Челябинск вилоятида ФСБ вертолёти қулади
Челябинск вилояти, Сосновский тумани, Красное Поле қишлоғида ФСБга тегишли Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб хабар берди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси вертолёт қулаган жойда уч кишининг жасади топилганини маълум қилди. Ўт ўчирувчилар ҳам воқеа жойида ёнғинни ўчиришган.
Вертолёт машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган. РИА “Новости” хабарига кўра, аварияга самолёт жиҳозларининг носозлиги сабаб бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вертолёт қулашдан қаттиқ тебранган, кейин эса бирдан ерга қулаган.
"Россияда фуқаролик олишни хоҳловчи хорижликлар сони камайди"
Россиялик ҳуқуқ фаоли Александр Ким охирги пайтларда муҳожирларни урушга контракт имзолашга мажбурлаш ҳолатлари урчиганидан хавотир билдирмоқда.
Псков аэродромида 4 учоқ портлатилди
Россия ҳарбийлари Россия ғарбидаги Псков шаҳридаги аэропортга ҳарбий дрон ҳужуми бўлгани, бу ерда тўртта транспорт учоғи шикастланганини тасдиқлади.
Ахборот агентликларининг билдиришича, Псковдаги аэродромга 10 тадан 20 тагача дрон ҳужум қилган. Бунинг оқибатида тўртта ҳарбий самолёт шикастланган. Псков шаҳри Украина чегарасидан 800 километр узоқликда жойлашган.
Псков вилояти губернатори Михаил Ведерников турар-жой ҳудудидан олинган, узоқдан ёнғин тутуни кўтарилаётгани, сиреналар ва портлаш овози эшитилаётган видеони эълон қилди.
Псков аэропортига қилинган ҳужумдан сўнг Россия ҳукумати Москва вилояти ҳаво ҳудудини вақтинча ёпиб қўйди. Рейтерс ахборот агентлиги видеонинг жойлашувини файллардаги тасвирларга ва ҳудуддаги кўчаларнинг кўринишига мос келадиган бинолар, йўллар ва дарахтлар билан тасдиқлашга муваффақ бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, деди Ведерников Телеграмда.
ТАСС агентлигининг фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, узоқ вақтдан бери Россия қуролли кучларининг ишчи кучи бўлиб келган тўртта Ил-76 транспорт самолёти ҳарбий аэродромда шикастланган.
Москва аэропортлари яна вақтинчалик ёпилди
ТАССга кўра, Внуково ва Домодедово аэропорти ҳам ёпиб қўйилган. Кейинроқ Москванинг бошқа аэропортлари ҳам ёпилди.