўрган талафотлар 80 мингдан 100 минггача ёки ҳар ойда ўртача 26 мингдан 33 минггача ҳарбийни ташкил қилади. Ва бу маълумотлар Украина Бош штаби расмий маълумотларига яқин.

Россия ўз талафотлари ҳақида охирги марта 21 сентябрда расман ахборот берган. Ўшанда Шойгу Украинада Россиянинг 5937 нафар ҳарбий хизматчи ўлганини билдирган эди.

18:48 12.2.2023

Кўмир конлари жойлашган Угледарда қақшатқич жанглар кетмоқда

Украина ва рус қўшинлари Угледарда стратегик устунликни қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда.

Угледар украин тилидан «кўмир инъоми» деган маънони англатади. Шаҳар Донецк вилояти учун курашда муҳим нуқтага айланди.

Шаҳарни эгаллаш иккала томонга ҳам Донбасни эгаллашда тактик устунлик беради.

«Болаларга зирҳли нимчаларни кийдириб кейин ташқарига олиб чиқамиз. Угледарда вазият жуда кескин», дейди ҳарбийлардан бири.

Угледар хавфсизлигини таъминлаш Украинага жануб томон қарши ҳужумларни амалга ошириши учун муҳим.

Қолаверса Угледар Донецк вилоятига яқин ва уни эгаллаш Россиянинг бутун минтақани назорат қилиш мақсадига янада яқинлаштиради.

«Угледарда шиддатли жанглар давом этмоқда. Тинч аҳолининг шаҳарда қолиши жуда хавфли. Одамлар ертўлаларда жон сақламоқда», дейди Донецк вилояти полицияси матбуот хизмати раҳбари Олександра Гаврилко.

Украина армияси мудофаа чизиғини ушлашда давом этар экан, минтақа учун кураш Россия қўшинларига қимматга тушмоқда.

Урушдан олдин 14 000 аҳолига эга Угледарда ҳозир 300 чоғли одам қолган.

Украина ҚК ўтган сутка давомида Украина шрқидаги 11 аҳоли масканида Россия қўшинлари ҳужумларини қайтарди

“Душман асосий кучларини Купянск, Лиман, Бахмут, Авдеевка ва Новопавловск йўналишларидаги ҳужум ҳаракатларига йўналтиришда давом этяпти. Бизнинг қўшинларимиз позицияларига зарбалар беришда оператив-тактик авиация ҳамда армия авиацияси фаол қўлланмоқда”, дейилади Бош штабнинг эрталабки ахборотида.

Қайд этилишича, “ўтган суткада Украина Мудофаа кучлари Луганск вилоятидаги Белогоровкада ва Серебрянск ўрмон хўжалигида, Донецк вилоятининг Торское, Фёдоровка,Бахмут, Иваново, Часов Яр, Первомайск, Победа, Марьинка ҳамда Угледар аҳоли масканлари ҳудудида Россия ҳужумларини қайтарган”.

Хабарга кўра, Мудофаа кучлари авиацияси ўтган суткада Россия бўлинмалари тўпланган нуқталарга 19 та зарба йўллаган, шунингдек зенит-ракета комплекслари позицияларига 2 та зарба берган.

Бундан ташқари, украин ҳарбийлари Су-25 учоғи ва “Орлан” русумли дронни уриб туширишгани айтилмоқда.

18:42 12.2.2023

Совға қилинган мўйнали пўстинлар қайтариб олинди

“ДХР”да ҳалок бўлган ҳарбийларнинг беваларига пўстин совға қилиб, бу ҳақда пропаганда учун ролик тайёрлашди – аммо кейин бир неча аёлдан пўстинлар олиб қўйилди

Тан олинмаган “ДХР”да Игорь Стрелков (Гиркин)нинг сафдошлари ҳалок бўлган ҳарбийларнинг беваларига почапўстин совға қилинганини эълон қилишди. Бу ҳақда видео суратга олинганидан сўнг эса айрим аёллардан пўстинлар олиб қўйилган.

Стрелковнинг хотини Мирослава Регинская 6 февраль куни ўндан ортиқ аёл кўчада пўстин кўтариб тургани акс этган видеони эълон қилган эди. Роликда аёллардан бири у ерда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари йиғилишганини айтиб, “кутилмаган” ёрдам учун миннатдорлик билдиради. Кадр ортидаги эркак эса пўстинлар “Русский актив Москвы” ташкилотидан совға эканини, ташкилот бу аёлларни “ташлаб қўймаслигини” ва “тўққиз йилдан бери ёрдам бериб келаётганини” урғулаган.

“Феминистской антивоенное сопротивление” ташкилоти видеодаги аёллардан бири билан боғланди. Аёл видеоролик суратга олиб бўлингач, ундан ва камида уч дугонасидан пўстинларни олиб қўйишганини тасдиқлади. Аввалига уларга “бу пўстинлар сифати паст экан, сизларга бошқасини берамиз”, дейишган. Аммо кўпдан-кўп қўнғироқлардан сўнг беваларга “биз янглишибмиз, пўстинлар аслида бошқа одамларга аталган экан”, деб жавоб берганлар.

Аёлларга камера қаршисида гапиришлари учун Москвадан қимматбаҳо совғалар келтириб беришни ваъда қилганлар. Ташкилот суҳбатдошига кўра, пропаганда учун олинган видео ва фотолардаги бева аёллар кўпинча сохта бўлади. “Бунақаси тез-тез бўлиб туради, Москвадан ул-бул олиб келишади, биз ҳамиша хурсандмиз”, деган у.

Аммо суҳбатдош видеодаги барча аёллар ҳарбийларнинг бевалари эдими ёки йўқми, деган саволни жавобсиз қолдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG