Линклар

Шошилинч хабар
10 март 2026, Тошкент вақти: 15:44

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:36 21.9.2023

Украинада ногиронлар сони 3 млнга етди

Россиянинг тўлақонли босқини бошланганидан бери Украинада ногиронли бор кишилар сони 300 минг кишига ортди, дея маълум қилмоқда Украина ижтимоий сиёсат вазири Оксана Жолнович.

“Бугунги кунда Украинада улар сони 3 миллион кишини ташкил қилади. Бир ярим йил аввал 2,7 миллион эди”, деди Жолнович хоним.

Август ойи бошларида АҚШнинг The Wall Street Journal нашри протезлар ишлаб чиқаришда дунёда энг йирик бўлмиш Ottobock ширкати (Германия) маълумотига таянган ҳолда, тўлақонли урушнинг ўн етти ойи мобайнида қарийб 50 минг нафар украиналик қўл ва оёқларидан ажралиб, ногирон бўлиб қолгани ҳақида ёзган эди. WSJ мақоласида айтилишича, ампутант (қўли ёки оёғи кесилган) ногиронларнинг ҳақиқий сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки протезлаш вақт талаб қилади, айрим беморлар эса ампутацияни ҳафталаб ёки ҳатто ойлаб кутадилар.

19:40 21.9.2023

Д.Каримова: Биз рус пропагандачиларига майдонимизни бериб қўймаслигимиз керак!

29 сентябрдан 3 октябрга қадар Тошкентда “Ипак йўли дурдонаси” 15-Халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Ташкилотчиларга кўра, фестивалга Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидан келган меҳмонлар ташриф буюради. Улар билан биргаликда Путин босқинчи режимининг ашаддий ҳимоячилари ва тарғиботчилари бўлган россиялик актёрлар ва режиссёрлар ҳам қатнашиши кутилмоқда. Россиялик шоу бизнес вакиллари охирги пайтларда Тошкентдаги нафақат йирик маданий воқеалар, балки кичик маиший тадбирларнинг ҳам кунда-шундасига айланган.

Таниқли ўзбек санъаткори, Ўзбекистон Халқ артисти Дилором Каримова Мигрант.уз каналига берган интервьюсида Тошкент кинофестивали Путин пропагандаси, рус пропагандистлари учун бир майдончага айланаётганини танқид қилди.

19:00 22.9.2023

АҚШ Украинага яна 325 миллион долларлик ёрдам беради

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 325 миллион АҚШ долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ёрдам пакети артиллерия, ўқ-дорилар ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади.

Байден шунингдек, келаси ҳафта Абрамс танкларининг биринчи партияси Украинага етказилишини билдирди. АҚШ Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини оширишга эътибор қаратиб, Ҳоук ҳаво мудофаа батареялари билан таъминлашни бошлайди ва қишда ҳар ой қўшимча Ҳоук ракеталари ва бошқа тизимларни етказиб беради.

Швеция украиналик аскарларни ўқитиш билан бирга Украинага 10 та СТРВ-122 танкларини топширди, деб хабар қилди Швеция Қуролли кучлари.

Бельгия Бош вазири Александр Де Кроо Бельгия Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни кўриб чиқаётганини айтди.

19:02 22.9.2023

Владимир Зеленский АҚШга сафари самарали бўлганини айтди

"Вашингтонга жуда муҳим ташрифда муҳим натижаларга эришдик. Президент Байден ва унинг жамоаси билан учрашдим. Ҳаво мудофааси, артиллерия, снарядлар, муҳандислик жиҳозларидан иборат янги ҳарбий ёрдам пакети борасида келишувга эришдик. Шунингдек, узоқ муддатли келишувга ҳам эришдик. «АҚШ билан биргаликда зарур қуролларни ишлаб чиқарамиз. Бу ҳамкорлигимизнинг янги босқичи! Қўшма Штатлар билан мудофаа саноатида ҳамкорлик қилишимиз тарихий воқеа", деди Владимир Зеленский.

Зеленский БМТ йиллик анжуманидан сўнг, Вашингтонда Байден ва Пентагонда ҳарбий раҳбарлар билан учрашди. Зеленский шунингдек, Капитолий ва Миллий архив музейига ҳам ташриф буюрди.

Украина қарши ҳужуми давом этар экан, АҚШ Конгресси келаси йил учун буджетни тасдиқлай олмаяпти. Республикачилар Вашингтон Киевга ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар эҳтиёжлар учун берган миллиардлаб долларни сарҳисоб қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG