Линклар

Шошилинч хабар
07 март 2026, Тошкент вақти: 20:07

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:32 1.9.2023

Планет Лабс Псков халқаро аэропортига дрон ҳужуми оқибатларини кўрсатувчи суратларни намойиш қилди

Суратда аэропортнинг тўхташ майдонида қорайиб кетга иккита Ил-76 самолётини кўриш мумкин.

Яна ўн битта Ил-76 учоқлари хавфсизлик учун аэропортнинг бошқа турли жойларига кўчирилди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига ишонилса, Украинанинг Псков аэродромига дрон ҳужумида тўртта Ил-76 самолёти зарар кўрган. Кеча Владимир Зеленский Псковга ҳужумга ишора қилиб Украина 700 километр узоқликдаги нишонга зарба беришга қодир қурол ишлаб чиққанини айтди.

Тўрт двигателли Ил-76 самолёти Россия армиясининг асосий юк ташувчи воситаси ҳисобланиб, оғир шароитларда учиши ва қўна олиши билан маълум. Россия армияси флотида 100 дан ортиқ Ил-76 самолётлари борлиги айтилади.

19:35 1.9.2023

30 августга ўтар кечаси Псков аэропортига қилинган ҳужум Россия ҳудудидан амалга оширилган

Бу ҳақда Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов "Уруш зонаси" лойиҳасида маълум қилди.

Буданов тафсилотларга аниқлик киритишдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида иккита самолёт йўқ қилинган, иккитасига жиддий зарар етган.

19:38 1.9.2023

Украина илк бор картон дронларни қўллади

Украина ҳарбийлари 27 августга ўтар кечаси Курск яқинидаги Халино ҳарбий аэродромига ва Курск туманидаги радиоэлектрон кураш ҳарбий қисмига ҳужумларда илк бор Австралиянинг SYPAQ камикадзе дронларини қўллаганлар, деб хабар беради Mash телеграм-канали.

Mash ёзишича, жами тахминан 16 та дрон учирилган, аммо улардан фақат айримларида портловчи модда бўлган, аксар дронлар ҲҲМ тизимларини чалғитиш учун қўлланган. Россияга оид Fightbomber телеграм-канали эса ушбу дронлар мум сурилган қоғоз ва резинадан ясалган бўлиб, радарларга деярли кўринмаслигини урғуламоқда.

30 августга ўтар тунда эса Украина дронлари Псковга ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг олти вилоятида дронлар зарбалари қайд қилинганини билдирди.

Украиналик авиатсия мутахассиси Валерий Романенко Псковга қандай учувчисиз самолётлар тушгани ва картондан ясалган дронлар нима эканлигини айтиб берди.

19:41 1.9.2023

Пригожин билан ҳалокатга учраган стюардесса Қозоғистонда дафн этилди

“Вагнер” ХҲШ асосчиси Евгений Пригожин учоғи қулаши натижасида ҳалок бўлган стюардесса Қозоғистонда дафн қилинди

Стюардесса кристина Распопова пайшанба куни Қозоғистоннинг Рудний шаҳрида дафн қилинди. Бу ҳақда марҳуманинг холаси Елена Абраменкога ҳавола берган ҳолда “Агентство” нашри хабар қилмоқда. Абраменкога кўра, Қозоғистонда стюардессанинг онаси бор.

“Тобутни онасининг уйига келтиришди, бугун кўмдик. Тобутни божхонадан уч соат деганда зўрға ўтказишган эмиш”, дейди Абраменкова.

Унинг айтишича, жасаднинг шахсини аниқлаш учун Распопованинг акаси ДНК-тест топширган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG