Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Рязан вилоятидаги базмда кўриниш берди
Россия билан яқин алоқалари туфайли танилган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл ўтган ҳафта Рязан вилоятидаги базмда кўриниш берди.
Кнайсл маҳаллий матбуотга берган интервьюсида Петрушово қишлоғида уй ижарага олгани ва у ерда бир ой қолишни режалаштирганини билдирди.
Кнайсл рус тилини ўрганаётгани ҳамда китоб ёзаётганини қўшимча қилган.
2018 йилда Кнайсл тўйида Россия президенти Владимир Путин қатнашиб, у билан бирга рақсга тушгани учун қаттиқ танқид қилинган.
Карин Кнайсл шунингдек, 2022 йилгача Россия нефть гиганти Роснефт директорлар кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган. У Украинага босқин бошланишидан бироз олдин истеъфога чиққан.
Беларус Ғарбга ўз кучини кўрсатмоқда
Лукашенко диктатураси остидаги Беларус эса аста секин Шимолий Кореяга ўхшаб бормоқд
Литва ва Полша билан чегара яқинидаги ”Гожский" полигонида ҳарбий машғулотларида беларус жангчилари шу тариқа ўз кучини кўрсатмоқда
Фронтда ҳарбий дронлар сони ошмоқда
Олдинги чизиқда Украина ва Россия дронлари ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳозир нисбий паритет сақланиб қолган. Украина қўшинлари камикадзе дронларидан фойдаланишда устунликка эга, руслар эса ўз навбатида электрон уруш ва Ланcет дронларидан кўпроқ фойдаланишмоқда.
Украина ҳарбийларининг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари учувчисиз аппаратлар урушида уларга фаол қаршилик кўрсатмоқда, электрон уруш ускуналари қўллаган ҳолда ўз дронлари сонини оширмоқда.
Запороже меҳмонхонасига ракета зарбаси
Россия 10 август куни кечқурун Украинанинг Запороже шаҳридаги меҳмонхонага ҳужум қилди, бир киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Украина расмийлари.
Президент Владимир Зеленский Россия фуқаролик иншоотига ҳужум қилганини айтди ва вайрон бўлган меҳмонхона видеосини эълон қилди. Запороже шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев аввалроқ Россия “фуқаролик инфратузилмаси обекти”га ҳужуми натижасида тўққиз киши жароҳатланганини айтганди.