Линклар

Шошилинч хабар
09 март 2026, Тошкент вақти: 18:05

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:40 14.9.2023

Россиянинг 1,2 миллиард доллар турадиган “Триумф” комплекси йўқ қилинди

14 сентябрга ўтар кечаси Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ҳарбий контрразведкаси ҳамда ҳарбий-денгиз кучлари аннексия қилинган Қримдаги Евпатория шаҳри яқинида муҳим операцияни амалга оширди. Бу ҳақда, УХХдаги манбасига таянган ҳолда УНИАН хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, операция натижасида Россиянинг 1,2 миллиард доллар турадиган “Триумф” ҳаводан ҳужум мудофааси комплекси йўқ қилинган. Дастлаб ҳаводан ҳужум мудофааси комплексининг радар ва антенналари дронлар ёрдамида яксон қилинди, шундан сўнг нишонга қарата иккита “Нептун” қанотли ракеталари учирилгани айтилди.

Евпатория атрофидаги туркум портлашлардан сўнг, 14 сентябрь тонггида Россия Мудофаа вазирлиги яриморол устида учоқ типидаги 11 та дрон уриб туширилганини эълон қилди. Қрим кўпригида ҳаракат вақтинча тўхтатилди.

Евпатория ҳудудида дронлар учаётгани, портлашлар содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда маҳаллий вақт билан 05:00 ларда пайдо бўла бошлади.

Телеграм-каналлар портлашдан сўнг осмонга ўрлаётган қуюқ тутун, ўт шафағи акс этган фото ва видеоларни ёйинламоқда. Украина жануби Мудофаа кучлари бирлашган координация матбуот маркази раҳбари Наталья Гуменюкка кўра, “оккупация қилинган Қримдаги зарба берилаётган барча объектлар Россия агрессиясига ва унинг ҳарбий салоҳиятини таъминлашга алоқадор бўлиб, Украина учун қонуний нишонлар саналади”.

18:43 14.9.2023

Зеленский: Украинада келгуси йил энг кам иш ҳақи миқдори оширилади

Владимир Зеленский Украинада келгуси йил энг кам иш ҳақи миқдори оширилади, деди.

"Мен бош вазирга келаси йилнинг биринчи ярмида Украинада энг кам иш ҳақини ошириш учун асос тайёрлашга топшириқ бердим. Давлат ишининг барча элементлари урушнинг давом этишига қараб мослаштирилиши керак. Ғалаба бизники бўлади. Қуролларимиз билан Украина учун зарур бўлган барча мақсадларга эришамиз. Украиналикларни керакли иш жойлари билан таъминлай оладиган иқтисодиётимиз бўлади. Давлатнинг ижтимоий функциялари бажарилиши керак. Давлатнинг вазифалари, айниқса рақамли хизматлар Европанинг исталган давлатидан кўра замонавийроқ бўлиши керак. Буларнинг барчаси Украина ғалабасини яқинлаштирадиган воситалардир", деди Украина президенти.

Зеленский, шунингдек, Украина қурол ишлаб чиқариш учун мудофаа буджетини ошираётганини айтиб, бу учун 100 миллиард гривна ёки 27 миллион АҚШ доллари ажратилишини эълон қилди.

18:45 14.9.2023

Севастополда урилган рус кемалари суратлари пайдо бўлди

13 сентябр куни Қримнинг Севастопол шаҳридаги кемасозлик заводига Украина ракета ҳужумидан олдин ва кейин олинган сунъий йўлдош тасвирлари Интернетда пайдо бўлди. Украина расмийларининг таъкидлашича, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемаси, Минск десант кемаси ва Ростов-Дон дизел-электр сув ости кемаси жиддий зарар кўрган.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида Украина эрта тонгда Қора денгиздаги денгиз кемасозлик заводига 10 та қанотли ракета ва 3 тезюрар сувусти дрон билан ҳужум қилиб, таъмирдан ўтаётган икки денгиз кемасига зарар етказгани айтилади.

Баёнотда келган ракеталарнинг 7-си уриб туширилгани ва ҳужумчи қайиқлар Россия патрул кемаси томонидан йўқ қилингани айтилган. Кейинроқ рус қўмондонлиги иккита кемаси тўлиқ таъмирланиб, хизматга қайтиши, Киев иддаолари асоссиз эканлигини билдирди.

Defense Express нашри тарихда биринчи марта Севастополга Украина қанотли ракеталарининг сув ости кемасини йўқ қилиш учун ишлатилганига эътибор қаратди.

Очиқ манбалардан олинган маълумотга кўра, Ростов-Дон дизел-электр сув ости кемасининг 300 млн долларга баҳоланган.

18:49 14.9.2023

Роскомнадзор Қирғизистоннинг 24.kg ва Тожикистоннинг “Паем” нашрлари сайтларини блоклади

Кишандаги Роскомнадзор. Граффити
Кишандаги Роскомнадзор. Граффити

Роскомнадзор Россиянинг Украинага қарши тўлақонли босқинига бағишланган материаллар эълон қилгани учун Тожикистоннинг “Паем” ва Қирғизистоннинг 24.kg нашрлари сайтларини блоклаб қўйди.

Фақат айрим саҳифаларга кириш чекланиши айтилган бўлса-да, сайтлар бутунлай блокланган. Россия ҳудудидан уларга VPN билангина кириш мумкин. Ҳолбуки, Роскомнадзор санкциясида провайдерлар муайян саҳифаларнигина блоклаши керак эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG