Линклар

Шошилинч хабар
02 март 2026, Тошкент вақти: 15:53

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

08:34 1.7.2023

Россия Адлия вазирлиги Борис Гребеншиковни "хорижий агентлар" рўйхатига киритди

Россия Адлия вазирлиги мусиқачи Борис Гребеншчиковни "хорижий агентлар" реестрига киритди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Рўйхатга Москванинг собиқ бош раввини Филипп Голдшмидт, журналистлар Алексей Горпинченко ва Андрей Караулов, “Яблоко”нинг Москва бўлими раиси ўринбосари Андрей Морев ва Москва шаҳар думаси депутати Михаил Тимонов ҳам киритилган.

Гребеншчиков, Россия Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, "Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун хорижий мамлакатларда концерт фаолиятини олиб борган, Украинада Россия ҳукумати ҳарбий операция деб атаб келаётган урушга қарши чиққан, чет элдан ёрдам олган".

Ўз чиқишларидан бирида Гребеншиков Россия Украинага бошлаган урушни нафақат жиноят, балки инсониятга туширилган тарсаки деб атаган.

Ҳозирга қадар Россияда ўнлаб журналист, ахборот воситалари, маданият арбоблари ва фаоллар хоридий агентлар рўйхатига киритилган.

14:51 1.7.2023

WP: Украина Қримни "гаровга" олиб, музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда

Украина АҚШ разведка хизмати раҳбари Уилям Бернсга Киевга сафари чоғида урушни тугатиш режасини ошкор қилган. Бу ҳақда WP газетаси ташриф билан таниш бўлган Украина ва Америка расмийларига таяниб ёзмоқда.

Бернс июн ойида Киевга ташриф буюрган ва у ерда Украина президенти Владимир Зеленский ва Украина разведка хизмати вакиллари билан учрашган, деб ёзади WP. Ҳарбий стратегларнинг Бернсга айтишича, улар кузгача Россия томонидан босиб олинган катта ҳудудларни қайтариб олиш, Украина шарқига юриш, аннексия қилинган Қримга артиллерия ва ракета тизимлари билан босим ўтказиш, кейин эса Москва билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.

16:28 2.7.2023

Асирликда бир йил талоғида ўқ билан юрган ҳарбий муваффақиятли жарроҳлик қилинди

Украиналик ҳарбий Владимир ўтган йилнинг баҳорида Мариупол учун жанг қилганда яраланган ва асирга тушган эди. Ниҳоят, уни алмаштириб, уйига қайтаришга муваффақ бўлгач, шифокорлар батафсил текширувдан ўтказдилар ва шу вақтгача Владимир талоқ соҳасида ўқ билан яшаганлигини аниқладилар.

Николаевдаги жарроҳлар унинг танасидан ўқни олиб ташлашга муваффақ бўлишди, бироқ беморнинг тирик қолиш имконияти миллиондан бир бўлгани айтилади.

"Мен бу ўқ билан бир йилдан кўпроқ вақт юрдим - бир йилу бир ой ва бу ҳақда олти ой олдин билдим. Улар қўшимча текширув ўтказишди ва ичимда ҳали ҳам ўқ борлигини аниқлашди", дейди у.

Владимир рус асирлигида бўлганида, ярадор бўлишига қарамай, тўғри текширилмаган. Уйга қайтгандан кейингина тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

"Йўқ, ўқ кундалик ҳаётимга халақит бермади. Лекин мен бундан хабар топгач, ўқни олиб ташлаттиришга қарор қилдим", - дейди ҳарбий.

Николаев онкология маркази жарроҳи Дмитрий Пишакнинг айтишича, беморнинг бундай жароҳатдан кейин тирик қолиш эҳтимоли деярли йўқ эди.

"Ўқ тананинг ўнг томонида, кўричак ҳудудидан кириб, барча аъзолар ва тузилмаларни тешиб ўтиб, талоққа етганда тўхтаб қолган. Шундай бўлиши мумкин, фақат миллионтадан биттада. Худди шундай жароҳат билан одамнинг тирик қолганини тасаввур қилиш қийин!"

Владимир бир йил давомида ўзи билан 5,45 мм калибрли ўқни олиб юрган. Унинг узунлиги 57 мм, оғирлиги 10 грамм. Шифокорлар уни эсдаликка Владимирга беришди.

"Шифокорларнинг иши яхши ва ҳурматга арзийди. Ахир улар Николаевни бомбардимон қилишларини билишса ҳам касалхонада қолишди. Улар жонларини хатарга қўйиб бизни даволадилар! Улар ҳарбйилар ва оддий одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган нарсани қилишмоқда. Бу ҳурматга лойиқдир".

16:32 2.7.2023

Вагнернинг Санкт-Петербургдаги бош офисидан “Вагнер” логотиплари олиб ташланди

"Вагнер гуруҳи"га тегишли барча белгилар Санкт-Петербургдаги "Вагнер" бош офисидан олиб ташланди.

24 июнь куни Вагнер қўзғолон бошлаган пайтда полиция бинога бостириб кирган.

Қўзғолонга барҳам берган келишувга кўра, Вагнер гуруҳи жангчиларига Беларусга кетиш ёки Россия армиясига қўшилиш таклиф қилинди.

Шундан сўнг, Пригожиннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Пригожинга тегишли хусусий самолёт 29 июнь куни Санкт-Петербургдан Москвага учган. Аммо самолёт бортида ким бўлгани номаълум.

Kремль матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожиннинг ҳозир қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG