Линклар

Шошилинч хабар
07 март 2026, Тошкент вақти: 17:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:51 31.8.2023

BILD: Украина армияси "Суровикин чизиғи" истеҳкомларини ёриб ўтди

Бу Запороже вилоятидаги бир кун аввал озод қилинган Работино қишлоғи яқинида содир бўлди, деб ёзади BILD ҳарбий таҳлилчиси Жулиан Репке. Сешанба куни у Украина Қуролли кучлари у ердан жануби-шарқга, Вербовое қишлоғи йўналиши бўйича олдинга силжиётгани ҳақида хабар берди. Уларнинг йўлида бетон "аждаҳо тишлари" дан мустаҳкамланган чизиқ бор эди. Бугун у бузиб ташланди.

“Яъни, "аждаҳо тишлари" украиналик аскарларни бор-йўғи бир кун ушлаб турди”, - деб ёзади Рёпке. Унинг сўзларига кўра, худди шу ҳудудда Украина Қуролли кучлари Новопрокоповка қишлоғидан 2 км шарқ томон олдинга силжиган.

18:54 31.8.2023

Митишчида Дмитрий Уткин "Вагнер" дафн этилди

Бугун Москва вилоятидаги Митишчи қабристонида авиаҳалокатда Пригожин билан бирга ўлган Вагнер қўмондонларидан бири Дмитрий Уткин дафн этилаётгани тахмин қилинмоқда.

Дмитрий Уткиннинг дафн маросими Митишчи мемориал қабристонида бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда МСК1.ру портали, хайрлашиш учун келган одамларга таяниб.

Уткиннинг дафн маросими эрталаб полиция томонидан ўралган қабристонда ўтказилиши ҳақида "Эхо Москвы" собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов ҳам хабар берди.

Неонацист Дмитрий Уткиннинг ҳарбий лақаби - “Вагнер”, шу ташкилотга ном бергани айтилади.

Вагнер” ХҲШ жангчилари Сурия, Африкадаги амалиётлар ва Украинадаги урушда иштирок этишяпти. Бу ёлланмалар кўплаб ҳарбий жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. 23 июнь оқшомида Пригожин ва “Вагнер” ХҲШ Россияда исён бошлашган ва бу исён қарийб бир сутка давом этган. Жорий йилнинг январь ойида АҚШ Молия вазирлиги “Вагнер” ХҲШни трансмиллий жиноятчилик ташкилоти ўлароқ тан олиб, ширкат ва асосчисига қарши (жами олти киши ва 12 та компания) санкциялар жорий қилган. Апрель ойида Европа Иттифоқи “Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузида фаол иштирок этгани” учун “Вагнер” ХҲШни санкция рўйхатига киритган эди. Литва ва Франция парламентлари ХҲШни террор ташкилот дея тан олишган.

18:57 31.8.2023

Қирғизистон Россия томонида урушган жангчига нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди

Бишкекдаги Қирғизистоннинг Олий суди Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун аввалги маҳкамалар томонидан айбдор деб топилган Балиқчи шаҳрида яшовчи 31 ёшли Асқар Кубаничбек уулуга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

Ёлланма аскар сифатида Украинада жанг қилгани учун май ойида у шу йилнинг январ ойида ҳибсга олинганди ва кейинроқ 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Суд маҳкамасида Асқар ҳарбий контрактни Россия паспортини олиш учун имзолаганини билдириб, ўз айбга иқрор бўлмаган. У жангларда иштирок этмаганини ҳам айтган. Олдинроқ Россия ҳукумати вакили Кирилл Кабанов унга рус паспорти берилишини талаб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига уни озод этишни талаб қилган.

Бу мамлакатда фуқароларга хорижий ҳарбий можароларда қатнашишни тақиқловчи биринчи бундай ҳолат эди. Маълумки, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси яна камида иккита шундай жиноий иш очган.

Озодлик ҚИРҒИЗ ХИЗМАТИГА кўра, Украинадаги Россия қўшинлари таркибида камида 10 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган.

19:00 31.8.2023

Эрдўғон Путин билан Сочида учрашади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 4 сентябр куни Россиянинг Сочи курортида президент Владимир Путин билан учрашиб, биринчи навбатда Қора денгиздаги ғалла экспортини муҳокама қилади, деб хабар берди Рейтерс агентлиги 31 август, пайшанба куни Туркиядаги икки манбасига таяниб.

Икки давлат раҳбарлари Россиянинг Украинага ҳарбий аралашуви оқибатларини, шунингдек, Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш имконини берувчи келишувни муҳокама қиладилар, деди манбалардан бири.

2022 йилда Туркия ва БМТ воситачилигида тузилган Қора денгиз дон келишуви Россия июл ойида чиқиб кетганидан сўнг якунига етди. Ўшандан бери Анқара Москвани келишувга қайтишга кўндиришга уринмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG