Линклар

Шошилинч хабар
12 март 2026, Тошкент вақти: 07:06

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:40 7.10.2023

Майя Санду: Молдовада ҳукуматни ағдаришга уриниш ортида Евгений Пригожин турган

Молдова президенти Майя Санду йил бошидан бери айтилаётган мамлакатнинг амалдаги ҳукуматини ағдаришга уриниш ортида Евгений Пригожин бошчилигидаги Россиянинг Вагнер ҳусусий ширкати турганини айтди.

Санду бу ҳақда Британиянинг The Financial Times газетаси жума куни чоп этган интервюсида ткъаидлади.

Сандунинг сўзларига кўра, фитначилар мамлакатда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар тўқнашувларга айланиб кетишини таъминламоқчи бўлган.

Майя Санду Молдовадаги россияпараст кучларни “ташувчилар” орқали пул олиб, мамлакатни беқарорлаштириш учун Москва молиялашда давом этади, деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, Молдова разведка хизматлари Россия томонидан сиёсий мақсадларда фойдаланиш учун мамлакатга олиб кирилган камида 20 миллион еврони кузатган, бироқ реал кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Озодлик радиосининг Молдавия хизмати қайд этганидек, интервю ЕИ етакчилари Гранадада Молдова Республикаси ва бошқа Шарқий Европа давлатларининг Европа Иттиқовига қўшилиш истиқболларини муҳокама қилаётган бир пайтда нашр этилди. Майя Санду Гранадада Европа Иттифоқига аъзо бўлиш Молдова хавфсизлигини таъминлашнинг энг яхши йўли эканини айтди.

18:49 9.10.2023

Россия Херсон аҳолисини яна бомбардимон қилди

Россиянинг Херсон вилоятига қилган навбатдаги ҳужуми оқибатида ўнлаб одамлар, жумладан, 27 ёшли аёл ва унинг 9 ойлик қизи яраланди. Бу ҳақида вилоят губернатори ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Херсон вилояти яна бир даҳшатли тунни бошдан кечирди», деб ёзди Олександр Прокудин.

Маҳаллий аҳоли бир неча портлаш овозини эшитганини айтди.

Ҳужум натижасида уйлар, автомобиллар ва газ тақсимлаш тармоқларига зарар етган.

Унинг сўзларига кўра, 11 киши жароҳатланган, бир тиббиёт ходими ҳам касалхонага ётқизилган.

18:51 9.10.2023

Зеленский Исроилда икки украиналик ўлдирилганини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан Исроил-ХАМАС можароси ҳақида ҳам сўзлашгани, зўравонликлар натижасида икки Украина фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

У минтақадаги барча Украина фуқароларини эҳтиёт бўлишга ва Исроил хавфсизлик кучлари кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

Ҳозирча жанговар ҳаракатлар кетаётган ҳудудда жабрланганлар орасида Ўзбекистон ватандошлари бор-йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.

18:56 9.10.2023

Полша президенти: Яқин Шарқдаги вазият дунё эътиборини Украинадаги урушдан чалғитмоқда

Полша президенти Анжей Дуда Яқин Шарқдаги вазият дунё эътиборини Украинадаги урушдан чалғитмоқда, дея баёнот берди.

Бу ҳақда Полша президенти Polsat News нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Бу, сўзсиз, Россия ва Россиянинг Украинага қарши тажовузи учун фойдалидир, бу дунё эътиборини чалғитмоқда. Яқин Шарқдан Европага келаётган муҳожирларнинг яна бир тўлқини бизда бўлиши мумкин. Хавфсизлигимиз, Полша Республикаси чегараларини, Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди чегараларини ҳимоя қилиш масаласи янада муҳим аҳамият касб этмоқда", деди Полша президенти Анжей Дуда.

Полша раҳбари ҳукумат Яқин Шарқдаги вазиятни ўз манфаатлари нуқтайи назаридан кузатиб боришини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG