Линклар

Шошилинч хабар
18 март 2026, Тошкент вақти: 01:16

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:38 29.1.2024

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба венгриялик ҳамкасби Питер Сийярто билан (архив сурати)
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба венгриялик ҳамкасби Питер Сийярто билан (архив сурати)

Венгрия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Украинада учрашди

Венгрия ташқи ишлар вазири Питер Сийярто 29 январь куни Украинанинг Ужгород шаҳрида украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашди.

Ўтган ҳафта бош вазир ўринбосари Олга Стефанишина Озодлик билан суҳбатда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам иштирок этадиган йиғилишда Виктор Орбаннинг ташрифига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинишини билдирган эди.

Орбаннинг Киевга ташрифи жорий ҳафта охирида Европа Иттифоқининг Украинага ёрдам бўйича саммити олдидан амалга оширилиши кутилмоқда.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан декабрь ойида Европа Иттифоқининг Киевга 50 миллиард евролик молиявий ёрдамига вето қўйган эди.

23:10 29.1.2024

БМТ Халқаро суди ҳафта охирида Украинанинг Россияга қарши аризаси бўйича ҳукм чиқаради

Ҳаагадаги БМТ Халқаро суди жорий йилнинг 2 февраль куни Украинанинг Россияга қарши даъво аризаси бўйича дастлабки ҳукмини эълон қилади. Бу ҳақда Халқаро суд матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Украинанинг мазкур аризаси Россиянинг Киев томонидан “Донбассдаги рус миллатига мансуб аҳоли геноцид қилингани”га оид иддао билан боғлиқ. Донбассда гўё Украина расмийлари томонидан амалга оширилаётган жиноятлар Россия учун 2022 йил февралида Украинага бостириб кирилишини оқлаш учун асосий баҳоналардан бири бўлган.

Украинанинг Россияга қарши шикоят аризаси БМТ Халқаро судига 2022 йилнинг 26 февралида топширилган. Унда Киев суддан геноцид тушунчасини бузиб талқин қилгани учун Москвани жавобгарлика тортишни сўраган.

“Россия Федерацияси ёлғондан Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларида геноцид ҳолатлари бўлганини иддао қилган ҳамда шу асосда “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”ни тан олган, кейин эса Украинага қарши “махсус ҳарбий амалиёт” эълон қилган”, дея таъкидларган Киев аризасида.

2022 йилнинг 3 октябрида Россия Федерацияси бу иш юзасидан ўзининг дастлабки эътирозларини тақдим этиб, мазкур шикоятни Халқаро суд кўриб чиқиши мумкинлигини шубҳа остига олган эди.

18:56 31.1.2024

Россия Харков вилоятидаги Табаевка аҳоли пунктини ўз назоратига олганини эълон қилди

Украина эса ўтган 24 соат ичида рус ҳарбий хизматчилари ва техникаларига ҳужум қилганини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг Купянск йўналишидаги учта ҳужумини ва Запороже йўналишидаги олтита ҳужумини муваффақиятли қайтарганини маълум қилди. Россия Харков вилоятидаги Табаевка аҳоли пунктини ўз назоратига олганини эълон қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, рус армияси битта ҲИМАРС ракетаси ва 34 та дронни уриб туширган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўтган сутка ичида фронтда 51 та жанг бўлиб ўтганини билдириб, украин қўшинлари рус аскарлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари жойлашган 14 та ҳудудга зарба берганини маълум қилди.

Шунингдек, украин қўшинлари артиллерия ёрдамида Россиянинг иккита ҳаво мудофаа тизими ва электрон уруш ускуналарига ҳужум қилган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

18:59 31.1.2024

ISW: Россия Купянск томон ҳужумини давом эттирмоқда

Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) сўнгги шарҳида айтилишича, Россия Купянск томон ҳужумини давом эттирмоқда. ISW таҳлилчилари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Донецк вилоятидаги Горловка шимоли-ғарбида илгари йўқотилган позицияларини тиклагани ҳақида хабар беришди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, кечаси Россия армияси Украинадаги нишонларга 20 та дрон ва учта баллистик ракета отган. Улардан 14 та Шаҳед дрони отиб туширилган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG