Линклар

Шошилинч хабар
05 март 2026, Тошкент вақти: 11:32

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:27 10.8.2023

Москва аэропортларида парвозлар кечиктирилди

Москва расмийлари, худди олдинги кечадаги каби, дрон ҳужумининг олди олинганини яна эълон қилди. Шаҳар мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, пайшанбага ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учаётган яна иккита дронни уриб туширган: бири Калуга вилоятида, иккинчиси Одинцово вилоятидаги марказий ҳалқа йўли ҳудудида.

Ҳарбийлар, шунингдек, кеча тунда Украинанинг 11 учувчисиз самолёти аннексия қилинган Севастополга ҳужум қилишга уринган, бироқ уриб туширилганини даъво қилмоқда.

10 августга ўтар кечаси Москванинг Внуково ва Домодедово аэропортларида камида 11 рейс кечиктирилди.

Кечаси Москва яқинидаги Домодедово шаҳрида ҳам ёнғин ва портлашлар ҳақида хабар берилган эди. Расмий маълумотлар йўқ.

17:28 10.8.2023

2022 йилда Россияда сўнгги ўн йилликда энг кўп портлашлар содир бўлган

Россия ФВВ маълумотида турар-жой бинолари, омборлар ва шахталар портлагани қайд қилинган. Статистикада Қрим кўприги ҳам тилга олинган. Портлашлар натижасида 55 киши ўлиб, 10 647 киши жабрланган.

Энг кўп ҳолларда портлашларга портловчи буюмлар, яъни ракета, граната, бомба ва миналар сабаб бўлгани айтилади.

2013 йилдан 2022 йилгача Россия ФВВ ҳар йили кўпи билан 20 та портлаш ҳодисасини қайд этиб келган, уларда жабр кўрганлар сони минглаб кишини ташкил қилади.

17:33 10.8.2023

Германиядан Украинага қўшимча Patriot лар

Германия ва Украина Киевга қўшимча Patriot зенит-ракета комплексларини етказиб беришга келишиб олди, деди Украина президенти Владимир Зеленский 9-август, чоршанба куни кечки мурожаатида.

“Бугун Германиядан келган хушхабар - биз Олаф Шолц билан келишилган айни нарсадир. Қўшимча Patriot тизимлари етиб келди. Катта раҳмат, Олаф, бу бизнинг халқимизни рус терроридан ҳимоя қилиш учун керак. Германия, шахсан канцлерга ушбу келишувни амалга оширгани учун раҳмат - бу, албатта, халқимизнинг минглаб ҳаётини сақлаб қолади. Бу, албатта, бизни Украина учун тўлақонли ҳаво қалқонини яратишга яқинлаштиради. Бу одамларга, шаҳарларга, қишлоқларга ёрдам беради”, деди Владимир Зеленский.

Чоршанба куни Германия Украинага яна иккита Patriot ракетасини жўнатишқарорини эълон қилган эди.

Янги ҳарбий ёрдам пакетига, шунингдек, 10 та Bandvagn 206 занжирли вездеходлар, 6,5 минг 155 мм артиллерия снарядлари, портловчи ўқ-дориларни зарарсизлантириш материаллари, 5 та транспорт воситаси, 4 та ВЕКТОР разведкачи дрони, дурбинлар, тягачлар, ярим тиркама ва юк тушириш транспорт воситалари, 100 MG5 пулемётлари ва 40 минг дона тиббий аптечкалар киради.

17:39 10.8.2023

Россия Мудофаа вазири: Россия ўзининг ғарбий чегараларига қўшимча қўшин жойлаштиради

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Финляндия АҚШ бошчилигидаги НАТО иттифоқига қўшилиши ортидан Россия ўзининг ғарбий чегараларига қўшин жойлаштиришини айтди.

Шойгу мудофаа вазирлиги йиғилишида НАТОга аъзо Полша ўз армиясини кучайтириш режаларини аллақачон эълон қилганини, Финляндияда эса НАТО ўз базасини жойлаштириши кутилаётганини таъкидлади.

"Шойгу Финляндиянинг НАТОга киргани, Швециянинг эса келгусида альянсга қўшилишини «беқарорлаштирувчи жиддий омил» деб атади. Финляндия ва Швеция ўтган йил Россия Украинага бостириб киргандан сўнг, узоқ йиллик бетарафлик сиёсатидан воз кечиб НАТОга аъзо бўлиш истагини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Полша қитъада энг қудратли армия қуриш ниятини эълон қилган ҳолда, «АҚШнинг Россияга қарши сиёсатининг асосий қуроли»га айланган.

Шойгу НАТОнинг Шарқий Европада жойлашган ҳарбийлари сони ўтган йилнинг февраль ойидан буён икки ярим баробарга ошгани ва ҳозир уларнинг умумий сони 30 минг кишига етганини урғулади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG