Молдовадан Украинага инсонпарварлик ёрдами
Молдова Украинага 1, 2 миллион лей (тахминан 67 минг доллар) миқдорида мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш учун ускуналарни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Молдова Республикаси Украина билан бирдам ва украин халқига доимий ёрдам ва ёрдамни таклиф қилади", - дея таъкидланади вазирлик баёнотида.
Халқаро Атом энергияси агентлиги ЗАЭСга яқин ҳудудда портлаш овозлари эшитилганини билдирди
Халқаро Атом энергияси агентлиги экспертларининг билдиришича, Запорожье атом электр станциясиша яқин ҳудудда портлаш овозлари эшитилган.
2 сентабр, шанба кунидан бошлаб, уч кун давомида ташкилот ходимлари йигирмага яқин портлаш ва кейинги кунларда яна бир нечта портлашларни ҳисоблаганлар. Бироқ, станциянинг ўзига ҳеч қандай зарар етмаган, деди ташкилот вакили Гросси.
Ташкилот экспертларига ҳалигача АЭСнинг айрим блокларига киришга рухсат берилмаган.
Июл ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Россия бир нечта энергоблокнинг томларига портловчи моддалар қўйганини маълум қилган эди. Москва бу айбловларни рад этди.
Россия қўшинлари 2022 йил феврал ойининг охирида Энергодар шаҳрини ва унинг яқинида жойлашган Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олишган эди.
Россия армияси бир кечада икки марта Кривой Рогга ракета зарбаларини берди
Соат 04:00 ларда шаҳарда ҳаво ҳужуми тревогаси янгради. Ҳаво кучлари қўмондонлиги шаҳарга қарата қанотли ракеталар учирилгани ҳақида огоҳлантирди.
Кривой Рог мудофаа кенгаши раҳбари Александр Вилкул телеграмда: “Портлашлар. Ҳеч нимани суратга олмаймиз ва интернетга жойламаймиз”, деб ёзди. Маҳаллий телеграм-каналлар шаҳарда ҲҲМ тизимлари ишлаётгани ҳақида хабар қилди.
11 сентябрга ўтар кечаси Белгород осмонида иккита портлаш содир бўлди
Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда губернатор Вячеслав Гладков вилоят устида иккита дрон уриб туширилганини, ҳеч ким жабр кўрмаганини маълум қилди.
Дронлардан бирининг бўлаклари хусусий уй яқинидаги йўлга тушган. Бино-иншоотларга зарар етмагани айтилмоқда.