Линклар

Шошилинч хабар
12 март 2026, Тошкент вақти: 08:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:00 9.10.2023

Украина разведкаси: Россия Исроилдаги воқеалар баҳонасида Украинани ёмонотлиққа чиқармоқчи

Украина разведкаси Россия Исроилдаги воқеалар баҳонасида Украинани ёмонотлиқ қилмоқчи, деган баёнот билан чиқди.

Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси баёнотида, жумладан, бундай дейилади:

“Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси (РББ) маълум қиладики, Россия Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида ўлжа қилиб олинган АҚШ ва ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган қуролларни ҲАМАС террорчиларига берган. Кейинги қадам – Украина ҳарбийларини мунтазам равишда Ғарб қуролларини террорчиларга сотишда айблаш бўлади. Ушбу фейклар Кремлнинг дезинформация кампанияси доирасида Ғарб ОАВларида чоп этилажак “фош қилувчи мақолалар” ва “суриштирувлар”га асос бўлиб хизмат қилади”.

Разведкачиларга кўра, мазкур провокацияда Россия томонга қочиб ўтган собиқ украин зобити Руслан Сиров иштирок этган бўлиши мумкин.

Украина тарафи Исроил-Фаластин можаросидан Кремл ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганидан жамоатчиликни огоҳлантириб келмоқда.

Жангарилар Украина ва Ғарб қуролларидан фойдаланаётгани ҳақидаги хабарлар, чунончи, Кремлга оид Mash телеграм-канали томонидан тарқатилмоқда. Куни кеча ушбу канал фаластинликлар асосан Украинада ишлаб чиқариладиган “Стрела-2” номли зенит қуроллари билан урушаётганини, ЦАХАЛ аскарлари бир жангари гуруҳ омборида Украина ҳарбий бўлинмаларидан бирида тамғаланган РПГ-7 снарядларини топишганини иддао қилди.

19:04 9.10.2023

Украина қуролли кучлари: Мелитопол ва Бахмут йўналишларида ҳужум операцияси давом этмоқда

Украинанинг 3-ҳужум бригадаси якшанба куни Бахмут яқинида рус қўшинлари билан шиддатли жанглар акс этган тасвирларни эълон қилди.

Бригаданинг Телеграм мессенжеридаги хабарида айтилишича, видеода компаниянинг бронетранспортёри ўққа тутилгани, шундан сўнг аскарлар тўпланиб, мудофаа позициясини эгаллашга мажбур бўлгани акс этган.

Украина кучлари бир неча ой давом этган жанглардан сўнг май ойида рус қўшинлари томонидан босиб олинган вайрон бўлган Бахмут шаҳри яқинидаги позицияларни қайтариб олишга уринмоқда.

Украина қуролли кучлари Мелитопол ва Бахмут йўналишларида ҳужум операциясини давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда Бош штаб.

Мелитопол ёъналишида Украина ҳарбийлари Запороже вилоятининг Вербовой ғарбида қисман муваффақиятга эришди. Бахмут ёъналишида Украина Қуролли Кучлари Клешчеевка ва Андреевка ҳудудларида қисман муваффақиятга эришди.

19:11 9.10.2023

Хитой Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб қуватлашини таъкидлаган

Бу ҳақда Хитой Бош вазири Ли Цян Ханчжоу шаҳрида якшанба куни 19-Осиё ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув чоғида гапирган:

"Хитой Ўзбекистоннинг миллий суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда, ўз миллий шароитларига мос тараққиёт йўлидан боришда қатъият билан қўллаб-қувватлайди”.

Мамлакат кўпроқ Хитой компанияларини Ўзбекистонга сармоя киритиш ва бизнес юритишга рағбатлантирмоқда ҳамда Ўзбекистонни инновацион иқтисодий зона яратишда қўллаб-қувватламоқда, дея қўшимча қилди у.

Хитой Бош вазири “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, ривожланиш стратегияларида ҳамкорларга ёрдам беришга ва турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга чақирган.

19:14 9.10.2023

“Нима? Қаерда? Қачон?" собиқ ўйинчиси адвокат Иля Новиков давлатга хиёнатда айбланмоқда

ФСБ “Нима? Қаерда? Қачон?" собиқ ўйинчиси, адвокат Иля Новиковга нисбатан давлатга хиёнат айби билан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

ФСБ Новиковни душман томонига ўтганликда гумон қилмоқда. Бу иш юзасидан унга максимал муддат - Россия Жиноят кодексининг 275-моддаси асосида умрбод қамоқ жазосини бериш назарда тутилади.

Адвокатнинг айтишича, кенг кўламли босқин бошланганидан сўнг у Украина Қуролли кучларининг ҳудудий мудофаасига кирган ва қасамёд қилган. Новиковда Украина паспорти бор. 16 июн куни Москва адвокатлар палатаси Новиковни мақомидан маҳрум қилди. Унинг ўзи 2019 йилдан бери ўзини украиналик адвокат деб билишини айтди.

"Россиядаги амалиётим 24 февралда тўхтади. 24 февралда Россиядаги барча ишларга нуқта қўйилди. Мен яқин келажакда Россияда кўринмайман", - дея ўз позициясини билдирган эди Новиков.

2022 йил 30 ноябрда Новиков Путин режими томонидан очиқланмаган жиноий иш юзасидан қидирувга берилган эди. Ўз сиёсий қарашлари учун “Что? Где? Когда?” телеўйинини тарк этган Илья Новиков охирги йилларда таниқли рус мухолифатчилари ва украиналик маҳбусларни ҳимоя қилиш билан танилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG