Линклар

Шошилинч хабар
04 март 2026, Тошкент вақти: 06:13

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:27 26.7.2023

Россия парламенти ҳарбий хизматдан озод қилувчи қонунга тузатишлар киритди

Эндиликда уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оталар ва ногиронлиги бўлган болалар муддатли ҳарбий хизматга чақиришдан озод этилмайди ва уларни кечиктириш муддати ҳам берилмайди.

Парламент мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов тузатишларни ҳимоя қилишга уринган депутатларга танбеҳ берди.

Ўтган йили Россия ўзининг профессионал ва ҳарбий хизматчилар сонини 30 фоиздан кўпроққа кўпайтириб, 1,5 миллионга етказиш режасини эълон қилди. Бу вазифани амалга ошириш Москва учун Украинадаги “махсус ҳарбий операция” деб атаган уруш қурбонлари сони кўпайгани билан мураккаблашди.

Сешанба куни Давлат Думаси бир вақтнинг ўзида Россия армиясида хизмат қилиш шартлари талабларини кескин оширди, қонунчиликка бир нечта тузатишлар киритди. Жумладан, депутатлар ҳарбий хизматга келмаганлик учун жарима миқдорини кун тартибига қўйиб, ҳарбий хизмат ёшининг юқори чегараси – 27 ёшдан 30 ёшга кўтарди. Шу билан бирга, депутатлар ҳарбий ёшнинг қуйи чегарасини - 18 ёшдан 21 ёшгача кўтариш режаларидан воз кечишди.

Сешанба куни қабул қилинган қонун эркаклар чақирув комиссиясига чақирилган кундан бошлаб Россиядан чиқиб кетишни ҳам тақиқлайди. Ҳатто ўқишга.

Бунгача юз минглаб россияликлар ҳарбий сафарбарликдан қочиб бошқа мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга қочишганди.

18:28 26.7.2023

Генерал Шойгу КХДР байрамида

Россия Мудофаа вазири Шойгу эса Россия ҳарбий делегацияси таркибида Шимолий Кореяга келди. Россия Мудофаа Вазирлигининг маълум қилишича, делегация “1950-1953 йиллардаги озодлик урушидаги Корея халқи ғалабасининг 70 йиллиги” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этяпти.

2022 йил ноябрида Оқ Уй КХДРни Россияга, хусусан, Вагнер ширкати учун “катта миқдорда” артиллерия ўқ-дориларини яширинча етказиб беришда айблаганди. Кейинроқ Вагнер раҳбари Евгений Пригожин бу баёнотларни "спекуляция" деб атаганди.

18:35 26.7.2023

Евроиттифоқ Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “бирдамлик йўллари” орқали экспорт қилишга кўмаклашади

Януш Войцеховски
Януш Войцеховски

Евроиттифоқ Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “бирдамлик йўллари” орқали экспорт қилишга ва харажатларни қоплашга кўмаклашади. Бу ҳақида Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховски маълум қилди.

Маълум қилинишича Украина маҳсулотлари Украина билан чегарадош Полша ва Венгрия орқали темир йўл ва автомобиль транспортида ташилади. Энг асосий йўлак эса Руминия орқали ўтади.

Войцеховскийнинг билдиришича, Европа Иттифоқи қўшимча транспорт харажатларини қоплаш бўйича аъзо давлатларнинг бир қанча таклифларини кўриб чиқмоқда.

ЕИ орқали ғалла транзитини кенгайиши Полша ва Украина билан чегарадош бошқа баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари қишлоқ хўжалигига таъсир қилади. Гап шундаки у ердаги фермерлар Украина импортининг ортишидан зарар кўриши мумкин.

Май ойида ЕИ Украинага яқин Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакияга Украина буғдойи, маккажўхориси ва бошқа маҳсулотларини ички бозорда сотишни 15 сентябрга қадар тақиқлашга рухсат берди.

Бир қатор Европа давлатлари мазкур қарорни центябрдан кейин ҳам узайтиришни талаб қилди. Европа Иттифоқи бу масалани кўриб чиқади.

Литва эса Европа Иттифоқига Украина ғалласини экспорт қилиш учун Болтиқбўйи портларидан фойдаланишни таклиф қилди.

18:38 26.7.2023

Россия “Дождь” телеканалини "номақбул ташкилот" деб эълон қилди

Россия Бош прокуратураси “Дождь” телеканалининг Латвия ва Голландиядаги бўлимларини номақбул ташкилот деб эълон қилди. Бу шуни англатадики, телеканал фаолияти номақбул деб тан олинган. "Дождь" таҳририяти Москвада жойлашган эди, аммо Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан кейин у чет элга кўчиб ўтди.

"Дождь" телеграм каналида айтилишича, томошабинлар хавфсизлиги учун Россиядан хайрия йиғиш ўчирилган, руслар учун обуна бекор қилинган. Шунингдек, Россияда яшовчиларни Дозҳд нашри материалларига ҳаволалар бермасликка чақиришган. Энди у билан ҳамкорлик қилган Россия фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади.

Россия прокуратураси иддаосича, “Дождь” экстремистик ташкилотлар (масалан, ФБК ва Навалний штаб-квартираси, “хорижий агентлар”) материалларини тарқатади, улар орасида “Озодлик” радиоси ҳам бор.

"Дождь" телеканали 2010 йилда ташкил этилган. У энг йирик ва таниқли мустақил, Кремлни танқид қилувчи Россия оммавий ахборот воситаларидан бирига айланди. 2021-йил августида Россия ҳукумати уни “хорижий агент” деб тан олди ва Украинага бостириб киргандан кейин унинг веб-сайтини тўсиб қўйди.

Январ ойида Россия Бош прокуратураси бир қатор нашриётларни “номақбул ташкилотлар” деб тан олди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG