Линклар

Шошилинч хабар
05 март 2026, Тошкент вақти: 17:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

11:53 12.8.2023

Россия аннексия қилинган Қримга дрон ҳужуми қилганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлиги 12 август, шанбага ўтар кечаси аннексия қилинган Қримга 20 та дрон ҳужуми уюштирилганини билдирди. Вазирлик маълумотига кўра, улардан 14 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан "йўқ қилинган”.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумда Украинани айблади. Киев одатда бу каби воқеаларга изоҳ бермайди.

13:12 12.8.2023

Украина қуролли кучлари: Запорожьега "Шаҳид"лар билан ҳужум қилинди

12 августга ўтар кечаси Россия кучлари жануби-шарқдан бешта “Шаҳед” билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Украина Ҳарбий ҳаво кучлари маълум қилди.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Запорожье вилоятида учта зарба берувчи учувчисиз учоқни йўқ қилди, дея хабар беради Украина ҳарбийлари.

Уруш шароитида Озодлик урушаётган тарафларнинг даъволарини дарҳол текшира олмайди.

19:18 12.8.2023

Қрим кўприги яна ҳужумга тутилди

Қрим кўприги узра яна тутун. Хабарларга кўра, кўприк 12 август куни ракета ҳужумига тутилган, Россия расмийларига кўра ҳеч қандай зарар кўрмаган.

Аннексия қилинган Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксёновнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина Қуролли кучлари Қрим кўпригига ҳужум қилишга уринган иккита ракетани уриб туширган.

19:20 12.8.2023

Зеленский деярли барча вилоят военкомларини ишдан олди

Украина президенти Владимир Зеленский деярли барча ҳарбий комиссариат раҳбарлари ишдан бўшатилишини эълон қилди.

Бу унинг Россиянинг Украинада 17 ойдан кўпроқ вақт олдин уруш бошланганидан бери коррупцияга қарши курашининг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Бу қадам Украина хавфсизлик хизматлари пора олиш ва коррупция айбловлари билан чақирув комиссияси мансабдор шахсларига қарши 112 жиноий иш тафсилотларини тақдим этганидан сўнг қабул қилинди.

Зеленский Телеграмдаги постида иш ўринлари уруш фахрийларига, жумладан, жароҳат олганларга ҳам берилиши кераклигини айтди.

“Ҳарбий чақирув комиссиялари мансабдор шахсларига нисбатан жами 112 та жиноий иш қўзғатилган. Вилоят, шаҳар ва туманлар чақирув бўлимлари бошлиқлари, ҳарбий соғлиқни сақлаш комиссиялари ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан 33 та шубҳали баённомалар берилган. Турли ҳудудларда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари қайд этилган. Донецк, Полтава, Винница, Одесса, Киев, Львовда расмийлар нақд пул ёки крипто валютасида пора олганлар”, деди Украина раҳбари.

Зеленскийнинг айтишича, Украинанинг ҳарбий чақирув марказлари текширилганда, уруш давридаги тақиқларга қарамай, ҳарбий хизматга чақирувга лойиқ эркакларни чегарадан ўтказишгача бўлган жиноятлар аниқланган.

Киев Россиянинг кенг кўламли босқинига қарши курашаётган ва Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилаётгани сабабли, коррупцияга қарши курашни асосий устувор вазифа қилиб белгилаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG