Линклар

Шошилинч хабар
16 март 2026, Тошкент вақти: 19:27

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:09 31.12.2023

Беш мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматдан қочган

Бир йил давомида Россия судларига ҳарбийларнинг хизматдан қочишига доир 5 мингдан ортиқ иш келиб тушган

Тугаётган йилда Россия судларига ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этишга оид 5 мингдан зиёд иш келиб тушган. Бу ҳақда “Медиазона” хабар қилмоқда.

Журналистлар 29 декабр санасигача бўлган суд маълумотларини таҳлил қилиб чиқишган.

Аниқланишича, ушбу моддага доир жами 5024 та ишдан мутлақ кўпчилиги, яъни 5006 таси – 2022 йил сентябрда сафарбарлик бошланиб, жиноий жавобгарлик кучайтирилганидан сўнг хизматдан қочган ҳарбийларга тааллуқли.

Унга нисбатан оғирроқ бўлган “дезертирлик” моддасига доир 148 та иш судларга оширилган. 2023 йилда судга келиб тушган яна 421 та иш “буйруқни бажаришдан бўйин товлаш” билан боғлиқ.

“Медиазона” таҳлилчилари ҳарбий хизматдан қочишга доир ишлар сонининг бу қадар кўпайиши тарихий рекорд эканини урғулашмоқда.

Россия Украинага бостириб кирган 2022 йилда судларга айни мазмундаги жами 1001 та иш келиб тушганди, 2021 йилда эса улар сони атиги 615 та бўлган.

Журналистларга кўра, ҳарбийларни яна фронтга жўнатиш учун суд аксар ҳолларда бунақа жиноятлар учун уларга шартли жазо қўлламоқда.

16:17 31.12.2023

Британия разведкаси: Россия армияси бу кетишда 2025 йилга бориб ярим миллион аскаридан айрилади

Агар жанглар шу темпда давом этадиган ва Россия қўмондонларининг уруш олиб бориш услуби сақланадиган бўлса, Россия армиясининг Украинага қарши урушдаги талафотлари 2025 йилга қадар 500 минг кишидан ошиб кетади. Буюк Британия ҳарбий разведкасининг янги ҳисоботида шундай дейилган.

Унда айтилишича, 2023 йилда Россия армияси талафотлари (ўлганлар ва ярадорлар) кунига ўртача 300 кишига ортган.

Британиялик ҳарбий таҳлилчиларга кўра, жанговар талафотлар кўрсаткичининг бу қадар ўсиши РФ қуролли кучларининг умумий деградацияси ҳамда уларнинг "сони кўп, сифати паст оммавий армия"га айланиши оқибатидир.

Ҳисоботда, шунингдек, янги профессионал ва замонавий ҳарбий қисм ва бўлинмалар яратиш ва эскиларини тиклаш учун Москвага камида 5-10 йил керак бўлиши урғуланади.

16:59 1.1.2024

Киевга ракета зарбасидан ўлганлар сони 28 кишига етди

29 декабрь куни Киевнинг Шевченков туманидаги омборга берилган ракета зарбасидан ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда 1 январь куни эрталаб шаҳар маъмурияти раҳбари Сергей Попко маълум қилди.

Қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда. 1 январь Киевда мотам куни деб эълон қилинган.

  • 29 декабрь куни Украина уруш бошланганидан буён энг қақшатқич ракета ҳужумига тутилди. Украин томонига кўра, Россия армияси "Шахед" дронлари, шунингдек, қанотли ва зенит ракеталарини ишлатган.
  • БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аксар аъзолари Россия ҳужумини қоралади. Хитой вакили Украина можаросини дипломатик йўл билан ечишга чақирди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса тинч аҳоли орасидаги қурбонлар Украинанинг ҳаводан мудофаа тизимининг иши эканини иддао қилди.

18:45 1.1.2024

Янги йил кечаси Россия Украинани 90 та дрондан ҳужумга тутди

1 январга ўтар кечаси Украина ҳудуди 90 та "Шаҳед" дронларидан ҳужумга тутилди, улардан 87 таси уриб туширилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий ҳаво кучлари хабар бермоқда.

Учувчисиз учоқ қолдиқлари қулаши оқибатида Одессада 15 яшар ўсмир ҳалок бўлган, яна уч киши куйиш асоратлари билан шифохонага ётизилган. Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг маълум қилишича, камида уч турар-жой биноси, учта уй ва хўжалик бинолари шикастланган.

Львовда дрон ҳужумлари оқибатида Роман Шухевич мемориал музейида ёнғин юз берган. Львов мэри Андрей Садовийга кўра, музей буткул ёниб кетган.

Днепр вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг маълум қилишича, вилоятдаги корхоналардан бирига дрон қулаши оқибатида корхона биносида ёнғин келиб чиққан. Яна бир дрон электр узатиш иншоотига урилиши оқибатида 1500 хонадон электрсиз қолган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG