Линклар

Шошилинч хабар
11 март 2026, Тошкент вақти: 04:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:06 26.9.2023

МАГАТЭ бош директори: Запорожье атом электр станциясида вазият нозиклигича қолмоқда

ЗАЭС
ЗАЭС

МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станциясида вазият нозиклигича қолаётганини айтди.

Атом электр станциясида МАГАТЭнинг 10 нафар хавфсизлик бўйича экспертлари жойлаштирилди, деди Гросси Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган МАГАТЭ Бош конференциясининг 67- сессиясидаги нутқида.

МАГАТЭга аъзо давлатларнинг юқори даражали вакилларини айни кунларда Венада жам бўлган. 4 кунлик конференцияда ядро хавфсизлиги ва МАГАТЭ шафелигида хавфсизлик фаолиятини кучайтириш ҳамда агентликнинг ҳимоя чоралари самарадорлигини ошириш муҳокама қилинмоқда.

19:09 26.9.2023

БМТ ҳисоботи: "Рус босқинчилари украиналик аёлларни оилалари ёнида зўрлаган, қийнаб ўлдирган"

БМТнинг ваколатли тергов органи Украинадаги уруш жинояти бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, рус босқинчилари украиналик аёлларни оилалари ёнида зўрлаган, қийнаб ўлдирган.

"Комиссия узоқ вақт давомида Россия истилоси остида қолган ҳудудлар, хусусан Херсон ва Запорожьедаги қийноқ ҳолатларини тергов қилди. Россия қуролли кучлари ўз назорати остидаги ҳудудларда қийноққа солиш, зўравонликдан кенг фойдаланганини кўрсатувчи далиллар тўпланди. Асосий қийноққа солинганлар Украина қуролли кучларига маълумот етказишда айбланган одамлар бўлган. Комиссия қийноқлар асосан Россия назорати қилган ҳудудлардаги турли ҳибсхоналарда содир этилганини аниқлади", деди ЭРИК МОЗ, Украина бўйича тергов комиссияси раиси.

Россия Украинада ваҳшийликлар содир этгани ва тинч аҳолини нишонга олганини рад этиб келади. Моз комиссиянинг Россия билан алоқа ўрнатишга уринишлари жавобсиз қолганини айтди. Москвага кенгаш тингловида айбловларга изоҳ бериш имконияти берилди, бироқ Россиядан ҳеч бир вакил қатнашмади. Россия Мудофаа вазирлиги изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

"Ушбу қийноқ усуллари турли муассасаларда жабрланувчилардан маълумот олиш учун қўлланилган. Бундан ташқари, комиссия рус аскарлари Херсон вилоятида 19 ёшдан 83 ёшгача бўлган аёлларни зўрлагани, таҳдид ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганини аниқлади. Қийноқ ва зўравонлик атайлаб қурбонларнинг оила аъзолари билан ёнма-ён хонада олиб борилган", деди ЭРИК МОЗ.

Комиссия аъзоси Пабло де Греиффдан ўлим билан тугаган қийноқ ҳолатлари сони ҳақида сўралганда, буни билиш ҳозирча имконсиз қолаётгани, аммо бу "жуда катта рақам” эканлигини айтди. Комиссия аввалроқ Украинада рус ҳарбийлари содир этган қийноқлар инсониятга қарши жиноят сифатида кўрилиши мумкинлигини билдирган.

19:22 27.9.2023

ISW: Украина қўшинлари Новопрокопивкага бостириб киришди

Украина ҳарбийлари Запороже вилоятига чуқур кириб, Новопрокопивкага бостириб киришди, дейди Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари. Шунингдек, Украина Қуролли кучлари Вербовое қишлоғи томон зарба беришга куч тўпламоқда.

Новопрокопивка - Работинодан 1,5 км жанубда жойлашган олдинги қишлоқ. Ҳозирча эълон қилинган маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ.

19:26 27.9.2023

Украина президенти: "Террорчи давлатга қарши янги чораларни кўрамиз"

Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши санкциялар унинг «тажовузкорлигини» тўхтатиш учун етарли эмаслигини айтиб, «террорчи давлат»га қарши янги чора кўришга ваъда берди.

"Биз террорчилар салоҳияти кучайиб кетишининг олдини олиш учун Россияга қайси йўналишда босимни кучайтириш кераклигини аниқ кўриб турибмиз. Санкциялар етарли эмас. Санкциялар ҳам Украинанинг террорчи давлатга қарши ҳаракатлари ҳам кўпаяди. Россиянинг тажовузкорлиги давом этар экан, Россия йўқотишларни ҳис қилиши керак”, деди Владимир Зеленский.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG