Линклар

Шошилинч хабар
14 март 2026, Тошкент вақти: 03:59

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:00 26.10.2023

Арманистон ўз ҳудудидаги Россия ҳарбий базасини ёпиши мумкин

Гюмридаги Россия ҳарбий базаси
Гюмридаги Россия ҳарбий базаси

Арманистон ҳукумати Россия ҳарбий базасини мамлакатда сақлаб қолишдан ҳеч қандай афзаллик кўрмаяпти, деди Бош вазир Никол Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, Москва ўз иттифоқчилик мажбуриятларини бажармагани боис Ереван ҳозирда янги ҳамкорлар қидирмоқда. Пашинян бу, айниқса, Тоғли Қорабоғда яққол намоён бўлганини таъкидлади.

"Ушбу воқеалар бизни хавфсизлик муносабатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак деган қарорга олиб келди ва биз ҳозир буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз," деди Никол Пашинян.

Аввалроқ у Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғ ҳудудидан, зудлик билан Россияга олиб чиқиш зарурлигини айтган эди.

Айни пайтда, икки йил аввал Пашинян 1995 йилдан бери Гюмрида жойлашган 102-Россия ҳарбий базасини кенгайтириш тарафдори эди. Бу база ходимларнинг умумий сони 5 мингга яқин. База таркибига Еревандаги Эребуни аэродроми ҳам киради. Дастлаб россиялик ҳарбийларнинг Арманистон ҳудудида бўлиш муддати 25 йил бўлган бўлса, 2010 йилда ҳужжатга ўзгартиришлар киритилиб, муддат 49 йилгача оширилганди.

18:02 26.10.2023

Рамзан Қодировнинг ўғлига учинчи олий орден берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қорачой-Черкесиянинг олий давлат мукофоти – “Қорачой-Черкес Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов маълум қилди.

Мулозимга кўра, кичик Қодиров “миллатлараро бирликни ривожлантириш, анъанавий исломий қадриятларни мустаҳкамлашдаги шахсий ҳиссаси учун” ушбу мукофотга муносиб топилган.

15 яшар Адам учун бу сўнгги кунлардаги иккинчи ва охирги бир ойдаги учинчи давлат мукофотидир. Йигирма бешинчи сентябрда Рамзан Қодиров ўғли Адам Қуръонни ёқишда айбланаётган волгоградлик Никита Журавелни дўппослаётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Ушбу воқеадан икки ҳафта ўтар-ўтмас Адамга Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди.

Кейинроқ Татаристон Давлат кенгаши депутати Азат Хамаев кичик Қодировнинг қилмишини ва унга унвон берилганини танқид қилиб чиқди, бироқ тезда мавзуни ўзгартириб, узр сўради. Депутатнинг ушбу сўзлари видеоси Татаристон Давлат кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўчирилди, Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов эса Хамаевнинг сўзларини унинг шахсий фикри деб атади.

Йигирма тўртинчи октябрда Адамнинг амакиси, Чеченистондан сайланган Давлат Думаси депутати Адам Делимханов жияни “миллатлараро ва динлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун” Татаристоннинг аҳамиятига кўра иккинчи мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди. Делимхановга кўра, Адамга мукофотни шахсан Минниханов топширган.

17:49 27.10.2023

Изюмга ҳужум: 8 нафар ўт ўчирувчи яраланди

Украина ички ишлар вазири Игор Клименко жума кунга ўтар кечаси берган хабарига кўра, Украина шарқидаги Изюм шаҳрида Украина ўт ўчириш бригадаси биносига Россия ракеталари томонидан берилган зарба натижасида саккиз нафар ўт ўчирувчи яраланган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати ойналари синган ва жиҳозлари шикастланган бино акс этган видеотасвирларни ёйинлади.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари бир кечада Херсон ва Николаев вилояти устида Россиянинг олтита ҳарбий дронидан бештасини уриб туширганини маълум қилди.

17:51 27.10.2023

Ялтада россияпараст фаол отиб кетилди

Аннексия қилинган Қримнинг Ялта шаҳрида номаълум шахслар Олий Раданинг собиқ депутати ва россияпараст фаол Олег Царевга қарата ўқ узди. Бу ҳақда "Биз Россия билан биргамиз" ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди.

У олдин чиққан пичоқбозлик ҳақидаги хабарни рад этди. Царев оғир аҳволда реанимацияда.

Олег Царев - Олий Раданинг бир неча чақириқ депутати. У 2014 йилда Украинани тарк этган, Россия томонидан аннексия қилинган Қримда яшаган ва сиёсий ток-шоуларда қатнашиб келган. Украина суди уни Украина ҳудуди ва давлат чегарасини ўзгартиришга оммавий чақируви учун сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилган. Яқинда у Россия ҳукуматини Мариуполни ўзбек-тожик муҳожир ишчилар томонидан қайта тикланаётгани, лекин маҳаллий аҳолига иш берилмаётгани учун танқид қилган эди.

Бундан олдин бир қатор Россия тарафига ўтган давлат хизматчиларига суйиқасдлар бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG