Константиновкага авиация зарбаси
Константиновкада Россия авиациясининг тунги ҳужумларидан кейин бино қисман қулаб тушди.
Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Украина вилоятларига ракета зарбалари берилди
Украинанинг Херсон вилояти раҳбари Александр Прокудиннинг телеграммада ёзишича, пайшанба куни россиялик ҳарбийлар Берислав шаҳрига 10 та бошқарилувчи ҳаво бомбасини отган. Натижада 68 ва 55 ёшли икки аёл жароҳатланди, улардан бири кейинроқ шифохонада жон берди.
Украинанинг Харков вилоятининг Волчанск шаҳрида пайшанба куни Россиянинг ўққа тутилиши натижасида 74 ва 69 ёшли икки фуқаро яраланди, деб хабар бермоқда Харков вилояти ҳарбий бошқармаси телеграм-канали. Бомбалар хусусий секторга келиб тушган.
Авдеевка учун жанглар
Донецк яқинидаги Авдеевка ҳудудида Россия ҳужуми бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Россия армияси кўзга кўринарли натижага эришган эмас, аксинча, шахсий таркиб ва техникадан каттагина талафот кўрмоқда. Вазиятдан ҳарбий блогерлар ҳам норози. Украина ҚК Бош штаби пайшанба куни Россия армиясининг Авдеевка йўналишидаги штурм ҳаракатлари муваффақиятсиз тугаганини маълум қилди. Россия манбалари ўз қўшинлари шимолий қанотда атиги 1 километр олға силжигани ҳақида ёзди.
19 октябр куни Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний ўзининг Авдеевкага сафари ва у ерда украин бўлинмаларининг командирлари билан учрашгани ҳақида видео ёйинлади. Сафар қачон бўлгани очиқланмаган.
Русларнинг Авдеевкадаги рекорд талафотлари
Украинанинг ҳарбий ҳаракатларни ёритувчи каналлари ўтган кун давомида Россия армиясининг рекорд йўқотишларини қайд этилгани ҳақида хабар бермоқда.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, ўтган кунда Россия тарафидан:
▪️1380та аскар,
▪️120та жанговар машина,
▪️55 та танк,
▪️29 та артиллерия тизими йўқ қилинган.
Ҳарбий мухбирларнинг хабар беришича, рус армияси сўнгги кунлардаги йўқотишлари айниқса Авдеевка яқинида ва унга туташган бошқа йўналишларда қайдга олинган.