Украин болаларига бағишланган фильм Оскарга номзод бўлди
Укранадаги уруш ҳақидаги ҳужжатли фильм Оскар мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.
Даниялик режиссёр Саймон Леренг Велмонт «Парчалардан қурилган уй» фильмида уруш шароитидаги болалар бошпанасини акс эттирган:
«Мен уруш инсонлар ҳаётини қанчалик ўзгартиришини биргина кичик жамият мисолида кўрсатишга ҳаракат қилдим. Умид қиламанки, бу фильм ва Оскар платформаси одамларнинг эътиборини ушбу муаммога қаратишга ёрдам беради»
Даниялик режиссёрнинг 2017 йилда ҳам Украина шарқидаги вазият тасвирланган «Итларнинг узоқдан ҳуриши» номли картинаси бир қанча мукофотларга сазовор бўлган эди.
Оскар мукофотига номзод ҳужжатли фильмлар рўйхатида Даниел Роэрнинг «Навальний» фильми ҳам бор. Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири Алексей Навальний 2021 йил февралидан буён Россия қамоғида қолмоқда.
Оскар ғолиблари номи 12 март куни Лос-Анжелесдаги тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Запорожьега ҳужум: Камида 4 киши ўлди, 8 киши яраланди
2 март куни эрта тонгдан Запорожьедаги кўп қаватли турар-жой биносига Россия ракетаси келиб тушди. Маҳаллий полиция ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ва саккиз киши яраланганини хабар қилди.
“Вайроналар остидан одамлар қичқирганини эшитдик. Буни эшитиш жуда дахшат. Қутқарувчилар келганида одамлар вайроналар остида ётган эди”, деди вайрон бўлган бинода яшовчи Юлия Харитоненко.
Бинонинг вайрон бўлган қисмидан 11 киши қутқариб олинган.
Финляндия Россия билан чегараси бўйлаб тўсиқ қуришни бошлади
Тахминан уч километр узунликдаги панжара қурилиши Финляндиянинг Иматра чегара пунктининг ҳар икки томонида релеф, ўрмонни тозалаш ишлари билан бошланди.
Бу ишлар амалга оширилгач, йўл қурилиши ва панжара ўрнатиш, сўнгра техник кузатув тизимини қуриш ишлари бошланиши мумкин. Пилот ишлари июн ойи охиригача якунланиши кутилмоқда.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Финляндия ҳукумати Москванинг феврал ойида Украинага бостириб кириши муносабати билан берган ваъдасини бажариб, мамлакатнинг Россия билан чегараси бўйлаб тўсиқлар қуриш учун 139 миллион евро сарфлашни таклиф қилган эди.
НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшираётган Финляндия Россия билан урушлар тарихига эга, аммо ўрмон билан қопланган чегара ҳали ҳам 1300 км узунлигининг кўп қисми учун белгилар ва пластик чизиқлар билан белгиланган.
Мамлакатнинг чегара қўриқлаш идораси якунда умумий узунликнинг 10-20 фоизини қамраб олувчи 130-260 км узунликдаги тўсиқлар қуришни мақсад қилгани, биринчи навбатда Финляндия жануби-шарқидаги чегара ўтиш пунктлари ва унга туташ ҳудудларга эътибор қаратишини айтди.
АҚШ сенатори Россия ва Хитой таҳдидларига қарши мудофаа харажатларини оширишга чақирди
АҚШ Сенатидаги республикачилар етакчиси Митч МакКоннел Конгрессни Россия ва Хитойдан келаётган таҳдидларга қарши туриш учун келгуси йилда мудофаа харажатларини оширишга чақирди.
“Мудофаа бюджети таҳдиднинг табиатини акс эттириши керак. Бизда нафақат Россия балки Хитой ҳам бор. Ўйлайманки, бу муҳитда биз мудофаани кучайтиришни давом эттиришимиз керак”, деди МакКоннел.
МакКоннелл ўз чиқишида НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам мудофаага эътиборни кучайтириши кераклигини қўшимча қилди.
Унинг бу сўзлари 2024 молия йилида мудофаа харажатларини жорий йилдаги даражада ушлаб туриш таклифларини кўриб чиқаётган АҚШ Вакиллар палатасида келишмовчиликка олиб келиши мумкин.
АҚШ Сенати 2023-молия йили учун рекорд даражада — 858 миллиард долларлик мудофаа бюджети лойиҳасини маъқуллаган.
Лойиҳа, хусусан, Россияни Европада «тийиб туриш» учун 6 миллиард доллар ажратиш, Украинага ёрдам бериш учун қўшимча 800 миллион доллар ажратиш, АҚШнинг Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлигини тақиқлаш муддатини беш йилга узайтириш, шунингдек, Россияни халқаро ташкилотлар, шу жумладан G20 аъзолигидан чиқариб ташлашни талаб қилувчи буйруқларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, 2022 йилда АҚШ мудофаа бюджети 770 миллиард долларни, 2021 йилда 740,5 миллиард долларни, 2020 йилда 740 миллиард долларни, 2019 йилда 738 миллиард долларни ташкил этган.