Линклар

Шошилинч хабар
08 март 2026, Тошкент вақти: 00:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:27 3.9.2023

Одессага дрон ҳужумлари

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 3 сентабр куни Одесса вилояти жанубида Россия учирган Эроннинг 25 та “Шаҳед” дронидан 22 тасини уриб туширган.

Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.

Дунай бўйидаги дон ташиш инфротузилмасига қаратилган ҳужумда тинч аҳоли орасидан камида икки киши жароҳатлан.

Зарбалар тахминан 3 ярим соат давом этган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида Қора денгиздан хавфсиз юк ташиш имконини берувчи келишув бузилганидан бери Дунай Украинанинг дон экспорт қилишнинг асосий йўлига айланди.

Ўшандан бери Россия Украинанинг жанубий Одесса ва Николаев вилоятларига, портлар ва дон етказиб бериш учун муҳим бўлган инфратузилмага ҳужумларини кучайтирди.

3 сентабрдаги дрон ҳужумларида қайси порт иншооти урилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Украина ҳарбийлари иншоотда ҳужум оқибатида юзага келган ёнғин тезда ўчирилганини билдирди.

2 сентабр куни кечки пайт Украина шимоли-шарқидаги Суми вилоятида Россия ракета ҳужуми оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, олти нафари яраланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳарбий маъмурияти.

Маҳаллий расмийларга кўра, артиллерия ҳужуми кўплаб портлашларга сабаб бўлган, улар шахсий уйлар ва транспорт воситаларига, шунингдек, собиқ коммунал хизмат кўрсатиш компаниясининг биноларига зарар етказган.

Россия қўшинлари 3 сентябр куни Донецк вилоятидаги саккиз аҳоли пунктини ҳужумга тутди, қурбонлар бор

Угледарда икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди.

17:40 4.9.2023

Россия ҳарбийлари яна Одесса вилоятига “Шаҳед”лар билан зарба берди

Тўртинчи сентябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари яна Одесса вилоятига “Шаҳед”лар билан зарба берди.

Украина расмийлари 17 та дрон уриб туширилганини билдирмоқда.

Айрим дронлар нишонга етиб борди, дея маълум қилди Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер. Измаил туманидаги бир неча аҳоли масканида омбор ва ишлаб чиқариш иншоотлари, аграр ва саноат корхоналари жиҳозлари шикастланган.

Шунингдек, уриб туширилган дронлар бўлаклари Одесса вилояти жанубидаги фуқаровий объектларда ёнғинга сабаб бўлгани айтилмоқда. Тунги ҳужумлар натижасида бирон киши ўлгани ёки яралангани ҳақида маълумот йўқ.

Днепропетровск вилоятида ҳам “Шаҳед”лардан бир нечтаси инфратузилма объектларига келиб тушди, дея маълум қилди вилоят раҳбари Сергей Лисак. Мулозимга кўра, ҲҲМ кучлари олтита камикадзе дронни уриб туширган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким ўлмаган ва яраланмаган.

Воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда

17:47 4.9.2023

Эрдўғон Путин билан Сочида учрашди

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон 4 сентябр, душанба куни Россия жанубидаги Сочи шаҳрида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди. Икки етакчи Украина донининг Қора денгиз орқали ўтишига рухсат берган келишув ва Россиянинг Украинага ҳарбий аралашуви оқибатларини ҳам муҳокама қилади.

Эрдўғон Туркияда Путинга учрашувдан сўнг ғалла коридорига оид баёнотлар муҳим бўлишини айтди:

“Туркия-Россия муносабатлари нуқтаи назаридан, бу ташриф чоғида ҳамма ғалла коридори муаммосига эътибор қаратмоқда. Улар бу ердан ғалла йўлаги ҳақидаги маълумот чиқишини кутишмоқда. Учрашувимиздан кейинги матбуот анжуманида дунёга бериладиган хабар, айниқса, кам ривожланган Африка давлатлари учун қадамлар жуда ва жуда муҳим бўлади”.

“Биз дон бўйича келишувни муҳокама қилишга очиқмиз”, дея жавоб қатарди Путин Эрдўғон билан учрашувда.

2022 йилда Туркия ва БМТ воситачилигида тузилган Қора денгиз дон келишуви Россия июл ойида чиқиб кетганидан сўнг якунига етди. Ўшандан бери Москва Украинанинг асосий дон экспорт йўлига айланганДунай дарёсидаги портларига тез-тез ҳужумлар уюштирмоқда.

Анқара ва БМТ ҳозир Москвани келишувга қайтишга кўндирмоқчи.

17:51 4.9.2023

Украина Ғарб давлатларидан 100 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олди

А.Резников бугундан Украинанинг собиқ Мудофаа вазири
А.Резников бугундан Украинанинг собиқ Мудофаа вазири

Украина 2022 йил февралининг охиридан то шу кунгача Ғарб давлатларидан 100 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди. Унга кўра, кўрсатилган умумий ҳарбий кўмакнинг 60 миллиард доллари АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
Резниковга кўра, айни пайтда Киев ҳаводан мудофаа тизимларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Булар Patriot, NASAMS, SAMP/T, Iris-T, Gepard, Crotale, каби замонавий тизимлар, Stinger, Starstreak каби зенит ракета тизимлари, гранатомётлардир”.

Резников бугунги кунда Украина армияси ҳарбий самолётларга эҳтиёж сезаётганини таъкидлади. У: “Биз аниқ биламиз, тез орада F-16 ларга эга бўламиз", – деб таъкидлади.
F-16 АҚШда ишлаб чиқарилаётган замонавий ҳарбий қирувчи самолётдир. Вазир бу самолётлар 2024 йилнинг баҳорида Украинага етказилиб берилиши кутилаётганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG