Линклар

Шошилинч хабар
05 март 2026, Тошкент вақти: 23:07

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:09 15.8.2023

Россия Украина ғарбига йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари сўнгги кеча кундузда қуруқлик ва денгиздан учирилган 28 та қанотли ракеталардан 16 тасини уриб туширгани, уларнинг баъзилари Польша билан чегарага яқин ҳудудга тушганини билдирди.

Львов губернатори Максим Козицкийга кўра, жами 15 киши яраланган.

Маҳаллий ОАВ сўнгги ҳужум Россия босқинидан буён Львов вилоятига қилинган энг йирик ҳаво ҳужуми, демоқда.

Львов шаҳри урушдан йироқ хавфсиз манзил бўлгани учун баъзи ҳукумат идоралари ва халқаро нодавлат ташкилотлари у ерга кўчиб ўтганди.

Шаҳар шунингдек, Польша ва бошқа Европа давлатларига қочган украиналиклар учун транзит нуқтаси бўлиб қолмоқда.

Львовдан 150 км жанубда жойлашган Волин вилоятининг Луцк шаҳрида ҳаво ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва бир неча киши касалхонага ётқизилди, дея хабар берди минтақа расмийлари.

Тунги соат 2 да бутун Украина бўйлаб бошланган ҳаво сиреналари тахминан икки соат давомида тинмаган.

18:11 15.8.2023

Зеленский жабҳа чизиғига борди

Владимир Зеленский 14 август куни Донецк вилоятидаги жабҳа чизиғига борди ва Украина Қуролли Кучларининг “Соледар” оператив-тактик гуруҳи жавобгар ҳудудда ҳужум ҳаракатларини олиб бораётган саккиз бригада штабларида бўлди.

Зеленский сафар асносида бригадалар жавобгар ҳудудлардаги оператив вазият ҳамда турли қуроллар қўлланишининг ўзига хос жиҳатларига доир ҳисоботларни тинглади.

“Мен ҳар куни умумий маълумот оламан, у вазиятни кенгроқ тушунишимга ёрдам беради. Бу жуда муҳим. Хуллас, барча бригадаларни бирма-бир айланиб, ҳар бирида қандай муаммолар борлигини билмоқчи бўлдим. Очиқ суҳбатлар бўлди, биз турли-туман масалаларни муҳокама қилдик”, деб ёзди президент.

Зеленский Бахмут йўналишида яраланган украин аскарларини қабул қилувчи дала вақтинчалик тиббий ёрдам масканида ҳам бўлди, муассаса биносини ва жиҳозларини кўздан кечирди, ярадор жангчилар ва тиббиётчилар билан мулоқот қилди.

18:25 15.8.2023

Санкт-Петербургда яшовчилар ҳарбий комиссариатга келиш талаб қилинган хабарномалар ола бошлади

Бу ҳақда душанба куни Петербургга оид “Ротонда” Телеграм-канали ҳамда эркакларга армия хизматидан қутулиб қолишга кўмаклашувчи “Идите лесом” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси маълум қилди.

“Ротонда”нинг шаҳар туманларидан бирида мулозим бўлиб ишловчи манбаси ҳарбий комиссариатлар “кузги чақирув олдидан маълумотларни тузатиш ва аниқлаштириш” мақсадида хабарномалар тарқатаётганини тасдиқлаган.

Унинг айтишича, СМС-хабарномалар қонун бўйича чақириқ хабарномаси ҳисобланмайди, бинобарин хабарномага биноан комиссариатга бормаслик маъмурий жазога тортиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Муддатли ҳарбий хизматга чақирув ҳозирда йўқ. Кузги чақирув 1 октябрда бошланиши белгиланган.

Яқинда Давлат Думаси қонунчиликка ўзгартишлар киритиб, чақирув хабарномаси олинганидан сўнг ҳарбий комиссариатга бормаганлик учун жаримани бир неча бараварга оширган эди.

19:45 16.8.2023

Украина мудофаа вазирлиги: Урожайне озод қилинди

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр «Урожайне озод қилинди», деб ёзди ўзининг телеграмдаги каналида.

Маляр келтирган маълумотларини мустақил равишда текширишнинг имкони бўлмади. Россия бунга дарҳол изоҳ бермади.

Украина қарши ҳужумни кучайтирар экан, сўнгги кунларда Урожайне ва қўшни Старомаёрске қишлоқлари қаттиқ жанглар марказига айланди.

Бу икки ҳудуд Донецк вилоятининг Россия назорати остидаги ҳудудлари билан Украина жанубидаги Мариупол ва Бердянск портларини боғловчи муҳим йўналиш ҳисобланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG