Бельгия фойдаланилган Леопард танкларини бошқа бир Европа давлатига сотди
Энди бу танклар Украинага етказиб берилади.
OIP Land Systems мудофаа компанияси бош директори Фредди Верслуйс Германияда ишлаб чиқарилган танкларни Бельгия ҳукуматидан бешйилдан олдин сотиб олган.
Фредди Верслуйснинг Рейтерс агентлигига билдиришича, у барча 50 та танкни бошқа Европа ҳукуматига сотган. Германиянинг Ҳанделсблатт газетаси қурол ишлаб чиқарувчи Рейнметалл компанияси танкларни сотиб олгани ва уларнинг катта қисмини Украинага экспорт қилиш учун тайёрлагани ҳақида ёзди.
Компания изоҳ беришдан бош тортди.
Леопард танклари 1960 йиллардан бошлаб Германиянинг Краусс-Маффей компанияси томонидан ишлаб чиқарила бошланган. Леопард1 Леопард 2 га қараганда енгилроқ ҳамда асосий қурол борасидан ҳам фарқ қилади.
Наргиз урушга қарши
Россияда уруш бошланганидан кейин ўз юрти Ўзбекистонга кўчиб ўтган таниқли қўшиқчи Наргиз Зокировага Россияга кириш 50 йилга тақиқланган.
Россиялик продюсер Макс Фадеев Наргиз Закировага ўзининг авторлик қўшиқларини куйлашни тақиқлаб қўйганди.
Фадеевнинг айтишича, у Наргизнинг рус оккупантларига қарши позицияси учун бу қарорга келган. У мунтазам равишда рус агрессорларига қарши баёнотлар бериб, Украина томонидалигини очиқчасига айтиб келади.
Загорск заводидаги портлашдан кейин 12 киши қидирилмоқда
Бу кеча Москванинг Сергиев Посад шаҳарчасидаги Загорск оптика механика заводининг портлаш содир бўлган эпицентри тасвирлари.
Завод ишчилари яқинлари портлаш пайтида бедарак кетган ишчиларни қидиришмоқда. Ҳозирча 1 киши ўлгани, 12 киши йўқолгани ва 60 зиёд одам жароҳат олгани маълум. Бу заводда, жумладан, танклар ва бошқа ҳарбий техника учун оптик мосламалар ишлаб чиқарилган.
Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш оқибатида 110 дан ортиқ иншоот вайрон бўлган, уларнинг аксарияти турар-жой бинолари бўлган. Яна 60 киши жароҳатланган, камида бир киши ҳалок бўлган.
Загорск оптик-механика заводи қурбонлар ва уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Россия Тергов қўмитаси омборида портлаш содир бўлган Пиро-Росс компаниясининг техник директори ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Ташкилотнинг офисида тинтув ўтказилди. Терговчилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги талабларини бузиш (Россия Жиноят кодексининг 217-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатдилар.
Россия чоршанба оқшомида Украинанинг Запорожье шаҳрига ҳужум уюштирди
Украина расмийлари ракета ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва етти киши жароҳатланганини хабар қилди.
Украина ФВВ хабарича,Искандер ракетаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди, 9 киши, жумладан, 11 ойлик чақалоқ яраланди.
Игор Клименко, ички ишлар вазири, «Бир киши реанимацияга жўнатилди. Воқеа жойида шифокорларга полиция тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдам бермоқда», дея маълумот берди.
Запорожье шаҳри Россия назоратидаги Запорожье атом электр станциясидан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган. Завод атрофидаги муттасил отишмалар ядровий авария хавфини кучайтирган.