Линклар

Шошилинч хабар
05 март 2026, Тошкент вақти: 15:57

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:54 11.8.2023

Жо Байден Украинага Конгрессдан яна 13 млрд доллар сўрамоқчи

Biden
Biden

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессдан қўшимча 25 миллиард доллар - табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 12 миллиард доллар ва мудофаа эҳтиёжлари, жумладан Украинага ёрдам учун 13 миллиард доллар сўрашни режалаштирмоқда. Вакиллар палатасидаги республикачилар етакчилари партиядаги консерватив қанот босими остида Украинага ёрдамни ошириш тарафдори бўлган қарорлардан бош тортмоқда, дея таъкидлайди “Америка Овози”.

Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти июн ойида Украинанинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, бироқ ҳар қандай молиялаштириш сўрови жиддий текширувдан ўтказилишини исташини айтган эди.

Америка Овози 2022-йилнинг май ойида 40 миллиард доллар, 2022-йилнинг мартида эса 13,6 миллиард доллар ажратилганини эслатади. Шундай қилиб, умумий ҳисобда, 2022-йил бошидан буён АҚШ Украинага 98,6 миллиард доллар ажратди.

17:58 11.8.2023

Ростов аэродромида қолган ярадор руслар

Ростов аэродромида ётган бу шахслар - Россия армиясининг Украина фронтида яраланган аскарлари.

Ярадор солдатлар Москвага қилинаётган дронлар ҳужумлари туфайли қолдирилган парвозни кун давомида учиш йўлагида кутишга маҳкум.

18:01 11.8.2023

Ўзбек биатлончилари Россиядаги Ҳамдўстлик кубогида иштирок этмайди

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сочида 5—11 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ёзги Ҳамдўстлик кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда Фарғона.ру ахборот ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. агентлиги маълум қилмоқда.

Сочига сафарнинг бекор қилинишига Халқаро биатлон иттифоқининг (IBU) норозилиги сабаб бўлди, у аллақачон Россия биатлон иттифоқини (RBA)Россия Федерацияси ва Беларусиядан ташқари бошқа мамлакатлар жамоалари иштирокида юзага келиши мумкин бўлган "потенциал қоидабузарликлар" ҳақида расман хабардор қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиши мумкинлиги 19 июл куни маълум бўлди. Шу муносабат билан тегишли сўров тайёрланди ва IBUга юборилган эди: агар уч ёки ундан ортиқ мамлакат спортчиларининг мусобақаларида иштирок этиш режалаштирилган бўлса, унда рухсат олиш керак.

18:06 11.8.2023

АҚШ ва ЕИ Россиядан уран ва ядро технологияларини сотиб олишдан воз кечмаган

Украинадаги Запороже АЭСи
Украинадаги Запороже АЭСи

Уруш бошланганидан бери улар Росатом билан камида 1,7 миллиард долларлик шартномалар тузган. Бу Ассошиэйтед Пресс суриштируви давомида тасдиқланган.

Расмий равишда ядро технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик Европа Иттифоқи ва АҚШ санксияларига тааллуқли эмас. Ғарб давлатлари фуқаролик реакторлари учун Россия ёқилғисига ва реакторларнинг ўзига боғлиқ. Россия урни АҚШда барча уран истеъмолининг 12% ва Европа Иттифоқида 17% ни ташкил қилади.

Россия ёқилғиси ва технологиясини сотиб олиш ортиб бормоқда.

Европада Россия дизайнидаги 19 та ядро реакторлари ишлайди. Росатом ҳозирда 10 та давлатда, жумладан, Францияда 33 та янги реактор қурмоқда.

Атом саноатида Россия билан ҳамкорликни камайтиришни атом энергиясини қисқартириш учун курашувчилар ҳам, расмийлар ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Европа давлатларидан фақат Швеция ядро ёқилғиси ва технологиясини сотиб олишдан бутунлай воз кечган. Финляндия, Чехия, Болгария ва Словакия ҳам бу борада қадам ташламоқда. Улар бошқа этказиб берувчиларни қидирмоқдалар. Дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи Қозоғистон ҳам уларданбирига айланиши мумкин

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG