Линклар

Шошилинч хабар
07 март 2026, Тошкент вақти: 18:55

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:03 31.8.2023

Ўзбекистон Россияга гуманитар ёрдам етказди

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилояти Шебекинский тумани аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказиб берди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. Оғирлиги 12 тоннача бўлган юк 26 август куни етказиб берилгани айтилмоқда.

“Юкда болалар ва катталар кийим-кечаклари ва поябзаллари, дори-дармонлар, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасининг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари орқали амалга оширилди,” дейилади Россия Ташқи Ишлар вазирлиги хабарида.

Хабарда Украинага ҳужум қилишни давом этаётган Россияга гуманитар ёрдамни қандай жамоат ва нодавлат ташкилотлари кўмагида етказилгани айтилмаган.

Белгород вилоятининг Шебекинский тумани мамлакатнинг Украина билан чегарасида жойлашган ва шу йилнинг май ойида минтақа ҳудудига Украина Қуролли кучлари таркибида курашаётган «Россия озодлиги» легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси аъзолари ҳужум қилган. Вилоят ҳукумати болалар ва аёлларни эвакуация қилган, РИА Новости маълумотларига кўра, жами 60 мингга яқин одам ўз уйини тарк этган.

Ундан ташқари Белгород охирги пайтларда тинимсиз дрон ва ракеталар ҳужумига учраб келмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилганди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Шунингдек, Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга келиб кетган.

Ўзбекистон украина урушида нейтрал позицияни эгаллаб келади. Аммо Тошкентдаги Ғарб дипломатлари расмий Тошкентнинг мавқеи Украинага нисбатан нейтрал, аммо Москвага жуда яқин эканини айтишган. Уруш бошланганида буён Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бирон марта ҳам президент Владимир Зеленский билан мулоқот қилмаган.

Ўтган ҳафта бошида Қозоғистон ва Туркманистон президентлари Украина президентини Украинанинг мустақиллик куни билан табриклашган, Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллагани хабар қилинмаган.

19:05 31.8.2023

Россия ФСБси Брянск вилоятида украиналик ҳарбийлар билан тўқнашув ҳақида хабар берди

Махсус хизмат икки украиналик аскарнинг ўлдирилиши ҳақида пресс-релиз тарқатди. Яна беш киши Брянск вилоятида ҳибсга олинган (улардан уч нафари яраланган). Ҳибсга олиш 30 август куни содир бўлган.

ФСБ маълумотларига кўра, украиналиклар Россия ҳудудида “ҳарбий ва энергетика инфратузилмаси объектларига бир қатор шов-шувли терактлар” уюштиришни режалаштирган.

30 август куни эрталаб Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учта дронни уриб туширгани, улардан иккитаси телеминорага ҳужум қилмоқчи бўлганини маълум қилди. 30 август куни кечқурун Брянск вилоятида ҳам портлаш овозлари эшитилди. Кейинроқ амалдор ҳаво ҳужумидан мудофаа икки самолёт типидаги дронни уриб туширганини ёзган.

Озодлик уруш шароитида Россия ФСБ тақдим этган маълумотларни тасдиқлай олмади.

19:24 1.9.2023

Киев мактаблари миналаштирилгани хабари текширилмоқда

1 сентябр, Билимлар кунида Киев Метрополитен полициясига барча шаҳар мактаблари миналаштирилгани ҳақида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда гапирган шаҳар ҳарбий бошқармасига кўра, болалар ва ўқитувчиларни бинолардан эвакуация қилиш тўғрисида қарорлар таълим муассасалари маъмурияти ва полиция томонидан қабул қилинади.

Киев мери Виталий Кличко маълумотларига кўра, бугун пойтахтдаги барча 420 та мактаб иш бошлаган. 240 минг мактаб ўқувчиси офлайн режимда ўқийди. 417 мактаб қарийб 190 минг ўринли бошпана билан таъминланган.

Украина Шарқидаги Харковда эса болалар учун ер остидаги метро бекатларида синфхоналар ташкил этилди.

19:27 1.9.2023

Украина сут маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига киради

Украина Сут корхоналари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ва бошқа хўжалик бирлашмалари билан биргаликда Украина сут маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб чиқишга тўсқинлик қилган божхона тўсиқларини бартараф этишга келишиб олди.

"Ўзбекистон сўнгги 5 йил ичида фаол ривожланмоқда. Бу сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларимиз учун қизиқарли савдо бозори. Потенциал истеъмолчилар сони бўйича у Украина билан деярли тенг. Агар логистика харажатларини пасайтиришга эришсак, бизнинг корхоналар ўзбек бозоридан Россия ва Беларус ишлаб чиқарувчиларини сиқиб чиқариши мумкин", деди Вадим Чагаровский, Сут корхоналари уюшмаси раҳбари.

Шунингдек, у Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги бошланишидан олдин Ўзбекистон Украина сут корхоналари учун савдо бозори бўлганига аниқлик киритди. Бугунги кунда ушбу бозорда асосий рақобатчилар арзонроқ логистика афзалликларига эга бўлган Россия ва Беларусия ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади. Чагаровскийнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришнинг сезиларли қисқаришига йўл қўймаслик учун украин ишлаб чиқарувчилар сут маҳсулотлари учун бозорларни қидирмоқдалар.

2023 йилнинг июн ойи ҳолатига кўра, бозорнинг харид қобилиятига таъсир қилган уруш натижасида 8 миллиондан ортиқ украиналиклар Украинани тарк этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG