Линклар

Шошилинч хабар
06 март 2026, Тошкент вақти: 00:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:50 16.8.2023

Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий объектларига зарба берганини даъво қилмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков Россия кучлари ўтган сутка давомида Украинанинг муҳим ҳарбий-саноат объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба берганини маълум қилди.

Украинанинг Донецкдаги электрон уруш қурилмалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа пункти йўқ қилинди, деди Конашенков.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек, Белгород вилояти ҳудудида Украина дронини уриб туширгани, қурбонлар ва моддий йўқотиш йўқлигини билдирди.

Ўз навбатида Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам кундалик ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича бир кунда душманга қарши жами 15 та жанговар ҳаракатлар бўлган.

Украина қўшинлари Мелитопол ва Бердянск йўналишида ҳужум операцияларни давом эттириб, Россия қўшинларининг шахсий таркиби, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари жойлашган нишонларга зарба берди, дейилади бош штаб ҳисоботида.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

19:55 16.8.2023

Президент Зеленский Запорожьега борди

Президент Владимир Зеленский Мелитопол йўналишида қарши ҳужум амалиётларини олиб бораётган ҳарбийлар билан учрашди.

У юқори даражадаги ҳарбийлар билан учрашиб, улар билан фронтдаги асл вазиятни муҳокама қилгани хабар қилинди.

Сўнгги икки ойдан ортиқ вақт ичида Киев жабҳадаги қатор қишлоларни қайтариб олди, аммо йирик натижага ҳануз эриша олмади.

Айни пайтда Киев раҳбарияти жараёни улар кутганидан секин кетаётганини тан оларкан, бунга Россияда пухта тайёргарлик учун ортиқча вақт бериб қўйилгани ва қурол етишмаётганини сабаб қилиб келтирмоқда.

19:59 16.8.2023

Россия қамалига қарамай дон юкланган кема Одесса портидан йўлга чиқди

16 август куни Украина аввалроқ эълон қилган «гуманитар коридор» орқали дастлабки юк кемаси Украинанинг Одесса портидан синов тариқасида йўлга чиқди.

Гонконг байроғи остидаги кема 16 август куни эрта тонгда Одессадан жўнаб кетди, деб хабар берди Украина бош вазири ўринбосари Александр Кубраков.

Мазкур кема ўтган йилнинг 23 февралида Одессага келган ва уруш бошлангани сабабли бери портда қолиб кетган.

Ўшанда кемада 30 минг тонна юк оғирликка эга 2 мингдан ортиқ контейнер бўлгани айтилган. Украина 8 август куни Черноморск, Одесса ва Пивденний портларида қолиб кетаётган кемалар чиқиб кетиши учун Қора денгизда гуманитар коридор ташкил қилишини эълон қилган эди.

16 август куни Одессадан жўнаб кетган кема 17 июлда ғалла келишуви тўхтаганидан бери портни тарк этган биринчи тижорий кема бўлди.

17 июль куни Россия Қора денгиз орқали Украина ғалласини экспорт қилишга мўлжалланган дон келишувдан чиққанини эълон қилди.

БМТ Россиянинг ҳаракатини кескин қоралаб, бу «дунёдаги муҳтож мамлакатларга зарба бўлишини» билдирган.

Дон битими тўхтаганидан бери Россия Одесса портига бир неча бор ҳаво ҳужумлари амалга оширди.

Одесса ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер Россия 16 августга ўтар кечаси дронлар билан «Дунайдаги портлардан бирига ҳужум қилиб, ғалла омборларига зарар етказганини» маълум қилди.

Кипернинг айтишича, 11 та дрон уриб туширилган. Россия Украинанинг Қора денгиздаги портларига кетаётган кемаларни эҳтимолий ҳарбий юк ташувчи сифатида кўриши ҳақида огоҳлантирган.

НАТО Москванинг бу огоҳлантириши «нотўғри ҳисоб-китоблар ва эскалацияни шунингдек, навигация эркинлигига жиддий тўсиқларни келтириб чиқаради» дея баёнот берган.

19:53 17.8.2023

Украина Хавфсизлик хизмати Украинада ишлаб чиқарилган сувда сузувчи дронларни намойиш қилди

“Sea Baby” деб аталадиган экспериментал сув усти дронларини ишлаб чиқариш, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюкнинг сўзларига кўра, Россия босқинидан кўп ўтмай бошланган.

Малюк, шунингдек, дронлардан Қрим кўприги, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг “Оленегорский Горняк” десант кемаси ва СИГ танкерига ҳужум қилиш учун фойдаланилганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG