Линклар

Шошилинч хабар
05 март 2026, Тошкент вақти: 01:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:08 6.8.2023

Зеленский Саудия Арабистонида бошланган музокараларда «халқаро тартибни тиклаш керак»лигини таъкидлади

Украина президенти Владимир Зеленский Киев Саудия Арабистонидаги музокаралардан натижа кутаётганини айтиб, қоидаларга асосланган халқаро тартибни тиклашга чақирди:

"Турли қитъалардан 42 давлат вакиллари йиғилди. Глобал масалаларга ёндашувлар ҳам турлича. Лекин барчани халқаро ҳуқуқ устуворлиги бирлаштиради. Шунинг учун ҳам Украина тинчлик формуласини таклиф қилди. Россия тажовузкорлиги сабаб бузилган қоидаларга асосланган халқаро тартиб қайта тикланиши керак.”

Жиддада бошланган 2 кунлик музокаларда АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон сингари 40 давлат юқори мартабали дипломатлари иштирок этмоқда. Украина Ғарблик иттифоқчилари қаторида жаҳон иқтисодиётида муҳим ўринга эга глобал жануб давлатларининг ҳам қўллаб-қувватлашига эришишни мақсад қилган.

Россия учрашувда қатнашмаяпти, бироқ Кремль музокараларни диққат билан кузатиб боришини билдирган. Украина, Россия расмийлари ва халқаро экспертлар уруш давом этаётган бир шароитда Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари ўтказиш имкони йўқ.

16:09 6.8.2023

Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий нишонлари ва ўқ-дори омборларига зарба берганини маълум қилди

Россия ва Украина ҳарбийлари ўзларининг кундалик ҳисоботида, бир-бирининг ўқ-дори омборлари ва ҳарбий техникаларига зарба берганини даъво қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги рус қўшинлари Донецк, Лиман, Запорожье, Херсон йўналишларида Украина армиясининг ҳужумларини қайтаргани ҳамда ўқ-дори омборлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа радарлари ва бошқа ҳарбий нишонларига зарба берганини билдирди.

Шунингдек, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг бир қатор ҲИМАРС ракеталари ва дронларини бартараф қилди, дейилади мудофаа вазирлиги ҳисоботида.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўтган 24 соат ичида русларнинг Купянск ва Авдивка йўналишидаги ҳужумини қайтаргани, Россия шахсий таркиби, қўмондонлик пунктлари, ўқ-дори омборлари ҳамда электрон уруш тизимларига бир неча бор ҳаводан зарба бергани ҳақида хабар берди.

16:10 6.8.2023

Россия назоратидаги ҳудудда содир бўлган отишмадан сўнг Донецк университети биносида ёнғин чиқди

Кеча Донецкдаги университет биноси Украинанинг Россия назоратидаги шаҳарчани ўққа тутиши оқибатида ёниб кетди, дея хабар тарқатди шаҳарнинг Россия томонидан ўрнатилган мери Алексей Кулемзин.

Россия қўллаб-қувватлайдиган ДХР фавқулодда вазиятлар вазири Алексей Кострубитский ОАВга берган интервьюсида ёнғинга кассетали ўқлар билан қилинган ҳужум сабаб бўлганини айтди.

Рейтерс агентлиги бу хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Ўтган ой АҚШдан кассетали бомбалар олган Украина улардан фақат душман аскарларига қарши фойдаланишга ваъда берган.

16:15 6.8.2023

Россия Купянскдаги қон қуйиш марказига бомба ташлади, қурбонлар бор

Россия 6 августга ўтар кечаси Украинага ялпи зарбалар берди. Шанба оқшомидан якшанба тонггига қадар Россия армияси 70 та ракета ва дронларни қўллаган ҳолда туркум ҳужумлар уюштирди, дейилади Украина ҚК хабарномасида. Ўлганлар ва ярадорлар бор.

Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, 5 август куни кечқурун Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги қон қуйиш марказига бошқариладиган авиабомба билан зарба йўллаган.

“Россиянинг бошқариладиган авиабомбаси Украинадаги қон қуйиш марказига қарши. Шу оқшом, Харьков вилояти Купянск тумани”, деб ёзди президент.

Зеленский қўшимча қилишича, “ўлганлар ва ярадорлар бор”, “қутқарувчилар ёнғинни бартараф этишмоқда”.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати Россия Хмелницкий вилоятидаги ғалла тегирмонига ракета зарбаси бергани ҳақидаги видеони эълон қилди.

Кейинроқ Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олег Синегубов Купянск тумани Кругляковка қишлоғидаги нотурар-жой биносига соат 20:20 ларда бомба келиб тушганини, катта ёнғин бошланганини билдирди. Дастлабки маълумотга кўра, икки эркак ҳалок бўлиб, тўрт киши яраланган.

Хмельницкий вилоятида ракета зарбалари натижасида бир нечта турар-жой биноси, маданият муассасаси ва автовокзал шикастланган. Вилоят ҳарбий маъмурияти ҳеч ким жабрланмаганини айтмоқда. Суми вилоятида эса турар-жой биноси вайрон қилинган, бир киши ўлган.

Украина ҚК хабарномасига кўра, Россия армияси 70 та дрон ва ракета қўллаган, 30 та қанотли ракета ҳамда 27 та зарбдор дрон украин ҳарбийлари томонидан мамлакат ҳаво ҳудудида уриб туширилган.

Хусусан, 5 август оқшомида бўлган ҳужумда 14 та “Калибр” ракетаси қўлланган, улардан 12 таси уриб туширилган. Украина томони “Кинжал” ракеталари сонига доир маълумотни очиқламади.

Россия ҳарбийлари Украинага қарата “Шаҳид” камикадзе дронларини – жануби-шарқдан, “Калибр”ларни – Қора денгиз акваториясидан ва Х-101/Х-555 ракеталарини Каспий атрофидан Ту-95МС стратегик учоқлари орқали йўллагани айтилмоқда.

Украина ҲҲМ кучлари 27 та “Шаҳид”нинг барчасини, 20 та Х-101/Х-555 ракеталаридан 13 тасини йўқ қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG