Линклар

Шошилинч хабар
13 март 2026, Тошкент вақти: 22:06

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:50 23.10.2023

Украинанинг Бердянск ва Луганск аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти йўқ қилинган

Украинадаги уруш пайтида техника йўқотишларини кузатувчи Oryx лойиҳасининг таъкидлашича, украиналик ҳарбийларнинг Россия қўшинлари босиб Бердянск ва Луганск ҳудудидаги аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти, хусусан еттита Ка-52 ва иккита Ми-8 йўқ қилинган.

Бу ҳақда 2023 йил 21 октябргача Украинада Россия қўшинлари йўқотган техникалар ҳақидаги янгиланган ҳисоботда айтилган. Таъкидланишича, яна саккизта Ка-52 ва еттита Ми-8 шикастланган.

Россия Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида хабар бермаяпти.

Россия қўшинлари орқасида жойлашган аэродромларга ҳужум 17 октябр куни амалга оширилди. Бу АҚШ аввалроқ Украинага хусусий равишда топширган ATACMS ракеталаридан биринчи марта фойдаланиш экани ҳақида хабар берилганди.

17:54 23.10.2023

"Шамол билан сўзлашувчи" туваликлар

Россия ҳарбий блогерларидан бири Россия тарафида урушаётган туваликларни намойиш қилди. Унинг айтишича, украин аскарлари тушунмаслиги учун ҳарбий хизматга сафарбар қилинган туваликлар ўз тилида сўзлашмоқда.

17:58 23.10.2023

Котелники масжидида ушланган диндорлар военкоматга олиб кетилди

Москва яқинидаги Котелники шаҳрида 20 октябр куни кечқурун хавфсизлик кучлари мусулмонлар диний марказига келиб, жума намозини ўқиб чиқаётган йигитларни, жумладан “Перепой звезду” мусиқий шоуси финалчиси Мамут Усеиновга олиб кетишди. Усеинов бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Маҳаллий мусулмонлар жамияти раҳбари Салават Ибатуллиннинг айтишича, жума намозидан кейин одамлар “автобусларга ортилган” ва ҳарбий комиссариатга олиб кетилган ва у ерда бир неча соат ушлаб турилган: охирги одам ҳарбий рўйхатга олишидорасидан кечки 21:30 да чиққан.

Мамут Усеиновнинг ёзишича, ҳарбий комиссарликда тиббий кўрик ташкил этилган, уни хизматга яроқли деб топишган, шундан сўнг у Балашиха шаҳридаги шартнома бўйича аскарларни қабул қилиш пунктига олиб кетилган. Унинг сўзларига кўра, комиссариатда уларга "ҳамманг бир йилга шартнома имзолашинг керак ёки қамоққа ташланасан" деб айтишган ва 21 октябр куни эрталаб, сафланиш пайтида намозхонада ушланганларнинг барчаси "Шимолий ҳарбий округга юборилишини" айтишган.

Контракт имзолашдан ва урушга боришдан бош тортган санъаткор йигит ўзининг охирги постида жамланиш пунктига юборилаётганини маълум қилди:

- Ҳаммамизни автобусга ўтиргизишди. Энди нима бўлишини билмайман. Железнодорожний шаҳридаги вилоят жамлаш пунктига юбориляпмиз, дейди Усеинов.

База телеграм канали хабарига кўра, Мамут Усеинов Россия паспортини 2014 йилда Қримда олган. Соғлиғи сабабли ҳарбий хизматда бормаган.

“МОБИЛИЗАЦИЯ I Новости” телеграм канали 21 октябр куни Котелникидаги мусулмонлар марказида ҳибсга олинганини тасдиқлади. Хабарда “жойнинг ўзида ҳибсга олинганларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилгани”, “адвокатларга эркаклар билан учрашишга рухсат берилмагани, улар Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбур қилингани” айтилган.

Айтилишича, бу марказ Котелникида мусулмонлар учун жума намози ўқиладиган ягона жой бўлиб қолган.

Кремл муҳожирларни урушга жўнатаётгани бир йил аввал маълум бўлган эди. 2023 йил август ойидан бери Россиянинг бирқанча ҳудудларида хавфсизлик кучлари Россия ватандошлигини олган ва ҳарбий хизмат учун рўйхатдан ўтмаган эркакларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда. Полиция уларга жойида чақирув қоғози топширмоқда ёки ҳарбий хизматга юбораётир.

Шу йилнинг октябр ойида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россия паспортини олган муҳожирларни Украинага қарши урушда қатнашишни истамаса, уларни фуқароликдан маҳрум этишни таклиф қилган эди.

18:00 23.10.2023

Россияда ушланган "Озодлик" журналисти ҳибсхонада қолдирилди

Қозон суди “Озодлик” радиоси журналисти Алсу Курмашевани “Россия Федерациясининг хорижий агентлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлик”да гумонлаб, тергов ҳибсхонасига жўнатди.

“Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати муҳаррири Алсу Курмашева 17 октябр куни Қозонда қўлга олинганди.

"Идел.Реалии" журналисти "хорижий агент" сифатида рўйхатдан ўтмаганликда айбланмоқда.

Алсу Курмашева доимий равишда Прагада яшайди, лекин шахсий сабабларга кўра Россияга учиб кетган. У Америка фуқаролигига ҳам эга.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG