Линклар

Шошилинч хабар
11 март 2026, Тошкент вақти: 23:21

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:59 4.10.2023

Мигрантлар облаваси Ростовда

Ростов ФСБ бозордаги рейддан сўнг 20 россия гражданлигига эга шахс ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига олиб борилгани ҳақида хабар берди.

Ходимлар хавфсизлик хизмати хабарича, рейд Ростовнинг “Темерник” бозорида ўтказилган. Полиция ва ФСБр 500 нафар Марказий Осиёликни текширувдан ўтказишган. Улардан 20 нафари яқинда Россия фуқаролигини олгани, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмагани аниқланган.

Бу ФСБ ходимлари томонидан амалга оширилган биринчи рейд эмас. Август ойида рейдлар Чувашия, Санкт-Петербургдаги сабзавот омборларида ўтказилди. Калугадаги муҳожир эркаклар ҳатто Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга ва Украинага урушга кетишга мажбур қилингани хабари чиққанди. Бусиз улар Россия паспортини олиш учун ҳужжатларни қабул қилмайди. Озодлик рус фуқаролигини қабул қилган мигрантларга облавалар Россиянинг барча минтақаларида ўтказилаётгани тўғрисида хабар бериб келади.

19:02 4.10.2023

С.Шойгу: Россия армияси Украинадаги жангларга қўшимча эркаклар сафарбар этишни режалаштирмаяпти

С.Шойгу
С.Шойгу

"Чунки армияда етарлича ҳарбий хизматчилар бор", деди мудофаа вазири Сергей Шойгу 3 октябр куни.

"Таъкидлашни истардимки, барча чақирилувчилар, жумладан, "янги ҳудудлар"дан (Россия Украинанинг шарқий ва жанубий аннексия қилинган ҳудудларини назарда тутиляпти) сафарбар этилганлар жанглар кетаётган ҳудудга юборилмайди. Бош штабда қўшимча сафарбарлик ишлари бўйича режаси йўқ. Махсус ҳарбий амалиётимизни ўтказиш учун қуролли кучлар зарур миқдордаги ҳарбий хизматчиларга эга”, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, биргина сентябр ойида 50 мингдан ортиқ россиялик вазирлик билан шартнома имзолаган ва 2023 йил бошидан буён 335 мингдан ортиқ киши ҳарбий хизматни бошлаган.

19:03 4.10.2023

Украин аскарлари учун кўринмас ёпинчиқ

Украина Қуролли Кучлари учун инновацион ечимлар топиш билан шуғулланаётган Brave1 платформаси ҳарбийлар учун русларнинг тепловизор камералари ва дронларидан ҳимояловчи ёпинчиқ яратди.

Бу ҳақда Рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров маълум қилди.

"Плаш иссиқлик нурланишини тўсиб, жангчиларни душманга кўринмас қилади. Масалан, жанговар топшириқларни бажараётган бизнинг снайперларимиз ёки махсус кучларимизни", деди Фёдоров.

Таъкидланганидек, бу ёпинчиқ ихчам ва енгил - оғирлиги 2,5 кг гача. У ёмғир ва нам қордан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ёнмаслиги ва юқори ҳароратдан ҳам сақлаши айтилди.

19:25 5.10.2023

Зеленский Испанияда тарафдорлар билан учрашмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Испаниянинг Гранада шаҳрида Россия босқинидан кейин 40 дан ортиқ давлат ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун форумда иштирок этмоқда.

Зеленский 5 октябрь, пайшанба куни Европа сиёсий ҳамжамияти учрашувларнинг асосий вазифаси Европа бирлигини сақлаб қолиш эканини билдирди:

“Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа Европа бирлигини сақлаб қолишдир. Мен фақат Европа Иттифоқи давлатлари ҳақида гапирмаяпман, балки бутун Европада, биздаги энг катта муаммо Россия дезинформация, сохта хабарлар билан ҳужум қилишидир. Бу биринчиси. Иккинчидан, Украинанинг қишда ҳимоя қалқони бўлиши жуда муҳим, чунки қишда биз турли русумдаги рус ракеталари, жумладан, Эрон дронлари ва бошқаларнинг кўплаб ҳужумларига дуч келамиз”.

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдаги республикачилар ўртасидаги зиддият АҚШнинг Киевга ёрдамни давом эттириш сиёсатига зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирганидан сўнг, Испания шаҳрида учрашаётган Европа етакчилари Зеленскийни узоқ муддатли қўллаб-қувватлашга ваъда беришлари кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG