Линклар

Шошилинч хабар
02 март 2026, Тошкент вақти: 11:21

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

22:34 28.6.2023

Краматорскка ҳужум

Донецкдаги Краматорск шаҳрига Россия армияси ташлаган ракета зарбасидан ўлганлар сони 10 нафарга яқинлади, 50 дан ортиқ одам яраланди.

Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари вояга етмаган болалардир. Жароҳат олганлар орасида эса 8 ойлик чақалоқ бор. Рейтерс хабарига кўра, Краматорскнинг ўққа тутилиши чоғида уч нафар колумбиялик ҳам яраланган.

Улардан бири Лотин Америкасида Украинани дастаклаш бўйича ташкилот асосчиси, колумбиялик депутат Серхио Харамильо, яна бири ёзувчи Эктор Абад ва учинчиси эса журналист Каталина Гомесдир.

Уларга ҳамроҳлик қилган украиналик ёзувчи Виктория Амелинанинг ҳам яралангани ва ҳозирда аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Хабарларга кўра, портлаш чоғида яқин атрофдаги уйлар, савдо шохобчалари, почта бўлими ва автомобилларга шикаст етган.

“Украинская правда” нашри манбаларига кўра, Россия ҳарбийлар Краматорскка зарба беришда С-300 мажмуаларидан фойдаланишган. Украина президенти Зеленский, Краматорскка ҳужум - Россияни енгиш ва трибуналга тортиш нақадар муҳимлигини яна бир бор кўрсатди, деб таъкидлади:

"Бу каби ҳар бир террор қайта ва қайта бутун дунёга кўрсатяптики, Россия фақат битта натижага лойиқ - уни енгиш ва трибуналга тортиш керак, Россия қоттиллари ва террорчиларига қарши адолатли ва қонуний судлов бўлиши керак”.

18:25 29.6.2023

АҚШ Полшага Абрамс танклари етказиб берди.

Кеча 14 та Абрамс танклари шартнома доирасида Полшага етиб келди.

Варшава 116 та модернизация қилинган танклар билан бирга 250 та замонавий Абрамс танкларини ҳам буюртма қилган. Полша шарқий чегараларини Россиянинг эҳтимолий тажовузидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

Полша мудофаа вазири Мариуш Блашек 18-механизациялашган танк дивизияси аскарлари АҚШда танкларни бошқариш бўйича махсус тайёргарликдан ўтганини маълум қилди:

"Бу танклар билан Брест дарвозасини, узоқ шарқдан Вистула дарёсигача бўлган ҳудудлар мудофаасини мустаҳкамлаймиз. Вазифамиз Полша тупроғига тажовузкорларни яқинлаштирмаслик".

Полшага танклар Евгений Пригожиннинг Беларусга кўчиб ўтиши билан боғлиқ хавотирлар кучайган бир пайтда етказиб берилмоқда.

18:27 29.6.2023

АҚШ мудофаа вазири: Ҳозир Украина учун "ҳал қилувчи" палла

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Германия Мудофаа вазири Борис Писториус билан Пентагонда учрашди. Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи кун тартибида асосий мавзу бўлиши кутилмоқда.

Остин ҳозир Украина учун урушдаги "ҳал қилувчи" палла эканлигини таъкидлади:

"Россия ўзининг маъсулиятсизларча бошлаган урушини давом эттирар экан, мен Германиянинг Украина армиясини мустаҳкамлаш учун қилган ишларини қадрлайман. Сизнинг ҳарбий ёрдамингиз, украиналик ҳарбийларни ўқитишда қўшган ҳиссангиз бебаҳо. Украина суверенитети учун курашдаги муҳим паллада биз Украинага ёрдам кўрсатишда давом этишимиз керак"

НАТО аъзо айрим давлатлари "Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг Беларусга бориб жойлашганидан хавотир билдирмоқда.

18:31 29.6.2023

Украина Россия ҳужумларидан Швеция зенит тизими ёрдамида ҳимояланмоқда

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси Киев вилоятида Россия ҳужумларига қарши Швецияда ишлаб чиқарилган РБС 70 портатив зенит тизимидан фойдаланмоқда:

“Швед зенит тизими дронлар, вертолётлар ва реактив самолётларга қарши анча самарали. Бу қуроллар билан аллақачон кўплаб рус дронларини уриб туширдик", дейди украин аскари.

Одатда тинч аҳолини нишонга олган ракета зарбалари, қисман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимизни йўқ қилиш учун ҳам йўналтирилмоқда, дейди Киев расмийлари.

Биргина май ойида Украина ҳарбий ҳаво кучлари 149 та қанотли ракета, 399 та дрон, еттита гипертовушли Кинжал ракетаси, учта баллистик ракета ҳамда икки хил турдаги 11 та “Искандар” ракетасини уриб туширгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда, Литва Украина учун иккита НАСАМС ҳаво мудофаа тизимини сотиб олмоқда, деди Литва президенти Гитанас Науседа 27 июн куни кечқурун эълон қилинган видео баёнотида.

Шартнома 27 июн куни Литва, Норвегия ва норвегиялик продюсер Kongsberg Gruppen ўртасида имзоланган, дея қўшимча қилди у.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG