Линклар

Шошилинч хабар
08 март 2026, Тошкент вақти: 09:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:41 7.9.2023

Россия қўшинлари Одесса вилоятига дронлар билан зарба берди

7 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса вилоятига дронлар билан зарба берди. Вилоят маъмурияти раҳбари Олег Киперга кўра, ҳужум уч соат давом этган.

“Бугунги Шаҳед рейди натижасида бир қанча аҳоли пунктларида фуқаролик ва порт инфратузилмаси объектлари, лифт ва маъмурият биносига зарар етди”, деб ёзади у. Бир киши жароҳатланган. Оқибатларни жойида бартараф этиш давом этмоқда.

Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги тунда Россия армияси Суми ва Одесса вилоятларига бир неча гуруҳ Шаҳид типидаги ҳужумчи дрон билан ҳужум қилганини хабар берди.

“Асосан Одесса вилоятининг жанубий ҳудудлари йўналишида жами 33 та “Шаҳед” учирилиши қайд этилди”, — дейилади хабарда.

18:43 7.9.2023

Москва, Ростов ва Брянск вилоятларида дронлар уриб туширилди

Ростов-Донуда бир киши жароҳатланди. Ростов вилояти губернатори Василий Голубев минтақа узра ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган иккита учувчисиз самолётни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ростов-Дон марказида учувчисиз учоқнинг қулаши натижасида бир киши жароҳатланган, унинг оёқларида жароҳатлар бўлган, эркак касалхонага ётқизишдан бош тортган.

Портлаш содир бўлган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда Россиянинг Жанубий ҳарбий округи бош қароргоҳи жойлашган.

18:46 7.9.2023

АҚШ Украинага яна 1 млрд доллар ажратади

Киевга ҳужум АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Киевга ташрифи билан бир вақтга тўғри келди. Блинкен ташриф давомида Украинага 1 миллиард доллардан ортиқ янги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилиши кутилмоқда.

"АҚШ Путиннинг шафқатсиз уруши давом этаётган бир шароитда Украинага ўз келажагини танлаш имкониятини бериш тарафдори. АҚШ ва Украинанинг ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугун умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ёрдам пакетини эълон қиламиз. Бундан 665,5 миллион доллар мудофаа ва фуқаро хавфсизлигини таъминлаш учун. Умуман олганда, биз Россия Украинага бостириб кирганидан бери 43 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатдик", деди АҚШ Давлат котиби

Чоршанба куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба америкалик ҳамкасби Энтони Блинкенга Россия босқинидан кейин американинг МcДоналдс ресторанини Украинада қайта очишга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

18:49 7.9.2023

Россия ва Арманистон ўртасида гап қочди

Никол Пашиняннинг рафиқаси Арманистоннинг биринчи хоними сифатида бир партия гуманитар ёрдам билан Киевга келди.

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг рафиқаси Анна Акопян биринчи хонимлар ва турмуш ўртоқларининг Киевдаги саммитида иштирок этади.

Бу йилги саммитда Буюк Британия, Япония, Туркия, Испания, Чехия, Дания, Исроил ва бошқа давлатлар раҳбарларининг рафиқалари ва эрлари, Европа Иттифоқининг юқори мартабали аёл амалдорлари иштирок этмоқда.

Ереван, Озодликнинг арман хизматига кўра, Украинага илк бор инсонпарварлик ёрдами етказди. Бунгача Ереван расмий равишда Киевга ҳеч қандай ёрдам юбормаган эди.

Бундан олдинроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Италиянинг La Repubblica нашрига берган интервьюсида мамлакатнинг хавфсизлик бўйича Россияга қарам қилиб қўйилгани “стратегик хато” бўлгани ҳақида гапирганди ва КХШТдан ўз вакилини чақиртириб олганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG