Ҳаагада Россия устидан Халқаро Суд маҳкамаси бошланди
18—27 сентябр кунлари Ҳаагадаги Халқаро судда Украинанинг Россияга геноцид жиноятини олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги халқаро Конвенцияни бузганликда айбланган даъвоси бўйича дастлабки маҳкама бўлиб ўтади.
Украина 2022 йилнинг 27 февралида Россия ҳарбий босқинининг бошланишидан уч кун ўтиб судга мурожаат қилган. Суд аввалроқ 32 давлат Украина даъвосига қўшилиш ҳуқуқига эга деб қарор қилган эди.
Дастлабки эшитувлар давомида Россия томони Халқаро суднинг иш бўйича юрисдикцияга эга эмаслигини исботлаши кутилмоқда.
Геннадий Кузмин, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси бундай деди:
"Украинанинг даъволари мувофиқлик тўғрисида тескари декларацияни талаб қилади ва шунинг учун қабул қилиб бўлмайдиган ва биз тақдимотни бу залдаги барчага Украинанинг ўзи даъволари ва унинг ушбу жараёнлардаги тактикаси адолатли суд жараёнига аниқ эътиборсизлик эканлиги аён бўлади ва жараённи суиистеъмол қилишдир, дея якунлаймиз."
Украина томони Россиянинг Украинага қарши ҳаракатларида геноцид белгилари бор, деб ҳисоблайди. Далиллардан бири болаларни Украинадан мажбуран олиб чиқишдир - бунга алоқадорликда гумон қилиниб, Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер аввалроқ Гаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан чиқарилган эди.
Ҳаагадаги Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши яна бир даъвосини кўриб чиқмоқда. Даъво Украина томонидан 2017 йилда Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Донбассдаги қуролли ҳаракатлари муносабати билан қўзғатилган.
Украина президенти АҚШга етиб келди
Дунё еткачилари қаторида Украина президенти Владимир Зеленский ҳам БМТ саммитида қатнашиш учун АҚШга етиб келди. Зеленский саммит олдидан Ню-Йоркдаги касалхонада даволанаётган украиналик аскарлар ҳолидан хабар олди.
Зеленский Россия 2022 йил февралида Украинага бостириб киргандан бери биринчи марта БМТ саммитида шахсан иштирок этиб, Бош ассамблеяда нутқ сўзлайди.
Зеленский АҚШга етиб келиши билан украин аскарлари даволанаётган Статен Айланд университети касалхонасига йўл олди.
Лвов шаҳри Россия ракеталари зарбаси остида
Сешанба куни эрта тонгда Украинанинг Львов шаҳрига Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми натижасида омборхонага жиддий зарар етган ва 26 ёшли эркак жароҳатланган, дея хабар қилди вилоят губернатори.
Максим Козицкийнинг хабар беришича, 18 та дрондан 15 таси тутиб олинган.
Давлат фавқулодда хизмати дрон ҳужуми оқибатида юзага келган ёнғин қарийб 10 минг квадрат метрга етганини маълум қилди. Ҳарбий ҳаво кучлари ҳисоботига кўра, 30та Шаҳед дронидан жами 27 таси душанба куни кечқурун Украина бўйлаб ушланган.
Херсонда троллейбус портлади
Херсонни ўққа тутиш пайтида бир полициячи ҳалок бўлди, яна икки тинч фуқаро яраланди
Россия қўшинларининг Херсоннинг Корабелний туманига зарбаси натижасида троллейбус вайрон бўлган, деди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Роман Мрочко.
Икки киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Тўқнашув жойи яқинида бўлган катта полиция сержанти ҳалок бўлган.