Линклар

Шошилинч хабар
02 март 2026, Тошкент вақти: 00:47

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

10:19 24.6.2023

“Пригожин Путиндан кейинги Россияда ўзига жой ҳозирламоқда”

Кўплаб мустақил таҳлилчилар ва блогерлар Евгений Пригожиннинг сўнгги чиқишларига изоҳ беришмоқда. Хусусан, сиёсатшунос Аббос Галлямовга кўра, Пригожин “тизим узоқ бардош бера олмаслигини тушунади”.

“Табиий савол туғилади: буларнинг бари Пригожинга нега керак? Менимча, у тизим узоққа бормаслигини фаҳмлаб турибди. Зеро, у фронтдаги вазиятни бошқа исталган кишидан кўра яхшироқ билади, қолаверса элитанинг кайфиятидан ҳам хабардор. Серғайрат одам бўлгани учун оқим бўйлаб сузишни ўзига эп кўрмаяпти. Яъни, Кремлнинг собиқ ошпази бўлғуси постпутин Россиясида ўзига жой ҳозирламоқда. Дарвоқе, агар Пригожиннинг деганларини Россия мухолифати кўпдан бери такрорлаб келаётган гаплар билан таққосласангиз, унчалик катта фарқ йўқлигини кўрасиз. Мана шунақа ғайриоддий ҳаракатлар инқилобий вазиятни пайдо қилади”, дейди эксперт.

12:03 24.6.2023

"Вагнер" ёлланма аскарлари Ростов ва Воронежда ҳарбий объектларни назоратига олган

"Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин унинг ёлланма аскарлари Ростов-Дондаги ҳарбий объектларни назоратига олганини айтмоқда.

Пригожин агар Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия армияси Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни таслим қилишмаса Ростов-Донни тўсиб қўйиш ва Москвага юриш билан таҳдид қилмоқда.

Телеграм каналларида эълон қилинган видеода Пригожин Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров ва генерал Владимир Алексеев билан гаплашаётгани акс этган, улар бир кун аввал “Вагнерчилар”га мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига уринишни тўхтатишга чақирган. Видео Россия Жанубий ҳарбий округининг Ростов-Дондаги штаб-квартирасида ёзиб олинган.

Пригожинанинг матбуот хизмати унинг видеомурожаатини ҳам эълон қилди. Пригожин, шу жумладан, Ростовдаги барча ҳарбий объектлар унинг кучлари назорати остида эканлигини ва “Бош штаб бошлиғи биз яқинлашаётганимизни билиши биланоқ қочиб кетганини” таъкидлайди.

Пригожин, шунингдек, Россия Мудофаа вазирлигининг учта вертолёти "Вагнер" карвонига ҳужум қилишга уринганини маълум қилди. Бу хабарлар бошқа манбалар томонидан ҳали тасдиқланмаган.

Воронежда ҳам "Вагнер" ёлланма аскарлари барча ҳарбий объектларни назоратга олди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги Россия махсус хизматларидаги манбага таяниб.

Ушбу маълумотни ҳозирча бошқа манбалардан тасдиқлаш имконсиз.

Аввалроқ Воронеж вилоятида аксилтеррор режими жорий қилингани ҳақда хабар берилган эди.

12:26 24.6.2023

Москвада аксилтеррор операцияси режими жорий этилди

Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитасига таяниб, “РИА Новости” давлат агентлиги хабар бермоқда.

Воронеж вилоятидаги “Дон” автомагистралининг 300 километрдан ортиқ қисми тўсиб қўйилган.
Вилоят губернатори Александр Гусев ўзининг телеграм-каналида Воронеж вилоятидаги М-4 “Дон” трассаси 464-километрдан 777-километргача ҳаракат ёпилгани ҳақда ёзди.

“Аҳолидан минтақавий ва маҳаллий йўлларда ҳаракатланишдан тийилишни сўрайман”, деб ёзади Гусев.

12:36 24.6.2023

"Орқадан пичоқ уриш" - Путин россияликларга мурожаат қилди

Россия президенти Владимир Путин шанба эрталабки телемурожаатида "Вагнер"чилар ҳаракатини "орқадан пичоқ уриш" деб атади ва вазиятни 1917 йил октабр воқеаларига қиёслади.

"Биз хиёнатга дуч келдик, ҳаддан ташқари амбициялар Россияга хиёнат қилишга олиб келди", деди Путин.

Россия президенти бу ишни қилганларга"жазо муқаррар" эканини айтди.

Ўз чиқишида Путин Евгений Пригожиннинг номини тилга олмади.

Путин Россия Федерацияси Қуролли кучларига "қуролли қўзғолонни уюштирганларга қатъий чоралар кўриш"ини буюрганини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG