Россия Киевга кетма-кет учинчи кеча ҳаво ҳужумини уюштирди
Шаҳар мери камида бир киши ҳалок бўлганини билдирди.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофааси Киевга учирилган барча 20 та дронни шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида иккита “Калибр” ракетасини уриб туширгани хабар берилди.
Уриб туширилган дрон бўлаклари пойтахт Киевда ёнғинларга сабаб бўлди. Подил туманида бир фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар берди шаҳар мери Виталий Кличко. Русларнинг ракета ҳужумлари Украинанинг бошқа минтақаларида ҳам амалга оширилди.
Кўп қаватли уйлардан бирига дрон бўлаги келиб тушиб, ёнғин келиб чиққан. Яқин атрофдаги деразалар cинган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Киевдаги "Ватан" ёдгорлиги "декоммунизация" қилинади
Украина Давлат архитектура ва шаҳарсозлик инспекцияси жамоат объектларини декоммунизация қилиш тўғрисидаги қонун доирасида қўлида қалқонда тасвирланган Совет гербини алмаштиришга расмий рухсат берди. Киевдаги энг машҳур ёдгорликлардан бири бўлган "Она Ватан" фигурасининг қўлидаги Совет гербини Украина герби - Тризуб билан алмаштиришга қарор қилинди.
“Ватан” ҳайкали Киевда 1981 йилда ўрнатилган. У Европадаги энг баланд монументал ҳайкал ҳисобланади ва дунёда бешинчи ҳисобланади. Ёдгорликнинг баландлиги 102 метрни ташкил қилади.
Путин атрофидаги энг ашаддий пропагандачилар Россияни тарк этишга ҳаракат қилмоқда
Енгил атлетика бўйича икки карра Олимпия чемпиони ва Путиннинг ашаддий тарафдори Елена Исинбаева Испанияга кўчиб ўтди.
Испаниянинг El Digital Surу нашри журналистларига кўра, у Тенерифеда “ҳашаматли мажмуа”да яшайди, бироқ “кўзга кўринмас ҳаёт кечиради”.
2020 йилда у Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш, яъни Путиннинг шартларини тиклаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси бўлган ва аввалроқ 2012 йилги президент сайловларида Путиннинг ишончли вакили бўлган, хоккейчи Овечкин томонидан яратилган "Путин жамоаси" ҳаракатига қўшилган.
Жо Байден: НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга ваъда берамиз!
Жо Байден Финляндия президенти Саули Нинисто билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга ваъда берди.
Биз НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини, шу жумладан Финляндияни ҳам ҳимоя қиламиз. “Уруш икки сабабга кўра йиллар давом этиши мумкин деб ўйламайман. Биринчидан Россия ўз ресурслари ва имкониятлари билан урушни абадий давом эттира олмайди. Иккинчи сабаб, охир-оқибат вазият тақозо этиб Путиннинг ўзи бу урушни давом эттириш иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Россия манфаатига тўғри келмайди деган қарорга келади. Аммо бу қандай содир бўлишини олдиндан айта олмайман. Умид қиламанки Украина қарши ҳужумда сезиларли муваффақият қозониб, музокаралар йўли билан келишувга эришганини кўрасиз", деди АҚШ президенти
Европанинг хавфсизлиги АҚШ хавфсизлиги ва тинчлиги учун зарурдир, дея қўшимча қилди Байден. Финляндия раҳбари Финляндияда НАТО ҳарбий базасини барпо этиш бўйича музокараларга очиқ эканини айтди.
Байден Вилнюсдаги саммитдан сўнг, Финляндия, Швеция, Дания, Исландия ва Норвегия раҳбарлари билан учрашиш учун Хелcинкига келди.