Украина дронлари Россиянинг 6 вилоятига ҳужум қилди
Бундан ташқари Москва, Калуга, Брянск, Орёл, Рязан вилоятларига ҳам дронлар ҳужум қилгани тўғрисида хабар берилди. Калуга вилоятининг Дзержинский туманида дронлардан бири бўшаб қолган нефть омборига урилган.
Яна бир дрон Калуга вилоятининг Сухиничи туманида уриб туширилгани акс этган видео пайдо бўлди.
Брянскка бешта дрон ҳужум қилгани, улардан учтаси уриб туширилгани билдирилди.
Брянскка ҳужум тонги соат 6да содир бўлгани қайд этилди.
Украина армияси "Суровикин чизиғи" истеҳкомларини ёриб ўтди - BILD эксперти
"Бу Запороже вилоятидаги бир кун аввал озод қилинган Работино қишлоғи яқинида содир бўлди", деб ёзади BILD ҳарбий таҳлилчиси Жулиан Репке.
Сешанба куни у Украина Қуролли кучлари у ердан жануби-шарқга, Вербовое қишлоғи йўналиши бўйича олдинга силжиётгани ҳақида хабар берди. Уларнинг йўлида бетон "аждаҳо тишлари" дан мустаҳкамланган чизиқ бор эди. Бугун бузиб ташланди.
“Украина армияси Россиянинг асосий мудофаавий “Суровикин чизиғини” ёриб ўтди ва Запороже вилояти Вербовое қишлоғига яқинлашмоқда. Яъни, "аждаҳо тишлари" украиналик аскарларни бор-йўғи бир кун ушлаб туролди, - деб ёзади Рёпке.
Унинг сўзларига кўра, худди шу ҳудудда Украина Қуролли кучлари Новопрокоповка қишлоғидан 2 км шарқ томон олдинга силжиган.
Пригожин Пороховский қабристонига махфий равишда кўмилди
"Вагнер" гуруҳи асосчиси Евгений Пригожин махфий равишда Санкт-Петербургнинг Пороховский қабристонида қўмилди.
Гувоҳлар Пригожин қабри ҳануз полиция ходимлари томонидан қўриқланаётганини айтишмоқда.
Москва вилоятида дрон уриб туширилди
Москва вилоятининг жануби-шарқидаги Воскресенский туманида пайшанба куни эрталаб Москва томон учаётган дрон уриб туширилди.
Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги Воскресенский тумани ҳудудида самолёт типидаги дрон йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, ҳужумда Украинани айблади.
Москва аэропортларида бугун ҳам 130 дан ортиқ рейс кечиктирилди.
Дронлар ҳужуми шунингдек бугун Қримнинг Феодосиясига ҳам амалга оширилган.