Линклар

Шошилинч хабар
06 март 2026, Тошкент вақти: 08:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:51 20.8.2023

Черниговга ҳужумда яраланганлар Россия ҳужумининг даҳшатлари ҳақида гапирди

Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 7 киши, жумладан, 6 ёшли бола ҳалок бўлган шаҳар маркази жасадлардан тозаланган бироқ Чернигов театри олдидаги ерда қон излари қолган.

Украина ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ракета келиб тушган вақтда одамлар православ байрамини нишонлаш учун черковга кетаётган бўлган. Кейинроқ эълон қилинган баёнотда ярадорларнинг 15 нафари болалар, 15 нафари эса полиция ходимлари экани маълум бўлди.

“Мен ишда эдим. Бир лаҳзада портлаш бўлди ва устимизга плита тушди. Дўстим билан ўтирган эдим. У келганига эндигина 5 дақиқа бўлган эди. Агар у бўлмаганида, омон қолмасдим - у мени ташқарига тортиб олди. Шундан сўнг ёнғин чиқди. Дўстим мен учун нажот фариштаси бўлди” , дейди яраланган аёллардан бири.

Ҳужум натижасида театрнинг том қисми ўпирилиб тушган. Қўшни турар-жой бинолари ва дўконларнинг эшик деразалари синиб кетган.

“Бу даҳшатнинг ўзи. Бу ерда ярадорлар, тез ёрдам машиналари ва шиша синиқлари ётар эди. Худди даҳшатли тушга ўхшайди", дейди Валентина.

Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳужум пайтида театрда дрон ишлаб чиқарувчилар иштирокида оммавий тадбир ўтказилаётган бўлган. 18 ойлик уруш мобайнида иккала томон ҳам дронлардан жанг майдонида фаол фойдаланиб келади.

16:52 20.8.2023

Украин учувчилари, инженерлари ва техниклари F-16 қирувчиларида тайёргарликни бошлади

Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди, деб ёзади РБК-Украина.

Вазир учоқ коалициясига 11 ҳамкор мамлакат кирганини урғулаган. Украин учувчилари, техник ва инженерларини ўқитиш лойиҳасида етакчиликни Нидерландия ва Дания ўз зиммасига олган. Дастур доирасида украин ҳарбийларига инглиз тили ҳам ўргатилади.

16:55 20.8.2023

Зеленский Швеция билан Грипен қирувчи самолётлари борасида музокаралар олиб бормоқда

Украина Швеция билан Грипен қирувчи самолётларини олиш имкониятини муҳокама қилишни бошлади, дея маълум қилди Владимир Зеленский Стокголмда берган интервюсида.

Зеленский Швеция бош вазири Улф Кристерссон билан учрашганидан кейин бу ҳақида гапирди:

“Биз яна бир кучли швед машинаси – Грипен қирувчи самолётлари ҳақида гаплашдик. Бу Швециянинг фахри. Ишончим комил, Грипен билан эркинлигимизни яхшироқ ҳимоя қиламиз”.

Украиналик учувчилар аллақачон Грипен билан тайёргарлик машқларини олиб бормоқда.

Швеция Украинага танклар, зенит тизимлари ва зирҳли пиёда жанговар машиналарини етказиб бериш орқали ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Швеция мудофаа вазири Пал Жонсон Украинага 313,5 миллион долларлик асосан ўқ-дорилар ва аввал етказиб берилган техникаларнинг эҳтиёт қисмларидан иборат янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди.

Мазкур ёрдам Швециянинг уруш бошланганидан бери Украинага кўрсатган 13-ёрдам пакети бўлади ҳамда Стокголмнинг Киевга берган ёрдам ҳажми 1,8 миллиард долларга етади.

17:31 20.8.2023

Швеция Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдамни давом эттиради

Швеция бош вазири Ульф Кристерссон шанба (19 август) куни, Россия томонидан Чернигов шаҳрига ракета зарбаси берилиши манзарасида Киевни ҳарбий дастаклаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Кристерссон Харпсунде қароргоҳида ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Зеленскийга ҳамдардлик билдирди.

“Бугунги мунозараларимиз, шак-шубҳасиз, Швеция, Европа ва сизни қўллаб-қувватлаётган бошқа мамлакатлар нима қилса сизга янада яхшироқ ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақида бўлди. Маълумингизким, Швеция ўтган йилнинг февралидан бери Украинага 2,2 млрд евролик кўмак берди. Ва биз, Украинанинг эҳтиёжларини қанча керак бўлса шунча қондириш учун сизлар билан ва умумий ҳамкорларимиз билан яқин мулоқот асосида сиёсий, ҳарбий, гуманитар ва молиявий ёрдамни давом эттирамиз”, дея таъкидлади Швеция бош вазири.

Швеция Украинага танклар, зенит тизимлари ва Тype 90 русумли зирҳланган пиёдалар жанговар машиналари етказиб бериш билан унинг мудофаасига кўмаклашмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG